Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига. "Бухоро" - "Локомотив" (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эртага, 15 июнь куни “Бухоро” 13-тур доирасида ўз майдонида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Ушбу жамоалар олий лига тарихида жами 22 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Устунлик пойтахтликлар томонида.

Ўтказилган 22 учрашувнинг 6 тасида “Бухоро”, 11 тасида “Локомотив” ғалаба қозонган бўлиб, 5 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Локо” жамоаси томонида- 28:40.

Ўзаро учрашувларда “Бухоро” 23 очкони, “Локомотив” эса 38 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Бухоро”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2007 ва 2009 йилги мавсумларда қайд этилган. Ўша учрашувларда “Бухоро” ҳар иккала учрашувларда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Қизиғи шу иккала ғалаба ҳам сафарда қўлга киритилган.

“Локомотив”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2013 йилда Тошкентда қайд этилган. Ўша учрашувда пойтахтликлар бухороликларни 5:1 ҳисобида мағлуб этишган.

Иккала жамоа ўртасидаги энг сермаҳсул учрашув эса 2005 йилда бўлиб ўтган. Бухорода кечган учрашувда дарвозаларга жами 7 та тўп киритилган бўлиб, якунда “Бухоро” 4:3 ҳисобида ғалабани тантана қилган.

БУ ҚИЗИҚ: “Бухоро” ўз майдонида “Локомотив”ни атиги 3 марта мағлуб эта олган. Ушбу ғалабалар 2005, 2007 ва 2016 йилги мавсумларда қўлга киритилган. Ўтган мавсумда “Бухоро” бўлажак чемпионни ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 18736 нафар мухлис қаршисида бўлиб ўтган ўйинда Вадим Чемиртан ва Саламат Қутибоев голлари эвазига ғалаба қозонилган эди.

ФАКТ: “Бухоро” ва “Локомотив” ўртасида кечган учрашувларнинг 5 таси дуранг билан якунланган. Қизиқ томони, барча дуранглар Бухородаги учрашувларда қайд этилган.

Бухорода бўлиб ўтган барча учрашувлар:

22.10.2016 “Бухоро”-“Локомотив” 2:1
31.05.2015 “Бухоро”-“Локомотив” 2:3
07.11.2014 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1
08.11.2013 “Бухоро”-“Локомотив” 0:1
19.05.2012 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1
14.08.2009 “Бухоро”-“Локомотив” 2:3
01.03.2008 “Бухоро”-“Локомотив” 0:0
15.08.2007 “Бухоро”-“Локомотив” 1:0
24.08.2006 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1
27.08.2005 “Бухоро”-“Локомотив” 4:3
16.10.2004 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 11:26, 14.06.2017. Ўқилди: 4870 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик