Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳом Мўминжонов: "Барчаси Наманганда ҳал бўлади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон кубоги нимчоракфиналидан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" (1:0) ўйинидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Нефтчи"га қарши ўйинимиз "дерби" мақомида бўлади. Бугунги ўйин биз учун Ўзбекистон чемпионатида "Бунёдкор"га қарши тайёргарлик вазифасини ўтади. "Навбаҳор" мамлакат кубоги доирасида кейинги босқичга чиқиш йўлланмаси учун шиддат билан ҳаракат қилди. Саматовнинг жуда қўпол хатосидан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. "Нефтчи" эса қарши ҳужумдан фойдаланиб кетди. Алишерга кўрсатилган қизил карточкани адолатли деб ҳисоблайман. Бу борада ҳакамнинг қарорига қўшиламан. Иккинчи бўлимда футболчилар ўзларига келишгач ҳимоявий ўйин намойиш этишди. Тўғри, 1:0 ҳисобида мағлуб бўлдик, аммо олдинда жавоб учрашуви бор. Барчаси Наманганда ҳал бўлади. Эндиликда "Бунёдкор"га қарши ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз. "Қалдирғочлар" билан кечадиган ўйинда тўртта йўқотишимиз бор. Бугун айрим футболчиларни текшириб олдим. 27- майдан сўнг "Нефтчи"га қарши жавоб учрашувига тайёрланамиз. Яна такрорлайман, "Навбаҳор" қўпол ўйнамайди! Биз агрессив футбол кўрсатамиз. Ха, бугун биргина Саматовнинг қўпол хатоси қизил карточкага олиб келди. Аммо қолган ўйинларда шогирдларим ҳар бир сантиметр учун курашишади. Огоҳлантиришларни берган ҳакамга бирор нима дея олмайман. Улар ўзларига керакли хулоса чиқаришади. Ҳакамларнинг фаолиятини бахолайдиган назоратчилар бор. Дарвозамизга пенальти белгиландими, демак ҳакамлар ҳақ. Лекин руҳий тарафдан футболчилар "синишмоқда". Биринчи бўлимдан сўнг яна дарвозамизга пенальти белгилангач, йигитлар тушкун кайфиятга тушишди. Бундай вазиятда бош мураббийнинг ахамияти катта. Мансур Саидовни иккинчи бўлимда алмаштирганимиз сабаби? Бир киши кам бўлиб қолганимиз учун ҳимоявий ўйин намойиш қилдик. Мансур "Бунёдкор"га қарши ўйинга яхши холатда бўлиши учун унга дам беришга қарор қилдик. Аббос Отахновни ҳимоя чизиғини кучайтириш учун захирадан туширдик. "Нефтчи" масаласида фикр билдира олмайман. Уларга омад тилайман. Олдимизда бир хафтанинг ичида иккита ўйин бор. Шундан сўнг 14 кунлик танаффус. Таркибдаги йўқотишларимиз кўп. Худога шукур, Рўзимбой Аҳмедов бугун 12 дақиқага майдонга тушди ва ўзини яхши хис қилди. У навбатдаги баҳсларда ўзини кўрсатишидан умидворман" - деди Мўминжонов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:25, 24.05.2017. Ўқилди: 3305 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик