Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ихтиёр Каримов: “Камида дуранг, кўпи билан ғалаба қозонишни мақсад қилгандик”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Шўртан” (1:0) ўйинидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Ихтиёр Каримов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Авваламбор наманганлик футбол мухлисларини ютуқ билан табриклайман. “Навбаҳор” жамоасига эса кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Ўйин борасида гап кетганида, ўзларингиз гувоҳи бўлганларингиздек, дерли 90 дақиқа курашларга бой баҳс бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба ва очко учун ҳаракат қилди. Биттагина стандарт вазиятдаги хато гол билан якунланди ва биз мағлуб бўлдик. Бугунги учрашувда олдимизга камида дуранг кўпи билан эса ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Лекин, мақсадимиз ета олмадик. Бу футбол, футбол шуниси билан қизиқ. Ҳамма нарса футболчиларнинг руҳий тайёргарлигида, яъни ўз кучига ишониш, ғалабага бўлган интилиш билан боғлиқ. Бош мураббийлик вазифасини бажаришга киришганимдан кейин жамоа аъзолари билан бир мақсад йўлида бирлашишга қарор қилдик. Тўғрисини айтганда бугунги баҳсда футболчиларимизда озгина чарчоқ аломатлари сезилди. Хабарингиз борки, ўз майдонимизда аввалига “Локомотив”, кейин эса “Пахтакор” билан куч синашдик. Бундай клубларга қарши учрашувларда руҳан тайёр ҳолда ёндошилмаса ижобий натижа қайд этиш қийин масала. Футболчиларимиз натижаларни ижобий бўлиши учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бугун ҳам ўйинчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Биттагина хато мағлубиятга олиб келди. Футбол жамоавий спорт тури ҳисобланади. Шундай экан, майдонда ҳаракат қилган футболчилар орасидан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри бўларди. Ҳар икки жамоа футболчилари ўз имкониятлари ва кучларидан келиб чиқиб ҳаракат қилишди. “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувдан сўнг ҳам омад нима деган маънода савол беришганди. Спортнинг бир бўлаги омад. Омад тушунчасини қийин вазиятда озгина вазиятда мушкулингизни осон бўлишини омад деб биламан. Омадни чопиши учун биринчи навбатда футболчилар ҳаракат қилиши керак. Ҳаракатда баракат деб бежизга айтишмаган. “Навбаҳор” жамоаси футболчилари 90 дақиқа давомида ҳаракат қилишди. Ҳар бир вазият учун бор кучлари билан интилишди ва омадни ўзларига чақириб олишди. Собирхўжаев бугунги учрашувга тайёр эди. Бироқ, ўйин пайтида икки бор жароҳат олиши унинг имкониятларини чеклаб қўйди. Холматов тажрибали футболчилар сирасига киради. Унинг тажрибаси ҳақида гапиришга хожат йўқ. Вақти келиб, Акмал жамоамизга албатта ёрдам беради. Бунинг учун озгина вақт керак ва сабр қилиш лозим. Пишчур кетадими ёки кетмайдими олдимизда чемпионатнинг кўплаб ўйинлари бор. Олександр балки жамоамизга киришиб кета олмагандир. Бунга ҳам вақт керак. Ҳар икки футболчимизни ҳам қачондир ёрдами тегади деб ўйлайман" - деди Каримов. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:39, 22.04.2017. Ўқилди: 2789 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик