Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6135 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 10.10.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      20:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 10.10.2025

      07:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      10:00 "Небесная грация".
      10:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      15:35 "Команда мечты".
      16:05 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      17:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      20:20 "Непобедимый".
      20:50 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:40 "На гребле Приморья". Специальный репортаж.
      23:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 10.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Д/ф "Путь. Дзюдо на шестой части суши", 1 и 2 с.
      07:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "География спорта". Камышин.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Небесная грация".
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Матч! Парад.
      13:00 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Прямая трансляция.
      14:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 "Лица страны". Иван Штыль.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 LIVE Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Прямая трансляция.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 128" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Иран. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      03:00 "Вы это видели".
      04:00 Баскетбол. Winline Basket Cup. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Зенит" (Санкт-Петербург).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 10.10.2025

      05:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 3.
      09:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      10:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4. Прямая трансляция.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4.
      21:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      23:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4.
      00:30 Маунтинбайк. Эндуро. "Гравий и слава", 1 эп.
      01:00 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      01:50 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: "Терма жамоамизда ортга йўл қолмади, ҳисоб"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун ўзгача кун. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинда Қатарга қарши майдонга тушади. Учрашувнинг аҳамияти ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Фақат шуниси аниқки, биз ўз вақтида бу рақибни енгганмиз. Футболга қизиққан ҳар бир мухлис биладики, термамизга Вадим Абрамов устозлик қилган пайтдаги ютуқ эсда қоларли бўлганди. Абрамов эса табиийки, бу рақибни жуда яхши биладиган мураббий. Биз шу омилни назарда тутиб, Вадим Абрамов билан терма жамоамиз ва олдинда кутиб турган ўйинлар мавзусида бафуржа суҳбатлашдик. Фикримизча, бу мутахассиснинг фикрлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

СУРИЯ

- Вадим Карленович, Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга қарши ўтказган ўйинини томоша қилдингизми? Таассуротлар қандай?

- Тўғрисини айтсам, анчадан буён терма жамоа ўйинларини кўриш имкониятига эга бўла олмаётган эдим, аммо бу сафар томоша қилдим. Гуруҳдаги икки баҳс: Сурия-Ўзбекистон ва Қатар-Эрон учрашувларини оддий мухлис сифатида кузатиб бордим. Афсуски, терма жамоамиз иштирокидаги ўйиндан кўра, Қатарда бўлиб ўтган учрашув анча қизиқарли кечгандек туюлди. Эрон ҳам, Қатар ҳам анча чиройли ўйин намойиш қилишди. Биз учун ёмон томони - яқин келажакда Ўзбекистон терма жамоасини бу рақибларнинг ҳар иккисига қарши кечадиган ўйин кутиб турибди. Йигитларимизга осон бўлмаслиги турган гап.

- Сизнингча, терма жамоамиз ниманинг ҳисобига Суриядан мағлуб бўлди?

- Бу борада ҳеч қандай янги гап айта олмайман. Аммо оддий бир мухлис сифатида гапирсам, ўйин менга ёқмади. Зерикарли футбол томоша қилдик десам ҳам, янглишмаган бўламан. Бизникилар стандартдан битта вазият ярата олишди, бироқ бундан унумли фойдалана олишмади. Сурияда эса учта вазият кўрдик, шулардан биттаси голга олиб келди. Қолган вақтда учрашув шиддати у қадар юқори бўлмади.

- Ўйиндан кейин терма жамоа мутасаддилари мағлубиятга сифатсиз майдон ва ноқулай об-ҳаво сабаб бўлганини айтишди. Бироқ беллашув айнан шундай шароитда кечиши ҳаммамизга аввалдан маълум эди. Мураббий сифатида айтингчи, наҳотки шунга яраша тайёргарлик кўришнинг имкони бўлмаса?!

- Эътирозингиз ўринли, дарҳақиқат, қониқарсиз майдондаги ўйинга ҳам тайёрланса бўлади. Бунинг учун анъанавий услубдан воз кечиб, бошқачароқ ўйин намойиш қилиш лозим. Дейлик, бундай ҳолатда тўпни узоқ масофага ошириб, Сергеевнинг иккинчи қаватдаги устунлигидан фойдаланиш мумкин эди. Эҳтимол, шунда у тўп учун курашиб, бирорта вазият яратармиди?.. Имкон қадар дарвоза томон зарбаларни ҳам кўпайтириш ҳам зарар қилмасди. Ҳарқалай, футболчилар оғир майдонда ўзини қийнаб, бемақсад у ёқдан-бу ёққа югурганидан кўра, шуниси маъқулроқ.

ҚАТАР

- Қатар ҳақида гап кетаркан, истаймиз-йўқми, 2011 йилги Осиё Кубогининг очилиш ўйини ёдга тушади. Ўша Қатар термаси билан бугунгиси ўртасида қандай фарқ бор?

- Фарқ жуда катта. Ўзимга қолса, уларни ўзаро таққосламаган бўлардим. Чунки ўтган вақт давомида Қатар термасида кўп марта мураббий алмаштирилди ва табиийки, ҳар бир мутахассис ўз ўйин фалсафасини жамоага сингдиришга урининади. Шубҳасиз, бундай вақтда ўйин услуби ҳам, тактик ишланмалар ҳам бутунлай ўзгариб кетади. Футболда эса мураббийни тез-тез алмаштириш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши кўп бор кузатилган.

- Қизиқ, ўшанда қатарликлар ўз мамлакатларида ўтадиган Осиё Кубогига жуда қаттиқ тайёргарлик кўришган эди. Шунга қарамай, очилиш учрашувида ишончли ғалабага эришгансиз...

- Ҳар қандай жамоа ҳам ўз уйида ўтадиган мусобақага астойдил тайёрланади. Ўшанда Қатарни уч йил давомида бир мураббий бошқарганди ва улар анча кучли ҳисобланарди. Қолаверса, бир қатор маҳоратли легионерлар маҳаллийлаштирилганди. Аммо биз ҳам шунга яраша тайёрланганмиз ва меҳнатимиз самара берган. Шундан буён Қатарнинг ривожланиш стратегияси бир неча бор ўзгарди ва натижада ҳозирги жамоа билан ўша вақтдагиси ўртасида катта фарқ юзага келди. Бироқ, Қатар терма жамоаси ҳозир ҳам яхшигина кучга эга.

- Аммо уларнинг ҳимоясида нуқсонлар борлиги Эрон билан бўлган ўйинда яққол кўриниб қолди. Масалан, сўнгги дақиқаларда эронликлар яна бир нечта гол киритишлари мумкин эди.

- Йўқ, Қатар ҳимояси кучсиз, деган фикрга қўшилмайман. Гап шундаки, улар ўз майдонларида мағлубиятга учрамаслик учун ҳам сўнгги дақиқаларда бор куч билан олдинга ташланишди ва бундай вақтда ҳимояда муаммолар юзага келиши табиий ҳол. Ўйлашимча, Тошкентдаги ўйинда мутлақо бошқача сценарий остида ўтади.

- Сиз бошқарган терма жамоа ўйиннинг боришини назорат қилиб, кўп ҳужум ташкил этар эди. Нима деб ўйлайсиз, Қатарга қарши яна 2011 йилдаги каби ҳужумкор ўйин намойиш этишнинг имкони борми?

- Бунинг учун шунга яраша тайёргарлик кўриш керак, дўстлар! Нима, бир киши келиб: «Бугун «Барселона» ёки «Манчестер Юнайтед» каби ўйнаймиз», деган билан шундай ўйнай оламизми?! Йўқ, албатта! Бунинг учун жуда кўп меҳнат ва машаққат керак. Мақтанишга йўйманг-у, лекин биз 2011 йилда Осиё Кубогига тайёргарлик давомида астойдил ишлаганмиз ва якунда натижага эришганмиз. Шундай экан, бу осон иш эмас. Аммо ишончим комил, ҳозирги мураббийлар штаби ҳам навбатдаги рақибга қарши ўзига яраша услуб тайёрлай олади.

ЭРОН

- Эрон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Эрон - Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири. Форслар жуда ақлли ўйин намойиш қилишмоқда ва Қатар билан бўлган ўйинда ҳам рақибнинг ҳамма йўлини ёпиб қўя олишди. Мен терма жамоани бошқарган вақтларда Эрон бу қадар кучли эмасди. Аксинча, Ўзбекистон терма жамоаси ундан устунроқ бўлган, деб ҳисоблайман. Аммо кейин мураббийлик лавозимига Карлуш Кейруш келди ва энг муҳими, Эрон футбол федерацияси унга барча шароитни яратиб берди. Кейруш 4 йилдан буён термани бошқариб келяпти ва албатта, бу ўз мевасини бермоқда. Барқарорлик - ғалаба йўлида энг муҳим омил. Ҳозирги Эронда худди шу нарса бор. Биласиз, юзаки қараганда, Кейруш билан неча марта келишмовчилик кузатилса-да, форслар бир илож қилиб, уни терма жамоа бошқарувида сақлаб туришибди. Ўз навбатида мураббий ҳам ишончни оқламоқда.

ХИТОЙ

- Хитой ўз майдонида Жанубий Кореяни енгиб, сизни ҳайрон қолдиргандир?

- Афсуски, шу ўйинни томоша қилиш насиб қилмади. Аммо натижадан жуда ажабландим, дея олмайман. Чунки Хитой ва Жанубий Корея ўртасида кечадиган учрашувлар принципиал аҳамият касб этади ва мезбонлар ғалаба учун қўлларидан келган барча ишни амалга ошириши аниқ эди. Иштиёқ эса кўп ҳолларда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Боз устига, бу жамоани таниқли мураббий Марчелло Липпи бошқармоқда. Шундай экан, Хитой билан бўладиган ўйин ҳам биз учун осон кечмаслиги турган гап.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

- Жанубий Корея терма жамоаси эса аксинча, анча кучсизланиб қолгандек кўринмоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Очиғини айтсам, Кореяда бу салбий жараён анча олдин бошлангандек эди. Бунга ҳам сабаб сифатида мураббий кўп алмаштирилганини кўрсатиш мумкин. 2011 йилги Осиё Кубогида Кореяни жуда яхши мураббий бошқарган. Аммо кейин уларда ҳам кетма-кет истеъфолар бошланиб кетди. Ёдингизда бўлса, биз ЖЧ саралаши доирасида Японияга қарши кечадиган ўйин олдидан Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эдик. Ўша учрашувда биз мағлубиятга учраганмиз, аммо ўйиндан тўлиқ кўнглим тўлган. Биз атайлаб Япония билан бўладиган ўйин олдидан барча қарталаримизни очиб ташламагандик ва Жанубий Кореяга имкониятни бой бердик. Ўртоқлик ўйини олдидан футболчилар билан гаплашиб, натижага мутлақо эътибор бермасликни сўраганман. Биз учун бу ўйин Японияга қарши кечадиган расмий баҳс учун керак эди ва биз ундан ўринли фойдалана олганмиз. Гарчи Жанубий Корея ўртоқлик учрашувида бизни енгган бўлса ҳам, савия жиҳатидан бироз пасайиш борлиги сезилиб турганди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мазкур интервьюнинг тўлиқ қисмини ИнтерФУТБОЛ газетасининг 25-сонида мутолаа қилишшингиз мумкин.

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:36, 28.03.2017. Ўқилди: 15104 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.