Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига. “Шўртан” - “Насаф” (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Юртимиз стадионларида Jлий лигада иштирок этадиган жамоалар яна ўзаро баҳсларга киришади.

Навбатдаги 13-тур учрашувлари 14-16 июн кунлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси ўзаро куч синашади. Мазкур баҳс воҳа дербиси мақомига эга.

ЎзПФЛ, 13-тур
“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши)
15.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вил.), Набийжон Рўзимов (Тошкент)
Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

15 июн куни бўладиган учрашув жамоаларнинг 23-туқнашуви бўлади. Ўтказилган 22 баҳснинг 16 учрашувида “аждарлар” ғалаба қозонишган бўлса, “Шўртан” ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Атиги бир ўйинда жамоалар муроса йўлини танлашган. 2010 йили Қаршида 8523 томошабин кўз олдида кечган учрашувда, 0:0 натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати 23-50 кўринишида, "Насаф" устунлигини кўрсатмоқда. Ўзаро ўйинларда "Насаф" “Шўртан”ни энг йирик 5:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Ушбу жамоаларнинг ўртасида кечган баҳслар тарихига назар ташласак, энг кўп гол киритган футболчилар ҳамон Зафар Холмуродов ва Игорь Таран бўлиб турибди. “Насаф” жамоасининг собиқ ва афсонавий футболчиси “оқ бўрилар” дарвозасини 7 марта аниқ нишонга олган. Шунингдек, Игорь Таран ҳам “аждарлар” дарвозасини 5 марта ишғол қилган.

Ғузорда ўтказилган 11та учрашувдаги натижалар бўйича ҳам кичик устунлик “Насаф” томонида. Жамоа шу пайтгача Ғузорда ўтказилган учрашувларда 6 марта ғалаба қозонган. “Шўртан” эса 5 марта ғалабага эришган. Шуниси қизиқки, ҳали бирон марта Ғузорда дуранг натижа қайд этилмаган. “Оқ бўрилар” сўнгги марта 2011 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида жамоа устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Ғузорда ўтказилган 11та учрашувда жами дарвозаларга 35та тўп киритилган. Тўплар нисбати 15-20, бунда ҳам устунлик "Насаф" томонида. Ғузорда ўтказилган икки учрашувда “Шўртан” футболчилари гол ура олишмаган. "Насаф" футболчилари ҳам икки учрашувда Ғузордан голсиз қайтишган.

Ғузордаги охирги ўзаро ўтказилган 4 учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган.

“Насаф” жамоаси бу сафар Ғузорга Драган Черансиз ташриф буюради. Сербиялик ҳужумчимиз сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис, ушбу учрашувни ўтказиб юборади.

15 июн пайшанба куни бўладиган 13-тур, “Шўртан” – “Насаф” жамоалари учрашуви Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

Бир кун олдин, яъни 14 июн чоршанба куни бўладиган кичик дерби, Ғузордаги “Болалар футбол маркази” майдонида соат 17:30да бошланади.

Ғузорда бўлиб ўтган охирги беш учрашув:
03.08.2016. 16-тур. “Шўртан” – “Насаф” 0:3
26.04.2015. 6-тур. “Шўртан” – “Насаф” 1:2
18.10.2013. 22-тур. “Шўртан” – “Насаф” 1:4
11.05.2012. 8-тур. “Шўртан” – “Насаф” 2:3
06.08.2011. 15-тур. “Шўртан” – “Насаф” 2:1.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:28, 13.06.2017. Ўқилди: 3446 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик