Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мундиалга чиқишнинг «ўзбилармон» усули

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш  вазифаси саралашларда иштирок этадиган барча жамоаларнинг ҳам олдига қўйилавермайди. Одатда эришиш имконияти ва бунга мос база бўлгандагина, топшириқ қўйилади.

Аксарият имконияти пастроқ терма жамоалар бир неча йиллик стратегия ишлаб чиқади ва босқичма-босқич юқорилаб, асосий мақсад сари кўтарилиб боради. Сўнгги йиллардаги Исландия, Венгрия, Уэльс тажрибалари бунга мисол. Бизда эса ҳар сафарги одатий вазифа – ЖЧга чиқиш. Бунинг учун имкониятимиз етарлими, қандайдир аниқ режалар ишлаб чиқилганми, йўқми аҳамиятсиз. Фақат айрим ҳолларда, дўппи тор келгандагина, “бизнинг бу сафарги мақсадимиз ЖЧга чиқиш эмасди”, “мураббийга ёш иқтидорларни кашф этиш топширилган”, қабилида айбимизни хаспўшлаб қўямиз. Лекин аслида бошданоқ шу вазифа қўйилган бўладими-йўқми буям даргумон. Агар қўйилган тақдирдаям, биз уни бажармаган бўлиб чиқамиз.

Тўғри, Осиё минтақасидан олиб қаралганда, биз ЖЧ йўлланмаси учун курашда имконияти паст жамоалар сирасига кирмаймиз. ЖЧга чиқиш вазифаси қўйиладиган ТЕРМА ЖАМОАмиз. Лекин йиллар ўтса ҳамки, бу вазифани адоғига ета олмаяпмиз. Шунча йиллик уринишлар наф бермаётган экан, балки топшириқни ўзгартириш керакдир. Бирданига 2 метрлик “планка” қўйволиб, ҳар сафар ундан ошиб ўта олмай хуноб бўлгандан кўра, ўша “планка”ни сал пастроққа тушириб, аввал сакраб ўтиб кўриб, кейин секин-секин кўтариб бориш зарурдир? Топшириқ ҳар сафар қийинлашганида, ўша аввалги кўникмамиз ва кейингиси ўртасидаги машғулотларимиз қўл келадику. Яна сакраймиз, яна ўз устимизда ишлаймиз, яна сакраймиз. То мақсадга эришгунимизча. Ҳаммаси ўйланган режа, тўғри танланган стратегия билан. Ва албатта, яхши мураббий ва бошқарув билан.

Ўзи олдин аниқлаштириб олиш керак: биз буни истаймизми ўзи? Жаҳон чемпионатига чиқа оладиган жамоа шакллантириш мақсадимиз борми? Бунинг учун механизм яратганмизми? Ёки асосан таваккалчиликка таянилганми? Қачондир туғма қобилият қўққисдан пайдо бўлиб, ўша 2 метрлик “планка”дан бир уринишда сапчиб ўтиб кетишини кутиб ўтирибмизми? Клаудио Раньерини олиб келиб кўрайлик у ҳолда ёки Фернанду Сантушдақасини қидириб топайлик. Кошкийди.

Самвел Бабаян жамоасининг белгиланган “планка”дан ўта олмаслиги, аввалги саралаш босқичидаёқ ойдинлашиб қолганди. Жамоа ўйинида ўсиш умуман кузатилмади чунки. Бу ҳақда жуда кўп ёзилди. Энди эртами-кеч у терма жамоани тарк этади. Кейин нима бўлади? Ким келади унинг ўрнига? Шартли равишдаги “Қосимов” ёки “Абрамов”ми?! Яна мусобақалар қизғин паллага кириши арафасидагина бироз ғимирлаб, “мўъжиза”дан умид қилиб ўтирамизми?

Жаҳон футболида мураббийларни танлаш механизми бор. Буни кўпчилик билади. Клубларда спорт директорлари шуғулланади бу билан. Жамоанинг хусусияти, стратегияси, имкониятидан келиб чиқиб, номзодлар таҳлил қилинади. Ўнлаб номзодлар ўрганилиб, энг муносиблари сараланади. Сараланганлар билан музокаралар чоғида уларнинг таклиф этадиган режалари, ғоялари, умуман жамоани янада юқори поғонага олиб чиқа оладиган салоҳияти борми-йўқми, чуқур таҳлил қилинади. Сўнг танланади.

Биздаям балки шундайдир, лекин бу ҳақда эшитмаганмиз. Терма жамоалар марказимиз бор, лекин унинг режалари, иш услуби ҳақида деярли ҳеч нарса билмаймиз. Худди хориждагилар каби терма жамоаларимизнинг бир неча йилларга мўлжалланган аниқ дастурлари борми-йўқми, бехабармиз. Ўша терма жамоалар бир-икки йилдан сўнг кимлар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишини биламиз, аммо ўзимизникилардан ҳеч нарса. Уларда кўп йиллик режа бор ва мураббий алмашишларига қараб ўтиришмайди. Мободо мураббийни ўзгартириш зарурати туғилган тақдирда ҳам, ўша режага қараб танлашади. Яъни, терма жамоа аравасини хоҳлаган томонингга ҳайда, деб кимнингдир гарданига юклаб қўйишмайди. Мураббий, шунчаки, узоқ йўлга чиққан фойтуннинг навбатдаги извошчиси бўлади.

Шунча мураббийга “арава”ни бериб кўрдик: Жаҳон чемпионатига олиб бор, деб. Улар эса йўлда қолиб кетяпти. Кўпчилиги малакасиз, тажрибасиз, тажрибалироқлари – қаровсиз. Кўзимиз етмас экан, олиб ташлайлик ўша юкни. Жаҳон чемпионатига чиқасан, деган юкни. Аввалига аниқроқ, амалга оширса бўладиган топшириқлар берайлик, шунга замин яратайлик. “Арава”ни ЖЧга тортиб бор дейиляптими, шунга мос шарт-шароит яратилсин, МУНОСИБ ИЗВОШЧИ танлансин, “GPS навигация” билан таъминлансин... Балки шунда манзилига етиб борар.

Лутфулло Турсунов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:43, 24.03.2017. Ўқилди: 25899 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания дарвозабони Унаи Симон 8 та ўйинда атиги битта гол ўтказиб, 7 марта дарвозасини дахлсиз сақлади.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик