Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биринчи лига. "НБУ-Осиё" – "Цементчи" (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биринчи лига 7-турида "Цементчи" Тошкентда "НБУ-Осиё" жамоаси меҳмони бўлади.

НБУ-Осиё жамоаси биринчи лиганинг энг тажрибали жамоалардан бири хисобланади. Жамоа илк бор 2000 йил ташкил этилиб, 2001 йилдан биринчи лига мусобақаларидаги иштирокини бошлаган. Эътиборлиси шундаки жамоани 2000-2003 йилларда биринчи мураббийи жуда тажрибали ва Ўзбекистонда энг таниқли мураббийлардан бири Вадим Абрамов бошқарган. Умуман олганда ушбу жамоани турли йилларда анча тажрибали ва таниқли мураббийлар бошқарганлигини кўришимиз мумкин. Абрамовдан ташқари жамоада кейинги йилларда Илхом Мўминжонов, Мухтор Қурбонов, Жаъфар Ирисметов ва Равшан Бозоров сингари мутахасислар мураббий бўлиб фаолият кўрсатганлар.

Жамоанинг яна бир холатига алохида эьтиборингизни қаратган бўлардим. “НБУ-Осиё” жамоаси ташкил этилган йилдан шу кунгача яъни 16 йил узуликсиз Ўзбекистон биринчилиги, биринчи лига мусобақаларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.

“НБУ-Осиё” жамоасининг энг яхши кўрсаткичи 2003, 2004, 2012 йилларда - 3-ўрин.

“НБУ-Осиё” жамоаси билан “Цементчи” қайта тузилгандан сўнг тўрт марта тўқнаш келган. Учрашувларнинг 1 тасида банкчилар ғалаба қозонган бўлса, 2 маротаба Цементчи устун келган. Бир учрашувда дурранг қайт этилган. Тўплар нисбати 4:2 кичик устунлик қувасойликларда.

2015 йил 14 апрел

“НБУ-Осиё”- “Цементчи” 1:0

2015 йил 2 июль

“Цементчи” – “НБУ-Осиё” 1:1

2016 йил 17 июль

Ўзбекистон биринчилиги 16-тур

“Цементчи” – “НБУ-Осиё” 1:0

Гол: Рахматилло Мелибоев (66)

2016 йил 20 август.

Ўзбекистон биринчилиги 21-тур

“НБУ-Осиё” – “Цементчи” 0-2

Голлар: Сардор Сотволдиев (65), Даврон Исоқов (85)

 

“НБУ-Осиё” бу йилги биринчи лига бахсларида 5 та учрашувда майдонга тушиб 3 та галаба 2 та мағлубият билан рақиблар дарвозасига 10 та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 8 та тўп олиб чиққан, тўплар нисбати +2. Мусобақа жадвалида эса 9 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.

Ўтказилган учрашувлар:

2-тур “НБУ-Осиё” - “Янгиер” 2-1

3-тур “НБУ-Осиё” - “Зомин” 1-3

4-тур “НБУ-Осиё” - “Ғаллакор” 3-0

5-тур “Хотира- 79” – “НБУ-Осиё” 2-3

6-тур “Локомотив БФК” – “НБУ-Осиё” 2-1

Жамоа Хомийси - Ўзбекистон Миллий Банки (НБУ)

Жамоа бош мураббийи – Руфат Акрамхўжаев

“Банкирлар”ни бу йилги мавсумга ҳам Руфат Акрамхўжаев тайёрлади. Асосий эътиборни ёшларни тарбиялашга қаратадиган мутахассис ёдингизда бўлса, 2015 йили жамоани қабул қилиб олганди. Дастлабки йил у ёмон натижа қайд этгани йўқ дейиш мумкин. Акрамхўжаевга Рустам Орипов яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Шунингдек “Андижон”даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Икром Ибрагимовни ҳам айтиш лозим. Руфат Акрамхўжаев бошқарувни ўз қўлига олгач, чўчимасдан бир қатор ёшларни асосий таркибга жалб этди. Натижада янги номлар чиқа бошлади. Аббос Пўлатов, Миршоҳид Олимов, Аҳмадилло Назаров, Ориф Абдуғаниев, Сарвар Сафаров ҳамда Муҳаммаджон Султонов.

Ушбу мавсум бошидан Акрамхўжаев ўз аънанасига содиқ қолган холда яна таркибни деярли ёш иқтидор эгалари хисобига янгилади.

Янгиланган таркибда ўтган мавсумда жамоа таркибида харакатланган Орифхўжа Абдухолиқов, Сойиб Сафаров, Орифжон Абдуғаниевларни кўришимиз мумкин холос.

“Банкирлар” устозининг бу сафар хам таркиб борасидаги қарорлари ўзини оқламоқда. Жамоа ўтган 5 та учрашувдан 3 тасини ўз фойдасига якунлай олдилар. Тўпурарлик бобида хам футболчи Орифхўжа Абдухолиқов бир учрашувда 3 та тўп киритиб хетрик қайт этишга хам улгурганини алохида қайт этишимиз мумкин.

Жамоанинг мақсади: - жамоанинг олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилмасада, лекин кўплаб футболчилар учун олий лигага ўтиш учун ўзига хос кўприк вазифасини ўтаб бериш, яьни ўйинчиларни Олий лига жамоаларига етказишдан иборат.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:37, 29.04.2017. Ўқилди: 2470 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик