Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Андижон” ФК аъзолари болалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун “Андижон” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари “Болалар шаҳарчаси”га ташриф буюриб, у ердаги болалар билан учрашди.

Шунингдек ушбу тадбирда Андижон вилояти футбол федерация, Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди – Андижон вилояти филиали, спорт кўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, болаларга бир қатор эсталик совғаларни улашди. Учрашув аввалида раҳбарият аъзолари сўз олиб, болажонларга клуб ҳақида маълумот бериб, уларни спортнинг нафақат футбол тури билан балки бошқа спорт билан ҳам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар борлигини таъкидлаб ўтди.

Футболчилар номидан эса тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев сўз олиб, ўз дил изҳорларини билдирди ва миллионлар ўйини билан жиддий шуғулланишни кўзлаётганларни доимо ўз устида ишлаши кераклигини таъкидлади ва “Андижон”нинг ҳар бир уй ўйинига ташриф буюришларини ва қўллаб-қувватлашга чорлади. Қолаверса “бургутлар”нинг тажрибали ўйинчилари бўлган Санжар Асқаралиев, Иброҳим Отахонов ва Фарҳод Бекмуратов ҳам болажонлар билан суҳбатда бўлиб болажонларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтишди. Уларни келажакда футболчи бўлиб етишиши учун мамлакатимизда кенг имкониятлар яратилаётганлиги ҳақида айтиб ўтишди. Учрашув чоғида “Андижон” аъзолари болалар шаҳарчасидаги тарбияланувчиларга турли хил совға-салом ва спорт анжомларини тақдим қилишди. Шунингдек, ширингина болажонлар ўзлари ҳавас қиладиган футболчилар билан эсдалик учун суратга тушиш имконига эга бўлишди. Ўз навбатида Болалар шаҳарачасининг раҳбарияти ва тарбияланувчилари ҳам сўз олиб тадбир иштирокчиларига ҳамда “Андижон” футбол клубига омад тиладилар.

Тадбир давомида профессионал футболчилар томонидан болажонларга мастер-класс ўтказилди ва икки таркибга бўлинган холда ўзаро ўйин ташкил этилди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бизнинг келажагимиз бўлмиш болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизнинг энг ажойиб фазилатларидан бири. “Андижон” футбол клуби бу каби тадбир ва учрашувлар ташкил этишда давом этади. Зеро, бундай тадбирлардан мақсад фарзандларимизнинг келажакда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган, байроғини ҳалқаро майдонларда юқорига кўтарадиган инсонлар бўлиб етишишида оз бўлса ҳам улуш қўшишдир.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 22:28, 13.04.2017. Ўқилди: 4383 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.