Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европадаги тўп сураётган осиёлик тўпурарлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Италия «А» серияси 31-турида Шимолий кореялик футболчи Хан Кван Соннинг гол ургани бутун Европа бўйлаб яхшигина акс-садо берди. Шундан келиб чиқиб, Осиё қитъаси вакилларининг айни пайт Европа даражасидаги топ-лигаларда гол уриш масаласини қандай уддалаётганларига бир назар ташлашни лозим топдик.

Хан Кван Сон«Кальяри» ҳужумчиси Хан Кван Сон 9 апрель куни «А» серияси 31-туридан ўрин олган «Торино»га қарши ўйин (2:3)да гол урди. Натижада 18 ёшли футболчи Италия чемпионатида ўз номига гол ёзиб қўйган КХДРнинг илк вакилига айланди. Кван март ойида «Кальяри» билан шартнома тузиб, клуб тарихидаги осиёлик биринчи футболчи бўлганди. 

Маълумот. Хан Кван Сон 1998 йилнинг 21 июлида таваллуд топган. 2015 йили «Кальяри» клуби академиясига кирган. Жорий йил 2 апрель куни «Палермо»га қарши кечган баҳс (3:1)да «А» сериясидаги дебютини нишонлади. Факт. Хан Кван Сон Италия чемпионати жорий мавсумида гол муаллифига айланган энг ёш футболчи бўлди. У ўйин вақти 18 ёшу 9 кунлик эди. Бир пайтлар.2001 йилнинг 22 апрелида «Перуджа» вакили Ан Жун Хван «Аталанта» дарвозасини иш-ғол этиб, «А» сериясида гол урган биринчи корейс футболчиси номини олганди. Ўз ўрнида.

Айни пайт «А» сериясида қуйидаги осиёлик футболчилар тўп суришяпти: Ироқ - Али Аднан («Удинезе»); Япония - Кейсуке Хонда («Милан»), Юто Нагатомо («Интер»); КХДР - Хан Кван Сон («Кальяри»). 2004-2005 йиллар мавсумида «Реджина» сафида ҳамюртимиз Илёс Зейтуллаев ўйнаганини ҳам эслатиш ўринли.

Ризо Гужаннажод. «Херенвен»нинг эронлик ҳужумчиси жорий йил 22 январь куни ПСВга қарши баҳс-(3:4)да «хет-трик» қайд этди. Ризо шу билан Европада «хет-трик»ка эришган эронлик биринчи футболчига айланди. Бундан ташқари, ўтган асрнинг 70-йилларидан сўнг топ-лигалар футболчилари орасида ҳеч кимга Эйндховен клуби дарвозасига битта ўйинда 3та гол йўллаш насиб этмаётганди. Маълумот. Ризо Гужаннажод 1987 йилнинг 20 сентябрь куни Машҳад шаҳрида туғилган. У 8 ёшга тўлгач, оиласи Нидерландияга кўчиб борган.

Форс йигити «Камбюр» ва «Херенвен» клубларида тарбияланган. Айни пайт Голландия эредивизиони тўпурари бўлишга даъвогар бўлиб турибди. У 32та турда 18та гол урди ва 2-ўринда. Етакчи - «Фейеноорд» вакили Николас Йоргенсен ҳисобида эса 21та гол бор (33-турдан олдинги натижа)Ўз ўрнида. Айни пайт Голландия эредивизионида ОФК аъзолари вакиллари анча кўп: Австралия - Жэйсон Дэвидсон («Хераклес»), Даниэль да Сильва («Рода»), Кеннет Дугалл («Спарта»), Крейг Гудвин («Спарта»), Брэд Жонс (НЕК), Стефан Маук (НЕК); Эрон - Ризо Гужаннажод («Херенвен»), Алиризо Жаҳонбахш («Херенвен»); Япония - Мике Хавенар («Адо Ден Хааг»), Юки Кобаяши («Херенвен»), Косуке Ота («Витесс»); Хитой - Жан Юнинг («Витесс»).

Юю Осако. Бундеслига тўпурарлари пойгасига назар солсак, жадвалнинг ўртароғида япон футболчиси номини кўрамиз. Тўғри, «Кёльн»нинг мавсум стартидаги ўйинларида яхшигина порлаган Юю Осако кейинчалик Антони Модест соясида қолиб кетди. 18 май куни 27 ёшга тўладиган япон йигити 28 январда «Дармштадт»га қарши кечган сафар баҳси (6:1)да «дубль» қайд этганди.

У шунингдек, Швейцариянинг «Янг Бойз» клуби сафида ўйнаган вақти еврокубокларда 6та гол урган. Ўз ўрнида. Айни пайт бундеслигада япониялик  7 нафар футболчи тўп суряпти. Ж.Кореядан эса 3 нафар футболчи бор. Осиёлик легионерлар асосан таянч ярим ҳимояси ва қанот ҳимояси позицияларида ҳаракатланишади. Хуллас, ҳозирда бундеслигада осиёлик кучли ҳужумчи йўқ.

Сон Хюн МинЖорий мавсум «Тоттенхэм»да ўз сўзини айтаётган кореялик ҳужумкор футболчи АПЛда жами 16та гол урди (охирги турдан олдинги натижа). «МЮ» сафида бутун Европага донг таратган Парк Жи Сун ҳисобида эса 

ДАВОМИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 09:47, 05.05.2017. Ўқилди: 3573 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.