Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11878 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ расмийлари Халқаро пресс-клубда матбуот ходимлари саволларига жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

21 июнь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро пресс-клубда “Ўзбекистонда спорт: Янги вазифалар, Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида ОАВ вакиллари, спортчилар ва журналистлар иштирокида анжуман бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев,  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Шоакром Исроилов ҳамда ЎзПФЛнинг келишилган ўйинларга қарши маъсул офицери Ахрол Иноятов иштирок этди.

Анжуманда спорт олами, мамлакатда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол ҳақида сўз борди. Пресс-клубда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев иштирок этиб, ўз соҳадаги муаммолар, режалар ва истиқболлар ҳақида ўз фиркларини билдирди.

“Авваламбор, 2018 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб бораётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида сўз юритмоқчиман. Ҳа, хатолар бор, аммо бизда мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти сақланиб қолди. Бугунги кунда мамлакат футбол федерацияси ва мураббийлар штаби ушбу вазифани бажариш учун бор кучини ишга солмоқда. Мураббийлар штабидаги ёки ЎФФдаги истеъфолар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ЎФФ Ижроия қўмитаси буюроси миллий терма жамоа мураббийлар штабига ишини охиригача бажаришга имкон берди”, – деди Сардор Раҳматуллаев.  

ЎФФ бош котиби миллий терма жамоа мураббийлар штабининг ўз лавозимида қолдирилиши сабабини тушунтирди.

“Биринчидан, Самвел Бабаян билан саралаш ўйинларининг охиригача шартнома тузилган ва агарда у ўзига юклатилган вазифани уддалай олмаса, истеъфога чиқарилиши мумкин. Лекин, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасида Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун жуда яхши имконият мавжуд ва бу имконият ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Бунда жамоа мураббийлар штабининг роли катта. Масалан, тўғридан-тўғри йўлланма учун асосий рақобатчимиз – Жанубий Корея терма жамоасининг аҳволи биздан ёмонроқ. Чунки, уларнинг тақдири ўз қўлида эмас. Ўзбекистон терма жамоасининг тақдири ўз қўлида. Қолган 2 ўйинни ютса, Жанубий Кореянинг натижасидан қатъи назар Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Жанубий Корея, масалан, Қатар билан ўйинларда 3 очко олди. Ўзбекистон эса 6 очко. Ана шу жиҳатларни инобатга олиб, Ўзбекистон футбол федерациясининг Ижроия қўмитаси бюроси 15 июнь куни Самвел Бабаянни ўз лавозимида қолдириш ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон терма жамоаси мавзусига қайтадиган бўлсак, натижа учун фақатгина бош мураббий эмас, балки ЎФФ ҳам жавоб беради”, – дея вазиятга аниқлик киритди Сардор Раҳматуллаев.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев Халқаро пресс-клуб йиғилишида, шунингдек, сентябрь ойида ўзбек футболини ривожлантиришнинг янги концепцияси қабул қилинишини ҳақида маълум қилди.

“Шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда федерациясининг янги таркиби танланади. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш тизимининг янги концепцияси ишлаб чиқилди ва бу концепция конференцияда тасдиқланади. Янги тузилма, янги бошқарув таркиби, ПФЛда ўзгаришлар, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш: бу дастур 2017–2020 йилларга мўлжалланган. Бизда нафақат миллий терма жамоа, балки ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси ҳам турли турнирларга тайёргарлик кўрмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади. 23 ёшгача бўлган футболчилар ҳам Осиё биринчилигига чиқиш учун саралаш босқичига қатнашади”, – деди Сардор Раҳмутуллаев.

Сардор Раҳматуллаев ЎФФ расмийлари журналистлар билан мулоқотдан қочмаслиги, улар билан алоқа қилиниши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“ЎФФ расмийлари журналистлар билан мулоқотдан қочмайди. Биринчидан, ҳар бир мусобақа регламентида ўйин-олди, ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари, флэш интервью, микст зонадаги қисқа интервью каби тадбирлар мажбурий қилиб қўйилган. Иккинчидан, ЎФФнинг матбуот хизмати бор. ЎФФнинг расмий сайти, ижтимоий тармоқларда алоҳида аккаунтлари мавжуд. Қолаверса, ЎФФ Президенти шахсан эксклюзив интервьюлар бериб келади. Аммо, ҳар бир тадбирнинг ўрнатилган тартиби ва ўрни бор. Шунга риоя қилинган ҳолда мулоқот амалга оширилади”, – дейди ЎФФ бош котиби.

Бундан ташқари, Ҳалқаро пресс-клубда келишилган ўйинларга қарши масъул офицер Ахрол Иноятов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, ЎзПФЛнинг жорий мавсумида келишилган ўйинлар кузатилмаганлиги, агар шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилса уларга қарши чора қўлланишини айтиб ўтди.

“Жорий мавсумда ҳеч қандай келишилган ўйинлар кузатилмади. Турнир жадвалидаги ҳолатга эътибор берсангиз, етакчи ва ундан кейинги ўринларни эгаллаб турган жамоалар орасидаги фарқ 2–3 очкони ташкил этади. Умуман олганда ўйинлар ранг-баранг тус олмоқда”, – деди Иноятов.

Шунингдек, Ахрол Иноятов ОАВ вакиллари ва журналистларни ҳамкорликда ишлашга чақирди ва шубҳали ҳолатлар аниқланса хабар бериш кераклигини таъкидлади.

Анжуман якунида қолган муҳим ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси, мураббийлар штаби ва футболчиларга босим ўтказмай, қўллаб-қувватлаш, далда бериш кераклиги таъкидланди. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 23:22, 21.06.2017. Ўқилди: 9330 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик