Англия премьер лигаси 36-туридан ўрин олган сўнгги баҳс ўз поёнига етди. Унда Лондоннинг “Челси” клуби ўз майдонида “Мидлсбро”ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Диего Коста ва Маркос Алонсо ўз номларини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлишди.
Иккинчи бўлимда эса, Немагнья Матич орадаги фарқни йириклаштиришга муваффақ бўлди, 3:0.
Шу тариқа “кўклар” чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташлашди.
«Челси»–«Мидлсбро»-3:0 (2:0)
8 май, «Стэмфорд Бриж»
Голлар: 1:0 – 23 Диего Коста, 2:0 – 34 Алонсо, 3:0 – 65 Матич.
Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз (Терри, 84), Кэйхилл, Мозес, Фабрегас, Матич, Алонсо, Педро (Чалоба, 81), Азар (Виллиан, 72), Диего Коста.
Мидлсбро: Гьюзан, Фабио, Чемберс, Гибсон, Френд, де Рон, Клейтон, Форшоу (Лидбиттер, 56), Траоре (Бэмфорд, 57), Негредо (Жестед, 83), Даунинг.
Огоҳлантиришлар: Фабио (60), Бэмфорд (89).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).