Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миллатлар лигаси – УЕФАнинг янги мусобақаси яқинлашиб келмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Саралаш гуруҳлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

2018 йилги Жаҳон чемпионатдан кейин, сентябр ойида бошлаб УЕФА терма жамоалар ўртасида бутунлай бошқача – лига форматидаги мусобақа – Миллатлар лигасига старт беради.

Мусобақа формати аксарият миллий чемпионатларни эслатиб юборади: УЕФАга аъзо 55 мамлакат терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги иштироки якунлари бўйича бериладиган коэффициентлар рейтингига қараб 4 та, А-Б-C-Д дивизионларига бўлинади. Бу рейтинг 2017 йил 15 ноябрда эълон қилинади.

А дивизионида рейтингдаги дастлабки 12 ўринни эгаллаган терма жамоа қатнашса, кейинги 12 терма жамоа Б гуруҳидан ўрин олади. Кейинги ўринлардаги 15 терма жамоа C гуруҳида, қолган 16 терма жамоа эса Д гуруҳида иштирок этади. А ва Б дивизионлари ҳар бирида 3 тадан жамоа бўлган 4 та гуруҳга бўлинади. C дивизонида битта 3 жамоали ва 3 та 4 жамоали гуруҳ бўлади, Д дивизионидаги 4 та гуруҳда эса 4 тадан жамоа қатнашади.

Ҳозирча қуръа жараёни қандай бўлиши белгиланмаган. Мусобақанинг биринчи сони якунида юқори дивизионлардан пасткисига тушиш ва пастки дивизионда юқорига чиқиш тартиби белгиланади. Натионс Леагуэ умумий турнир жадвали Европа қитъасидаги кейинги барча саралаш босқичларида гуруҳларга тақсимлаш учун асос бўлади.

Мусобақа ҳозир бошланганида қандай кўринишда бўларди?

УЕФА терма жамоаларнинг сўнгги рейтингини 2016 йил 14 ноябрда эълон қилган эди (бу ФИФА рейтингидан фарқ қилади). Унда ўша пайтгача бўлган Жаҳон чемпионатидаги саралаш босқичидаги ўйинлар натижалари инобатга олинган. Шу рейтинг бўйича мусобақа ўтказилганда дивизионлар қуйидаги кўринишда бўларди:

А дивизиони (ҳар бири 3 жамоадан бўлган 4 гуруҳга бўлинади): Германия, Францийа, Белгия, Португалия, Швейсария, Испания, Англия, Италия, Хорватия, Полша, Ирландия, Украина;

Б дивизиони (ҳар бири 3 жамоадан бўлган 4 гуруҳга бўлинади): Нидерландия, Россия, Исландия, Венгрия, Уэлс, Босния ва Герцеговина, Шветсия, Гретсия, Словакия, Австрия, Исроил, Словения;

C дивизиони (бир гуруҳда 3 жамоа, яна 3 гуруҳда 4 тадан жамоа): Шимолий Ирландия, Руминия, Чехия, Туркия, Албания, Дания, Черногория, Сербия, Болгария, Шотландия, Норвегия, Литва, Озарбойжон, Кипр, Финландия;

Д дивизиони (ҳар бири 4 жамоадан бўлган 4 гуруҳга бўлинади): Эстония, Беларус, Грузия, Арманистон, Латвия, Фарер ороллари, Қозоғистон, Молдавия, Люксембург, Македония, Косово, Лихтейнштейн, Малта, Андорра, Сан-Марино, Гибралтар.

Дивизионларнинг якуний кўриниши 2018 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари якунлангач, 2017 йил ноябр ойида эълон қилинадиган рейтингга асосланади. Шундай экан, терма жамоаларнинг бошқа дивизионларга тушиш имкониятлари ҳали кўп.

2020 йил март ойида ўтказиладиган плей-офф ўйинлари орқали тўрттала дивизиондан биттадан жамоага Евро-2020да иштирок этиш имконияти кафолатланади. Эътиборлиси, ҳозирги ҳолатда Д дивизионидаги жамоалардан фақатгина Латвия қитъа биринчилигида (Евро-2004) қатнашган.

Таъкидлаш жоизки, Россия ва Украина бир дивизионда бўлса, бир гуруҳда қатнашмайди. Худди шу қоида Арманистон ва Озарбайжон учун ҳам амал қилади. Аниқроғи, агар УЕФА ўз қарорларини ўзгартирмаса, шу қоидалар сақланиб қолади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 12:17, 08.06.2017. Ўқилди: 11162 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик