Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артур Геворкян: «Ўзбекистон – иккинчи уйим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Украиналик таниқли футбол журналисти, таҳлилчи Виктор Ерёмин-Хохлюк яқинда Олег Протасов номидаги тўп­урарлар клубини ташкил этиш ғояси билан чиқди. Унинг фикрига кўра, мазкур клуб аъзолигига хориж чемпионатларида 100тадан кўп гол урган собиқ иттифоқ ҳудудидаги футболчилар киришлари мумкин. Эътиборлиси, мазкур фахрий клубга асос солиниши билан биз учун яхши таниш футболчи, самарали ҳаракатлари билан юртимиздаги мухлисларда илиқ таассурот уйғотган туркманистонлик легионер Артур Геворкян ҳам дарҳол унинг аъзосига айланди. Шу муносабат билан ғоя муаллифи айни пайт «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилаётган футболчига қўнғироқ қилиб, уни шахсан қутлади.

- Салом, Артур! Хўш, футболдаги ишларингиз қандай кетяпти?

- Шукрки, ҳаёт ва спорт соҳасидаги барча ишларим кўнгилдагидек давом этмоқда. Мана, қишки таътилни якунлаб олдик. Буёғига янги мавсум ташвишлари бошланди. Айни пайт мен ва жамоам учун энг муҳими - мавсумни ижобий натижа билан бошлаш.

- Очиғини айтганда, «Локомотив»­дек клубдан кетишингизни кўпчилик кутмаганди...

- Эҳтимол... Лекин бу футбол ва унда кутилмаган ҳодисалар учраб туради. Чиндан ҳам, «Локомотив» - барча футболчилар ҳавас қиладиган ажойиб жамоа. Бироқ тақдир шундай эканки, вақти келиб, биз ўзаро муносабатларга нуқта қўйдик.

- Якунда фаолиятингизни яна Ўзбекистонда давом эттиришга қарор қилдингиз. Айтингчи, хориждан ҳам қандайдир таклифлар тушдими?

- Биласизми, Ўзбекистон мен учун аллақачон иккинчи уйимга айланиб қолган ва қарор қабул қилиш вақти худди шу омилга таяниб иш кўрдим. Бошқача айтганда, навбатдаги иш жойи сифатида «Қизилқум»ни танлашимда айни сабаб катта роль ўйнади. Хабарингиз бордир, деярли 10 йилдан буён Ўзбекистон клубларида тўп суряпман ва бу ер менга таниш, қадрдон бўлиб қолди. Хуллас, Навоий клуби билан ёзнинг охиригача мўлжалланган шартномани расмийлаштирдим. Кейинги воқеалар қандай тус олишини вақт кўрсатади. Оддий айтганда, айни пайт фақат «Қизилқум» ҳақида ўйлаяпман.

- «Қизилқум»да ҳам ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракатлансангиз керак, шундайми?

- Тўғрисини айтсам, ўзимни ҳимоявий ҳаракатлардан кўра, ҳужумда қулайроқ ҳис қиламан ва олдинда фойдалироқ тўп сурсам керак. Шундай экан, табиийки, кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратаман. Таъкидлаганингиздек, янги клубимда ҳам ўнг қанот ҳужумчиси вазифасини бажарсам, ажабмас. Лекин энг муҳими, қайси чизиқда ўйнашимдан қатъий назар, жамоага фойдам тегса, бас.

- Биласизми, яқинда Олег Протасов номидаги тўпурарлар рамзий клубини туздик. Сизни шу клуб аъзолигига қабул қилинганингиз муносабати билан алоҳида табриклаймиз...

- Катта раҳмат! Сир бўлмаса, бу клубга аъзоликнинг шарти қандай?

- Асосий шарт - хориж чемпионатлари клублари сафида 100тадан кўп гол уриш! Бу клуб собиқ иттифоқ ҳудудидан чиққан ва шундай кўрсаткич қайд этган футболчилардан ташкил топади. Айни пайт адашмасак, сизнинг ҳисобингизда хориж клубларида урилган 117та гол бор. Демак, шак-шубҳасиз, махсус талабни бажарган ҳисобланасиз ва шу туфайли клубга қабул қилиндингиз.

- Мана ҳаммаси тушунарли. Эътибор учун яна бир бор раҳмат!

- Туркманистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишда давом этасизми ёки...?

- Танамда куч-қувват бор экан, терма жамоамга қўлдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Агар хизматларимга эҳтиёж туғилса ва менга чақирув қоғози юборишса, табиийки, дарҳол миллий жамоа ихтиёрига етиб бораман.

Маълумот ўрнида алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, Артур Геворкян 2006 йилдан буён Ўзбекистоннинг турли клубларида фаолият юритмоқда. У хусусан, «Шўртан», «Пахтакор», «Насаф» ва «Локомотив» клублари шарафини ҳимоя қилди. Бу даврда ярим ҳимоячи расмий турнирларда 347 марта майдонга тушиб, 117та гол муаллифига айланди. Қолаверса, Геворкян Ўзбекистон чемпиони мақомига эришиб, кубок баҳсларида ҳам сезиларли муваффақиятларга эришди. У шунингдек, «Насаф» таркибида ОФК кубоги бош совринини ҳам қўлга киритди (2011 йили). Дарвоқе, Артур 2 марта чемпионатнинг энг яхши легионери сифатида тан олинган (2013 ва 2014 йиллар). 2014 йилги мавсумда эса Ўзбекистон чемпионати бош тўпурарига аталган совринга эга чиқди. Геворкяннинг Туркманистон терма жамоа­си сафида 14та ўйин ўтказиб, 3та гол урганини ҳам қўшимча маълумот сифатида келтириш жоиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:14, 12.03.2017. Ўқилди: 9887 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик