Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эронга қарши баҳс ҳакамининг «прогресси» шу ўйинга боғлиқми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Абдуллоҳ Муҳаммад ал Ҳилолидан сўнг Осиё майдонида мамлакат номини танитадиган ҳакам кўринмаётган эди. 33 ёшли Аҳмад ал Кааф бу бўшлиқни тўлдириш учун жиддий ҳаракат қиляпти. Осиё ҳакамлар қўмитаси унинг «прогресси»га жиддий эътибор беряпти. Бу эътибор самараси ўлароқ, 8-турнинг энг муҳим баҳсига (Эрон - Ўзбекистон) айнан унинг тайинлангани ҳам ушбу ҳакам фаолиятида жиддий бурилиш ясаса, ажабмас.

ЖЧ-2018 турнири саралаш босқичи «А» гуруҳи 8-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Эронга қарши баҳс олиб боради. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бўлажак ўйинга расмийларни тайинлади.

Уммонлик ФИФА рефериси Аҳмад Абу Бакар Саид ал Кааф мазкур ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ҳамид Сулаймон Марҳун ал Маҳайи ҳамда Абу Бакар Салим Маҳад ал Амри ёрдам беришади. Умар Муборак Мазаруа ал Ёқубий (Уммон) захира ҳаками сифатида ишлайди.

Ҳакамлар ишига малайзиялик Муҳаммад Солиҳ Субҳиддин баҳо беради. Учрашув комиссари этиб япониялик Каисе Томохиро тайинланди. Хавфсизлик бўйича офицер - Тара Сингх (Малайзия).

Эслатиб ўтамиз, Эрон - Ўзбекистон учрашуви 12 июнь (душанба) куни Теҳрондаги «Озоди» стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши режалаштирилган.

Қуйида ушбу ҳакамнинг умумий профилига назар ташлаймиз:

Аҳмад Абу Бакар Саид ал Кааф 1983 йилда таваллуд топган. 2010 йилдан ФИФА рўйхатига киритилган. Осиё миқёсидаги мусобақаларга илк марта 2014 йилда ОФК кубоги орқали кириб келган.

Аҳмад ал Кааф Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирокидаги ўйинда ишлаган. Мазкур воқеа 2016 йил 16 январда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги Ўзбекистон (U-23) - Ироқ (U-23) баҳси(2:3)га тўғри келган. Қолаверса, бу ҳакам ОЧЛда ҳам клубларимиз иштирокидаги баҳсларда ишлаган.

Worldreferee.com веб-сайтида маълумот келтирилишича, у клублар ва терма жамоалар иштирокида 41та халқаро ўйинни бошқарган. Жами 12та пенальти белгилаб, футболчиларга 6та қизил ва 128та сариқ карточка кўрсатган. Йирик миқёсдаги мусобақаларда ҳозирча ишламаган.

Ўтган йил ноябрда бўлиб ўтган Қатар - Сурия баҳси давомида ҳар икки терма жамоанинг жисмоний жиҳатдан у қадар кучли бўлмаган футболчилари ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олишга кўп уринди.

Ўз ўрнида, мазкур баҳснинг 37-дақиқасида белгиланган пенальти ва унинг Ҳассан ал Ҳайдос томонидан қандай ижро этилгани билан боғлиқ саволларга тўхталсак. Аслида, бу ерда саволнинг ўзи йўқ. Шунчаки, Сурия термаси мезбонларнинг кучли қаршилигига дуч келишди. Прессинг борасидаги муаммолар сурияликларга гол уриш имконини бермади.

Ўйин давомида ҳакам ҳар бир вазиятни синчковлик билан кузатишга интилди. ЖЧ-2018 саралаши доирасида 6та баҳсда ишлади. Атиги 2та пенальти белгилади ва қизил карточка кўрсатмади. Ҳар икки жамоа аъзоларининг ижодкорлигига эркинлик беради, майдоннинг яккакурашлар кечаётган қисмига у қадар интилмайди, лекин вазиятни ҳам назардан қочирмайди.

Факт ўрнида. Айни пайт Уммондан 6 нафар бош ҳакам ФИФА реес­трига киритилган. Улар қуйидагилар: Абдул Боқи Ёқуб (2010), Аҳмад ал Кааф (2012), Умар ал Ёқуби (2013), Маҳмуд Салим Саид ал Мажарафи (2014), Холид Мархун Сулаймон ал Шақси (2015), Қосим Матар Али ал Ҳатми (2016). Бундан ташқари, 8 нафар ассистент ҳам ФИФА реестрига киритилган. Футзал ва пляж футболида эса бир нафардан ФИФА рефериси ишламоқда.

УММОНЛИК ҲАКАМЛАР ВА ЎЗБЕКИСТОН термаси

Worldreferee.com сайтида келтирилишича, 1996 йил декабрдан бошлаб миллий терма жамоамиз иштирокидаги 6та ўйинда уммонлик ҳакам ишлаган (бу борада энг кўп улуш БАА вакилларига тўғри келади - 16та учрашув). Улар орасида энг машҳури, шубҳасиз, ал Ҳилоли эди. Қуйида унинг терма жамоамиз билан боғлиқ ўйинларига тўхталиб ўтамиз.

Сана

Мусобақа мақоми

Рақиб (уй, сафар, бетараф майдон, ҳисоб)

Сариқ карточка олганлар

Абдуллоҳ Муҳаммад ал Ҳилоли

2011 йил 16 январь

ОК-2011

Хитой (б) (2:2)

А.Ҳайдаров (27), А.Исмоилов, (55), Т.Кападзе (66)

2012 йил 8 июнь

ЖЧ-2014 саралаши

Ливан (с) (1:1)

И.Тўхтахўжаев (33), А.Гейнрих (38), Ж.О.Ҳасанов (80)

2015 йил 17 ноябрь

ЖЧ-2018 саралаши

Яман (с) (3:1)

А.Ҳайдаров (84)

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:03, 12.06.2017. Ўқилди: 6479 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик