Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Боку—2017. Ҳисобида 5 та олтин медали бор Ўзбекистон делегацияси 3-ўринга чиқиб олди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Очиқ чемпионатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Боку мезбонлик қилаётган «Ислом бирдамлиги ўйинлари»нинг 14 май санасидаги мусобақаларида Ўзбекистон делегацияси 12 та медалга эга чиқди. Кеча — 13 май куни ўзбекистонлик спортчилар 8 та медаль билан кифояланганди.

Куннинг энг омадли спортчиси деб Анастасия Сердюковани кўрсатиш мумкин. Бадиий гимнастикачи булава машқида делегация ҳисобига иккинчи олтин медални ёзиб қўйди. Кейинроқ у ҳалқа ва копток билан машқларда иккита кумуш медалга эга чиқди. Бу борада Сердюкова Ўзбекистон делегациясининг энг олди спортчисига айланиб олди.

Дзюдо устаси Гулноза Матниёзова эса ҳисоб бўйича учинчи олтин медални қўлга киритди. -70 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Гулноза барча рақибаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Куннинг сўнгги икки мусобақасида пара-дзюдо усталари яна икки олтин медални келтирди. Аввалига Шуҳрат Бобоев, кейинроқ эса Ширин Шарипов барча рақибларини мағлуб этиб, ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олди.

Бадиий гимнастикачилар делегация учун икки бронзани ҳам қўшиб қўйди. Булава ҳамда тасма машқларида Сабина Тошкенбоева жамоадоши Анастасия Сердюковадан кейинги поғоналарни банд этишга муваффақ бўлди. Аввалроқ ўзбекистонлик уч гимнастикачи жамоавий беллашувларда ҳам делегация учун медаль олиб берганди.

Шунингдек, оғир атлетиканинг 58 килограммгача бўлган спортчи қизлари ўртасидаги беллашувларида Муаттар Набиева учинчи натижа қайд этди. У 196 килограмм тошни ўзига бўйсундира олди.

14 май кунги медалчилар

Олтин

Анастасия Сердюкова — булава

Гулноза Матниёзова — дзюдо

Шуҳрат Бобоев — пара-дзюдо

Ширин Шарипов — пара-дзюдо

 

Кумуш

Анастасия Сердюкова — ҳалқадаги машқлар

Анастасия Сердюкова — коптокдаги машқлар

 

Бронза

Сабина Тошкенбоева — тасмадаги машқлар

Сабина Тошкенбоева — булава

Абдулазиз Отабоев — каратэ

Давлатбек Бобонов — дзюдо

Муаттар Набиева — оғир атлетика

Феруз Саидов — пара-дзюдо

 

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин, 4 та кумуш ва 12 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Пешқадамлик мезбон Озарбайжоннинг ўзида, уларни Туркия делегацияси таъқиб қилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:13, 15.05.2017. Ўқилди: 5017 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик