Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон спортчилари "Ислом бирдамлик ўйинлари"да иштирок этиш учун Бокуга етиб келди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Очиқ чемпионатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

8 май куни Ўзбекистон делегациясининг 40 кишидан иборат дастлабки қисми IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да иштирок этиш учун Боку шаҳрига етиб келиб, Спортчилар шаҳарчасига жойлашганди. Бугун мамлакатимизнинг энг катта делегацияси ҳам Каспий бўйига етиб борди.

Бугун Тошкент-Боку рейси билан Озарбайжон пойтахтига дзюдо, каратэ, теннис, оғир атлетика, енгил атлетика, пара-дзюдо ва пара-атлетика спорт турларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар ҳамда мураббийлардан иборат 65 кишилик гуруҳ етиб келди.

Бокудаги Гейдар Алиев Халқаро аэропортида мамлакатимиз делегациясини Ўзбекистоннинг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулотда ва Мухтор Элчиси Шерзод Файзиев кутиб олди.

Бунгача бокс, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика ва гандбол бўйича терма жамоамиз аъзолари Озарбайжон пойтахтида жам бўлишганди. Демак, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да иштирок этадиган мамлакатимизнинг 15 та спорт турлари бўйича терма жамоаларидан 13 таси Спортчилар шаҳарчасига жойлашиб улгуришди.

Кеча шунингдек, делегациямиз таркибини спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинларининг ягона етти карра иштирокчиси, “Барселона-1992” Олимпия ўйинлари чемпиони, бир неча карра жаҳон ва Европа чемпиони, Хизмат кўрсатган спортчи Оксана Чусовитина тўлдирди. Айтиш керакки Оксана IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да ғолибликка асосий даъвогар спортчилардан ҳисобланмоқда.

15 май куни делегациямизнинг сўнгги қисми – таэквондо, эркин кураш ва юнон рум кураши бўйича терма жамоамиз аъзолари Бокуга етиб келишади. Спортчилар шаҳарчасида мусобақа иштирокчилари учун барча шароитлар мухайё этилган. Тиббий хизмат ва овқатланиш шаҳобчалари 24 соат давомида узлуксиз ишлаб турибди.

Қолаверса беллашувлардан бўш пайтда спортчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари ва вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкилий қўмита томонидан бир қатор маданий дастурлар ишлаб чиқилган. Бир сўз билан айтганда мусобақани ҳар жиҳатдан юқори савияда ўтказиш учун катта ҳажмда иш олиб борилгани кўриниб турибди.

Айни вақтда Бокуга дунёнинг турли бурчакларидан спортчилар етиб келиши давом этмоқда. IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 57 та давлатдан 3500 дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни соат 21:00 да Бокудаги Олимпия стадионида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг тантанали очилиш маросими бошланади. Шу кундан эътиборан аксарият спорт турлари бўйича баҳслар бошлаб юборилади. Мусобақа 22 майга қадар давом этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:28, 11.05.2017. Ўқилди: 4460 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик