Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳар сохадан бир шингил ёхуд Осиё футболи ҳақида сиз билмаган фактлар

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

1956 йили илк марта ўтказилган Осиё кубогининг қитъа футболида 1-рақамли мусобақага айланиши осон кечмаган. Зеро, ўша вақтлар улкан Осиёда футболи ривожланган мустақил давлатлар саноқли эди. Ҳа, Исроил ва Гонконг терма жамоалари чиндан ҳам, кучли саналган. Жанубий Вьетнам миллий жамоаси эса фақат сиёсий сабаблар туфайли ўзини кўрсатишга зўр берган.

Фақат 90-йиллар бошига келиб, ҳаммаси нисбатан меъёрга тушди. Яъни жамоаларда қитъа кубогига нисбатан қизиқиш бир мунча ортди. Ҳозиргача атиги 8та терма жамоага Осиё футболи бош совринини ютиш насиб этгани кўп нарсадан далолат.

Булар - Япония, Саудия Арабистони, Эрон, Ж.Корея, Исроил, Қувайт, Ироқ ва «бегона» Австралия. Ишонмаслигингиз мумкин, лекин бу факт: Ҳиндистон ва Мьянма термалари вақтида мазкур турнир финалига чиқишган (тегишлича 1964 ва 1968 йилларда).

*** Осиё кубоги-2019 турнири мезбони бўлишга даъвогарлик қилган, лекин кейинроқ аризани қайтариб олган мамлакатлар: Баҳрайн, Хитой, Ливан, Малайзия, Уммон, Саудия Арабистони ва Таиланд.

*** ФИФА жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига ҳакам тайинлашнинг ўзига хос тизимига амал қилади. Лекин ЖЧ-2002 саралаши доирасидаги Хитой - Ўзбекистон ўйини Коста-рикалик Родриго Бадилья ва Осиё кубоги-2004 гуруҳ босқичида кечган Ўзбекистон -  Саудия Арабистони учрашуви бенинлик Коффи Кожага топширилгани сабабини тушунтира оладиган мутасадди топилмаса керак.

*** ФИФА Ижроий қўмитасида ишлайдиган осиёлик функционерлар: вице-президент: шайх Салмон Бин Иброҳим ал Халифа (Баҳрайн), аъзолар: шаҳзода Абдуллоҳ (Малайзия), шайх Аҳмад ал Сабоҳ (Қувайт), Козо Ташима (Япония).

*** ФИФА Одоб-ахлоқ (этика) қўмитасида ишлайдиган осиёлик функционерлар: Алан Салливан (Австралия), Акихиро Хара (Япония).

*** Осиёда жаҳон чемпионатлари саралаши мутлақ тўпурарларидан бири - бу  Япония термаси афсонаси «Қирол Казу», яъни машҳур Казуёши Миура. 50 ёшини қаршилаганига қарамай, ҳамон профессионал даражада ўйнаётган ҳужумчи ЖЧ-94 саралашида 13та, кейинги циклда эса 14та гол урган. Демак, Миура ҳисобида жами 27та гол бор.

Умуман, бу футболчи «самурайлар» сафида 11 йил (1990-2000) ўйнаб, 55та голга муаллифлик қилган. Миура хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини нақ 5 марта ишғол қилган. Юқорида таъкидланди, «Қирол Казу» айни пайт ҳам яшил майдонларда жавлон урмоқда («Йокогама» ФК сафида).

*** Япония J-лигасининг 2016 йилги мавсумида пойтахт - Токио мегаполисининг ўзидан 7та жамоа қатнашди: «Токио», «Кашива Рейсол», «Кавасаки Фронтале», «Омия Арижа», «Шохан Беллмаре», «Урава Редс Даймондс», «Йокогама Маринос». Жорий мавсум ҳам шу 7та клуб олий дивизионда иштирок этяпти. Айтганча, амалдаги чемпион Токиодан эмас - «Кашима Антлерс».

*** Қатарнинг «Ал-Райян» клуби жорий мавсум 50 йиллик юбилейини нишонлайди. 1967 йили Ал-Райян музофотида ташкил топган бу клубга айни пайт даниялик таниқли мураббий Микаэль Лаудруп бош мураббийлик қилмоқда. «Ал-Райян» Қатарнинг 8 карра чемпионидир. Хусусан, аввалги мавсум ҳам айнан шу жамоа олтин медаль соҳибига айланганди. Эътиборли факт: 1998 йилдан буён «Райян»ни фақат хорижлик мураббийлар бошқаришяпти.

*** «Қизилқум» клуби бундан 50 йил муқаддам Навоий кон-металлургия комбинати ишчилари томонидан «Прогресс» номи остида тузилганди. Бу жамоага Зарафшон шаҳри ташкил топганидан 2 йил ўтиб, асос солинган. Жамоа ортда қолган 50 йиллик даврда 3та ном остида фаолият юритди: «Прогресс», «Зарафшон» ва «Қизилқум». Навоийликлар 2002 йили Ўзбекистон олий лигасида 3-ўринни банд этишди ва бу ҳозиргача клуб тарихидаги энг яхши натижа бўлиб турибди.

*** Япония ва Ж.Корея терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик Жануби-Шарқий Осиёдаги энг шиддатли дерби саналади. Икки жамоанинг ўзаро ҳисоб-китоби 1954 йилнинг 7 мартидан бошланган. Сўнгги тўқнашув эса 2015 йилнинг 5 августида кузатилди. Айни пайт устунлик корейслар томонида: 40та ғалаба, 23та дуранг, 14та мағлубият. Тўплар нисбати: 117-69. 

*** ФИФА томонидан жорий йил 9 март куни эълон қилинган сўнгги жаҳон рейтингининг  дастлабки юзталигида Осиёдан 10та терма жамоа бор. Таққослаш учун айтсак, АФК (Африка)нинг нақ 27та (!) аъзоси топ-100дан жой олди.

*** Футбол қироли Пеле ўзига хос «ФИФА 100» рўйхатини тузган ва бундан кўпчилик хабардор. Мазкур элит рўйхатга Осиёдан атиги 2 нафар футболчи киритилган -  Хидетоши Наката (Япония) ва Хон Мюн Бо (Жанубий Корея). Пеле талқинидаги кучлилар рейтинги 2004 йилнинг 4 март куни Лондонда эълон қилинганди.

*** Спорт экипировкалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган дунёга машҳур Joma компанияси қитъамизда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Мальдив ороллари терма жамоаларини кийинтиради.Шунингдек,Осиёдагибир қатор клублар Испания бренди билан ҳамкорлик қилишади: «Ал-Иттиҳод», «Ал-Тавон», «Ал-Ваҳда», «Ҳажер» (Саудия Арабистони); «Пирузи» (Эрон); «Сафа» (Ливан); «Истиқлол» (Тожикистон). Ўзбекистоннинг нақ 12та клуби айнан Joma мижозидир.

*** Тransfermarkt.co.uk манбаси маълумотларига таянсак, ота-бола футболчиларнинг  миллий жамоада кўп ўйнаш бобидаги рейтингида Жанубий кореялик Бум Кун Ча (135та ўйин) ва Ча Ду Ри (74та ўйин) етакчилик қилишмоқда. Иккиси Ж.Корея терма жамоа сафида умумий ҳисобда жами 209 марта майдонга тушган. ОФК бўйича иккинчи яхши натижа сингапурлик Фанди Аҳмад ва Ирфан Аҳмадга тегишли - 102та ўйин.

*** ОФК миқёсидаги жаҳон чемпионатлари саралашида энг кўп ўйин бошқарган ҳакамлар тўртлиги: Абдул Малик (Сингапур, 13та), Равшан Эрматов (Ўзбекистон, 12та), Ким Донг Жин (Ж.Корея, 11та), Бенжамин Уильямс (Австралия, 11та).

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:23, 01.04.2017. Ўқилди: 12513 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик