Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 13.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:1
      • Андижон
      • 13.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • 0:4
      • Машъал
      • 14.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Шўртан
      • 14.06.2025 20:00
      • Бунёдкор
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 14.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:0
      • Сўғдиёна
      • 15.06.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 15.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 15.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо

Клублар ўртасидаги ЖЧ Zo'r TV'да трансляция қилинади [13]

"Барселона" устози Флик шахсан ўзи Нико Уильямсга қўнғироқ қилди [11]

Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишида ким кўпроқ ҳисса қўшди: Юсупов, Шомуродов, Файзуллаев ёки Ҳусанов. Алишер Никимбаев жавоб берди (2-қисм) [9]

Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишида кимнинг ҳиссаси юқори бўлди? Алишер Никимбаев жавоб берди [9]

Дьёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортди [7]

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Sport ва Futbol телеканалларида ҳам трансляция қилинади [6]

Ильгиз Танташев КЎЖЧдаги 1-тур баҳсига тайинланди [5]

"Рома"нинг янги мураббийи Довбикни жамоада кўрмоқчи эмас [5]

Алишер Никимбаев: «Равшан Эрматов — Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига энг катта ҳисса қўшган шахслардан бири» [3]

ЦСКА Спалетти, Консейсау ва мураббий билан алоқага чиқди [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал
12-тур ОКМК 0-0 Шўртан
12-тур Бунёдкор 1-1 Пахтакор
12-тур Қизилқум 0-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 12-тур

15/06 20:00 Сурхон - Нефтчи
15/06 20:00 Насаф - Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм - Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Дортмунд".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Фрайбург".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вольфсбург".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Майнц 05".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Аугсбург".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Дортмунд".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. Обзор сезона.
      21:35 Новости футбола.
      21:40 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Фрайбург".
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вольфсбург".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Майнц 05".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.06.2025

      06:20 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      09:40 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      10:10 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      12:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:30 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      13:25 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 1.
      15:10 "Непобедимый".
      15:40 LIVE Баскетбол 3х3. Sirius Cup в Сириусе, Россия. Прямая трансляция.
      20:55 "Лучшие из лучших".
      21:25 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      23:15 "Легенды овального мяча".
      23:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 2.
      01:15 "Непобедимый".
      01:45 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 1.
      03:55 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      08:00 Профессиональный бокс. Никита Цзю против Коэна Мазудье. Бой за вакантные титулы IBF Australia и WBO Inter-Continental в 1-м среднем весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Владимир Петров. Центр нападения".
      12:40  Х/ф "Я - Златан".
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 1. Прямая трансляция.
      15:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Женщины. Winline Суперлига. "Локомотив" (Москва) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Баскетбол 3х3. Sirius Cup в Сириусе, Россия. Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 2. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
      02:55 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 6 в Осло, Норвегия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.06.2025

      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      07:30 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      10:30 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      13:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      14:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      14:30 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 5 эп.
      14:45 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Разминка. Прямая трансляция.
      15:25 LIVE Мотоспорт. Суперспорт. Чемпионат мира. Этап 6 на трассе Мизано, Италия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Мотоспорт. Супербайк. Чемпионат мира. Этап 6 на трассе Мизано, Италия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Интро. Прямая трансляция.
      18:45 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Интервью. Дани Карвахал: Қалбан «Мадрид»га тегишлиман

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Қироллик клуби» ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль Real Madrid Televisiуn каналида йўлга қўйилган Campo de Estrellas кўрсатувининг биринчи меҳмони бўлди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунончи, мадридликлар бу йигитга келажак умиди сифатида қарашмоқда. Хуллас, футболчи телекўрсатув доирасида асосан ўзи ҳақида гапириб берди. Яъни профессионал спортчи бўлиб шакл­ланиш жараёнига боғлиқ воқеаларни ёдга олди, шахсий ҳаётининг айрим жиҳатларига тўхталди.

Илк қадамлар

- Эсимда, мактабдаги дарслар соат 9:30да бошланарди, аммо мен анча эртароқ борардим. Мақсад - синфга киришдан олдин озгина футбол ўйнаб олиш. Танаффус пайти ҳам дарров майдонча томон югурардим. Дейлик, ошхонада бирор марта узоқ ушланиб қолган эмасман. Ҳар сафар шоша-пиша овқатланиб, ойимдан футбол ўйнаб келиш учун рухсат сўрардим. Бахтимга, у мени тушуниб, хоҳишимга сира монеълик қилмасди.

Таҳсил жараёни

- Ҳозирги даражага айнан ота-онам туфайли эришганимни ғурур билан тилга оламан. Ҳа, футболга сира тўймасдим, аммо оиламиз қадриятларига бирор марта беписанд қараган эмасман. Бошқача айтганда, ота-онам ўргатган қоидаларга тўлиқ амал қилиб, улар берган тарбияга жиддий ёндашганман.  Айни шундай муносабат ўлароқ, машғулотлардан белгиланган вақтда уйга қайтардим ҳамда гарчи ёқтирмасамда, дарс тайёрлашни сира кечиктирмасдим.

Бунинг самараси ҳам кўринган, албатта. Ҳеч ёдимдан кўтарилмайди, бир сафар инглиз тили имтиҳонини аъло баҳо - 9,75 баллга топширганимда, меҳрибон онажоним шунчаки, лол қолганди. Унинг ўша вақтдаги хурсандчилиги ҳамон кўз ўнгимдан кетмайди. Бу дунёда оналарга қувонч бағишлашдан ҳам яхшироқ иш борми ўзи...?

Ҳимоя воситаси

- Кўпинча тиззамни боғлаган ҳолда ўйнардим. Сабаби оддий: одатда учрашувлар чоғи ўзимни сира аямасдим ва кўпинча тиззам шилинарди ёки қандайдир жароҳат орттирардим. Шу кўйи уйга қайтганимда, онам тиззамга махсус ҳимоя воситасини боғлаб қўярди. Аслида ўзимга қолса, уни ечиб ташлардим, аммо ойим машғулотга боришимни тақиқлаб қўйишидан чўчиб, бундай қилмасдим.

Биринчи жамоа - «Леманс»

- Футболдаги илк жамоам анча рақобатбардош эди. Ўша вақтдаёқ ҳимоядан жой олган ва ҳар қандай ўйинга ўта жиддий қарардим. Бир сафар ота-онамни жуда ғазаблантирганим худди кечагидек эсимда. Чунончи, ўша куни дурангга рози бўлгандик. Ўйин давомида рақибларга неча марталаб алданганим оғир ботган ва буни кўтаролмай, шунчаки, майдондан чиқиб кетгандим.

Боз устига, трибунада ўтирган ота-онам ёнига бориб, аламимни тўкиб солганман: «Бўлди, етар, кетдик уйга...». Шунда отам босиқлик билан жавоб берганди: «Ўғлим, агар ўйнашни хоҳламасанг, майли. Лекин бу ўйин­ни охиригача томоша қилмаслигимизга сабаб бўлолмайди. Бошқа болалар ҳаракатларини кузатиш ҳам мароқли...». Очиғи, унинг бу қадар совуққон муносабати мен учун бир умрлик дарс бўлган. Профессионал футболчи сифатида шаклланишимда айни ўша жавобнинг аҳамияти катта. Зеро, шундан сўнг озгина қийинчилик олдида таслим бўлмасликни ўргандим.

«Сантьяго Бернабеу»га илк сафар

- Стадионга илк марта кирганимда, бошим гангиб қолганди. Бизга берилган абонементга кўра, энг юқори трибунадан жой олганмиз. Унутилмас таассуротлар... Ўша саёҳат хотирамга абадий муҳрланган. Рости, энг юқорига кўтарилганимиздан кейин мени бироз ҳаяжон босганди.

«Реал»га дахлдорлик

- Ҳаётимдаги бир кун алоҳида ўринга эга. Ўшанда «Мадрид»нинг 100 йиллиги муносабати билан чиқарилган клуб футболкасини совға сифатида қабул қилиб олганман. Шунингдек, ўз кучимни «Қироллик клуби»да синаб кўришим мумкинлигини айтишганди. Шунчаки, сеҳрли кун. Кейин «Мадрид» таркибида майдонга тушдим ва биринчи ўйин тугаши ҳамоно олдимга шартномани қўйишди. Рости, ҳаммаси шу қадар тез ривожланишини сира ўйламагандим.

Вальдебебас спорт шаҳарчаси

- Бир нарсадан алоҳида ғурурланаман: менга Вальдебебасдаги база қурилишига илк рамзий ғиштни қўйиш тадбирида қатнашиш насиб этди. Бу ҳақда чамаси бир ҳафта олдин огоҳлантиришганди. Зеро, ўша пайт «Алевин А» тоифасидаги жамоа­да сардор саналардим.  Бир ўйланг, менинг ўрнимда Мадрид «фабрика»сининг хоҳлаган футболчиси бўлиши мумкин эди. Эҳ, ўшанда нечоғли ҳаяжонланганимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Чунки нима қилишни билмасдим. Хайриятки, тадбир узоққа чўзилмаган ва тезда яна озод қушдек енгил тортгандим.

«Кастилья» сабоғи

- «Мадрид»нинг бу филиалидаги 2 йиллик фаолият мен учун кантеранода ўтган энг яхши даврдир. Ўша жамоада ўйнаган йигитлар жуда аҳил-иноқ бўлиб, бу футбол майдонида ҳам яққол кўзга ташланарди. Таркибдаги аксарият футболчиларнинг профессионал даражага енгилгина ўтишганида айнан ўртамизда шаклланган қалин дўстлик ришталарининг катта роль ўйнаганига заррача шубҳа йўқ.

Жозе Моуриньо даври

- Энг аламли томони шуки, «Кастилья»да маълум муддат етакчилик қилган бўлсамда, Жозе асосий жамоада ўзимни кўрсатишимга имкон бермади. Ваҳоланки, шундан умидвор эдим ва биринчи уринишдаёқ ишончни оқлашга тайёр тургандим. Ҳа, «Мадрид» тизимида 10 йил шуғулланиб, ўйнагандан кейин ҳам биринчи жамоа таркибидан четда қолиш ҳар қандай йигит руҳиятига салбий таъсир қилади. Вазият ўзгармагач, шахсий агентим Хинес Карвахалдан қатъий оҳангда сўрадим: «Агар «Мадрид» билан шартнома муддатини узайтирсак, майдонга тушиш имкониятим ошадими ёки ҳозирги ҳолат давом этади?»  Шунда у бу масалада аниқ гап айтолмаслигини таъкидлади ва Германияда ўйнаш варианти хусусида ўйлаб кўришимни тавсия этди. Чунончи, бундеслигада етарли ўйин амалиёти ҳосил қилишим эҳтимоли катта эди. Аслида «Мадрид» билан хайрлашишни сира хоҳламагандим, аммо ўйин амалиётига муҳтожлик боис, кетишдан ўзга чора қолмаганди.

Германия тажрибаси

- Айниқса, ота-онамдан узоқлашиш қийинчилик туғдирди. Ҳаммаси ҳал этилгач, Дюссельдорфда яшашни маъқул кўрдим. Чунки бу шаҳарда собиқ жамоадошим бор эди. У билан бирга бўлсам, зерикмаслигимни ўйлагандим, аммо соғинч ҳисси азоб берди, барибир. Хайриятки, вақти-вақти билан дўстларим меҳмонга бориб туришди. Акс ҳолда, қандай чидардим, билмадим... У ердаги уйим анча кичик эди, шунга қарамай, қанча меҳмон борса ҳам вақтни мазмунли ўтказардик. Бир сафар дўстларимни паэлья (гуручли испанча таом) тайёрлайдиган ресторанга бошлаб борганимда, муассаса ходимларини ҳаттоки, бироз тер босганди (кулади).

Қайтиш вақти

- Табиийки, Мадридда «Байер» таркибидаги ўйинларимни диққат билан кузатиб боришган ва кўринишидан, ҳамма ҳаракатларимдан қониқиш ҳосил қилган. Кейинроқ «Реал» вакиллари мени кечки овқат учун ресторанга таклиф этишди. Шунда жамоа трансферимни қайта сотиб олиш ҳаракатига тушганини тушундим. Дарҳақиқат, ресторанда айнан ўйлаганимдек, янги шартнома масаласида сўз очилди.

Тан оламан, ўша вақт ҳарчанд уринмайин, юзимдаги табассумни яширолмадим. Чунки қалбан ҳамон «Мадрид»га тегишли эдим. Хуллас, қайтиш борасида асло иккиланганим йўқ. Тақдимот маросимини қандай кутганимни айтмайсизми? Кейин оиламни бахтиёр ҳолда кўриб, омадли йигит эканлигимга тўла амин бўлдим. Оддий айтганда, энг катта орзум амалга ошганди ва шу сабаб, эҳтиросларни жиловлай олмадим.

«Қирол кубоги»-2014

- Бу мен учун илк жиддий соврин. Гарет Бэйлнинг ўша фантастик юриши эсдан чиқиши мумкинми? Боз устига, финалда «Барселона»дан устун келгандик ва бу муваффақият аҳамиятини 2-3 баравар ошириб юборганди.

Бобоси ўлими

- Руҳий томонлама ўта оғир дамлар... Бобом ҳаётдан кўз юмишидан олдин бир неча ой клиникада ётди ва бу отам учун мураккаб синов эди. Бобом «Валенсия»га қарши ўйинимизга бир кун қолганида вафот этди. Буни инобатга олган бош мураббийимиз менга қўшимча таътил беришга тайёр эканлигини билдирди. Асосийси, «Сантьяго Бернабеу»да бобом хотираси учун бир дақиқа сукут сақланганини бутун умр унутмайман.

Лиссабон зафари

- 90}3-дақиқада урилган ўша гол ўйинда ҳал қилувчи аҳамият касб этди: у туфайли Чемпионлар Лигаси кубогини рақибга бермаслигимизни тўлиқ англадик. Ўшанда ғирт телбадек тинмай бақирганимни ўйласам, бироз уялиб кетаман қайсидир маънода. Лекин иккинчи томондан қарасак, эҳтиросларни босиш имконсиз эди. Ахир  «Мадрид» бунгача нақ 12 йил давомида ЧЛда ғалаба қозонолмаганди.

Милан финали

- Финалга талаб даражасида тайёр бўлиш мақсадида анча олдин юкламаларни секин-аста ошириб боргандим. Афсуски, воқеалар бош-қача ривожланди: ҳар бир тўпга тегинишдан сўнг болдиримда кучли оғриқ сездим. Хусусан, 18-дақиқадаги оғриқдан йиғлаб юборишимга сал қолди. Иккинчи бўлим бошида эса ўйинни давом эттиролмаслигим ва Данило мендан кўра, кўпроқ наф келтириши мумкинлигини тушундим. Яна жароҳат сабаб, Евро-2012дан ҳам четда қолишимни англаган эдим. Эҳ, нақадар оғриқли зарба....

Суперкубок

- Футбол доимо сенга иккинчи имкониятни ҳам беради. Ҳозир бунга ўзим ҳам ишонолмайман, ўша ўйин арафасида оёғим бармоқлари қавариб кетган ва шу сабаб, майдонга атайлаб тешилган бутсаларда тушгандим. Қарангки, шу ҳолатда учрашув охирида гол уришга муваффақ бўлдим...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:40, 12.04.2017. Ўқилди: 5719 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.