Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун пойтахтимизга Осиё Олимпия кенгаши президенти ташриф буюради

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
19-20 март кунлари Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегация меҳмон бўлади.    Ас-Сабоҳ бундан аввал 2015 йилнинг 14-15 июнь кунлари ҳам пойтахтимизда меҳмон бўлган ва ўшанда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биноси билан яқиндан танишиб чиққанди. 
Тошкентга Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Президенти Томас Бах ҳамроҳлигида келган Ас-Сабоҳ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги қуриб битказилган биносига юқори баҳо берган, бу ерда яратилган шароитлар, хусусан Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ҳам олқишлаганди.  
Ўша вақтнинг ўзидаёқ мартабали меҳмон ўзбек спортининг келажагига юксак таъриф бериб, ҳали Ўзбекистон спортчилари жаҳоннинг энг нуфузли мусобақалари - Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юксак чўққиларни забт этишларига асло шубҳаси йўқлигини таъкидлаб ўтганди. 
Орадан бир йил ўтиб юртимиз спортчилари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз спорти тарихида энг яхши натижани қайд этиб 13 та медалга сазовор бўлишди. Ўзбек боксчилари эса Олимпия ўйинларида бутун дунёни ҳайратга солиб 7 та медаль билан биринчи ўринни эгаллашди. 
Халқаро Олимпия қўмитаси ва бутун дунё Олимпия ҳаракати етакчиларини Ўзбекистон делегациясининг бу натижаси асло ҳайратлантирмади. Боиси айтиб ўтганимиздек, мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида олиб борилган улкан ҳажмдаги ишлар кун келиб албатта ўз самарасини бериши керак эди. Бир сўз билан айтганда бу кутилган ҳолат эди. Шунчаки Халқаро Олимпия ташкилотлари раҳбарларининг таҳмини ўзини оқлади ҳолос. 
Ас-Сабоҳ мамлакатимизга амалга оширадиган бу сафарги ташрифи давомида “Занги-ота” ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилади. Шунингдек Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:36, 19.03.2017. Ўқилди: 7504 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик