Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокуда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Очиқ чемпионатлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

12 май куни Озарбайжон пойтахтидаги Олимпия стадионида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маросимда анъанага кўра мусобақада иштирок этаётган барча мамлакатлар делегацияси иштирок этди.

Айтиб ўтганимиздек “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 103 нафар ҳамюртларимиз спортнинг 15 та турида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади. Кечаги тантанали маросимда уларнинг аксарияти Олимпия стадиони бўйлаб ҳур байроғимизни баланд кўтарган ҳолда юриб ўтишди.

Байроқдор вазифасини эса бокс бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси, Сингапурда бўлиб ўтган ўсмирлар олимпиадаси совриндори Сардор Бегалиев бажарди.

Эътиборлиси, делегациямиз аренага кириб келиши билан стадионни тўлдириб ўтирган маҳаллий ишқибозлар спортчиларимизни қарсаклар билан жуда илиқ қарши олишди. Очилиш маросими кеча Ўз МТРКнинг “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилгани боис унинг тафсилотларига тўхталиб ўтирмаймиз.

IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да аввал хабар берилганидек 57 та мамлакат вакиллари иштирок этишлари режалаштирилган эди. Аммо Ливия, Қувайт ва Судан каби давлатлар делегацияси Бокуга етиб келишмади. Демак мусобақада жами 54 та давлат вакиллари ғолиблик учун куч синашишмоқда.

Қайд этилаётган натижаларга келсак, кеча теннис бўйича қизлар терма жамоамиз дастлабки учрашувни мусобақа мезбонлари – Озарбайжонлик рақибларига қарши ўтказишди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Умайра Хашимовани иккала сетда бир ҳил 6:1, 6:1 натижаси билан таслим қилган бўлса, Камола Умарова Алина Гавриш устидан 6:2, 6:0 ҳисобларида зафар қучди.

Жуфтлик баҳсларида эса Камола Умарова/Полина Меренкова жуфтлиги Хашимова/Сафарова жуфтлигини иккала сетда 6:2 ва 6:0 ҳисобларида мағлуб этишди. Натижада уччала баҳс якунига кўра мезбонлар устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган теннисчи қизларимиз кейинги босқичга йўлланма олишди.

Эркаклар терма жамоамиз эса илк баҳсда Туркманистон терма жамоаси билан куч синашди. Саидаъло Саидкаримов рақиби Георгий Почайга дастлабки сетни 3:6 ҳисобида бой берган бўлса, кейинги икки сетда 6:4, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Яна бир теннисчимиз Сергей Фомин эса афсуски Юрий Рогусскийга ютказиб қўйди. Сетлар бўйича ҳисоб 2:6, 6:4, 4:6.

Натижада туркманистонлик теннисчилар ҳисобни тенглаштириб олишди. Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс тақдирини ҳал қиладиган жуфтликлар ўртасидаги бахс Бокудаги ноқулай об ҳаво шароити туфайли ўтказилмай қолди. Ушбу учрашув бугун бўлиб ўтади. Унда Саидкаримов/Султанбеков жуфтлиги Рогусский/Гурбанов жуфтлига қарши кураш олиб боришади.

Кеча шунингдек, бадиий гимнастикачиларимиз ҳам баҳсларни бошлаб беришди. Анастасия Сердюкова, Нуриниссо Усмонова ва Сабина Ташкенбаевалар кеча копток ва халқада бажарилган машқлар натижасига кўра финал босқичига йўлланма олишди.

Ҳозирча қизларимиз Озарбайжон терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринда боришмоқда. Финал баҳслари бугун бўлиб ўтади.

Боксчиларимиздан кеча фақатгина Улугбек Дўсмуродов рингга кўтарилди. 60 кг. вазн тоифасида қайд этилган ҳамюртимиз илк жангини қатарлик Эркесар Хаканга қарши ўтказиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

Бугун яна уч нафар боксчиларимиз дастлабки беллашувларини ўтказишади. 56 кг. вазн тоифасида Абдулҳай Шораҳматов қозоғистонлик Нурбол Калжановга, 75 кг. вазнда Маҳмуд Гаипов жазоирлик Аззуз Будиага, 81 кг. вазн тоифасида эса Мадиёр Саидраҳимов мисрлик Абдулраҳмон Абдулгаввадга қарши кураш олиб боришади.

Бугун шунингдек, дзюдо, пара-дзюдо, ўқ отиш, каратэ ва спорт гимнастикаси бўйича мусобақалар бошланади. Натижалар билан facebook даги саҳифамиз ва телеграммдаги каналимиз орқали тезкорлик билан таништириб борамиз.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:54, 13.05.2017. Ўқилди: 3611 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.