"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоа юлдузларига ўйин амалиёти бериш, уларни ротация билан ўйнатишда муаммоларга дуч келмоқда. Бунда франциялик мутахассис футболчиларнинг қайсарлигига чидашга мажбур бўлмоқда.
Испания чемпионатининг 30-тури доирасида бўлиб ўтган "Леганес"га қарши ўйиннинг 72-дақиқасида ярим ҳимоячи Хамес Родригес захира олинди (Иско туширилди). Колумбиялик футболчи бундан норози эканини яшириб ўтирмади. У майдонни тарк этар экан, захира ўриндиғи ёнида турган Зиданнинг ёнига бориб ўтирмади. У бўш турган захира ўриндиғига қўлидаги буюмни улоқтирди ва жаҳл билан ўз жойига ўтирди.
Манба: football24.ua
Киритилди: 20:38, 06.04.2017. Ўқилди: 31198 марта. Фикрлар: 2 та.