Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Витинья «ПСЖ» билан шартномага махсус банд киритган [0]

Перес «Реал» тарихидаги рекорд трансферни ваъда қилди: «У Роналду даражасидаги суперюлдуз» [0]

Флорентино Перес сайловдаги рақибининг ваъдалари устидан кулди [0]

Переснинг сирли суперюлдузи маълум бўлди [0]

Висенте дель Боске «Реал» президентлигига номзод Рикельмедан таклиф олди [0]

Флорентино Перес: «Биз доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз, лекин мен клуб билан 66 та соврин ютиб олдим» [0]

Рикельме «Реал» президентлиги учун сайловда Тони Кроосни ўз жамоасига жалб этмоқчи [0]

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади [0]

Перес Моуриньони қўллаб-қувватлади: «Агар у «Реал» юлдузини захирага ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг қарори бўлади» [0]

ЖЧ-2026 да ўйинлар олдидан қайдномага киритилган барча футболчилар майдонга чиқишади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спортимиз истиқболи учун барчамиз масъулмиз

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилнинг 3 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. 7 июнь куни мамлакатимиз спорт жамоатчилиги Миллий олимпия қўмитасида тўпланди ва мазкур ҳужжат ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури”ни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашиб олинди.

Кенгашда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Аҳмадходжа Юнусходжаев, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Алишер Султанов қарорнинг долзарблиги, ўзига хос жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Жумладан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган қонунчиликни янада такомиллаштириш, соҳа моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплексларини қуриш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш давр талаби эканлиги эътироф этиб ўтилди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши айни муддао бўлиши таъкидланди.

Бундан ташқари, дастурда жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган таълим муассасалари ва спорт клублари фаолиятини олимпия, миллий ва бошқа спорт турлари кесимида рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш белгилангани уларнинг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ўзига хос пойдевор бўлиши муқаррар.

Дастур доирасида режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2017-2021 йилларда жами 995,2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиши, жумладан, 167 та спорт иншооти (90 та спорт мажмуаси ва 77 та сузиш ҳавзаси)ни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашга йўналтирилиши давлатимиз раҳбариятининг ушбу соҳага нечоғлик катта эътибор бераётганининг ифодаси дейиш мумкин.

Шу билан бир қаторда дастурни сўзсиз бажариш учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги кенгаш иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Ватанимиз шарафини нуфузли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилган спорт юлдузларидан жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш борасида самарали фойдаланиш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамада спорт бошқармалари ва федерациялари вакиллари, спорт фахрийлари ва мураббийлар билан бир қаторда Ҳасанбой Дўсматов, Абдулла Тангриев, Ришод Собиров, Ирода Тўлаганова каби машҳур спортчилар, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Шоакром Исроилов, Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази директори Шавкат Султанов, спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва бошқалар сўзга чиқишди.

Дастур бандлари ижросини таъминлаш борасида учраши мумкин бўлган тўсиқлар, ҳал қилиниши зарур муаммолар очиқ муҳокама қилинди, ўзига хос тавсиялар ва таклифлар ўртага ташланди. Қарор ва дастур доирасида белгиланган чора-тадбирлар оммавий спортни ривожлантириш учун замин яратиши, дастурнинг амалга оширилиши учун барчамиз масъул эканлигимиз алоҳида таъкидланди. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз нуфузли халқаро мусобақалар ўтадиган ареналарда Ўзбекистон байроғи баланд ҳилпирашига кўп бора шоҳид бўлиб юриш учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:10, 08.06.2017. Ўқилди: 3959 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик