Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иброҳимович кетиши керакми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу воқеа юз беришини ҳеч ким истамаганди. «Манчестер Юнайтед» Златан Иброҳимович билан шартномани узайтиришга иштиёқманд эмас. Златан ўз жароҳатини эркин агент сифатида бошқа клубда тузатишига тўғри келади, чоғи.

Афсуски, шундай. 36 ёшли ҳужумчи замонавий юлдузлардан бири. Фақатгина Златан бутун футбол оламидан ўзини устун қўя олади. Бир дунё танқидлар кетидан ақл бовар қилмас голлар уриб, танқидчиларнинг оғзини ёпади.

Кимдир унинг «кунг-фу» усулида берган зарбасини олқишласа, бошқалар машғулот ўтказиш тарзидан ҳайратга тушади. Тенг тақсимланган машғулотлар, шахсий физиотерапевтлар, махсус танлаб олинган овқатланиш ра­ци­они ва қулоқчинлар Ибранинг ажойиб жисмоний ҳолати формуласидир.

Мусиқа тинглашдан ташқари, қолган юмушларга бардош бериш осон эмас, Демак, Златаннинг ўзига юқори баҳо бериши бир жиҳатдан асосли ҳамдир.

Аммо бу ғаройиб фаолиятнинг охири драматик якун топди. Бир пайтнинг ўзида ҳаммаси барбод бўлди. Тақдир Ибра билан ёмон ҳазил қилди ва ҳаётда ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ эмаслигини кўрсатиб қўйди. Футболчи камида ярим йилга сафдан чиқди, шартнома эса унданда эртароқ якун топади. «МЮ» ўз навбатида, шартномани узайтирмасликка қарор қилиб, тўғри йўл тутди. Ҳа, бу ташқаридан қараганда нохуш манзара касб этади, мухлислар томонидан салбий қарши олиниши мумкин, лекин бу энг тўғри қарор.

Ибрагимовични қанчалик кўп киборгга қиёсланмасин, ҳар қандай механизм бир кун ишдан чиқади. Қайта тикланишдан кейин нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки биз яна беш-олтита супер голларни кўришимиз мумкиндир?! Ҳа, у якунига етган мавсум манчестерликларга катта фойда келтирди, клуб учун кўп иш қилди, лекин бу унинг бутун умр шу жамоада қолиши лозимлигини англатмайди.

Футболчининг аввалги ҳолатига қайтиш имкониятлари жуда паст. Ибрагимовичнинг ўзига бўлган ишончи ва «суперодам» деган лақаби умид бағишлаши турган гап. Бироқ физика қонунлари ва анатомия бунинг аксини кўрсатмоқда. Швед энди камида ўзининг худбинларга хос футболини намойиш эта олмайди. У майдоннинг бурчак қисмига бориб, тўпни ўзида ушлаб туришни хуш кўради, ҳужумни бошқаради. Футболчи ўйиннинг бир қисми эмас, унинг устуни бўлиб қолишни истайди. Узоқ муддатли танаффусдан кейин ўз ҳолатини яна тиклай оладими? Қийин масала. Агар иложини топган тақдирда ҳам, жамоага наф келтириши мураккаб юмушга айланиши тайин.

Жамоа манфаати муайян футболчи манфаатидан устун эканлиги инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Мабодо ўйинчининг фойда келтириши сўроқ остида бўлса, бу ерда унга жой йўқ. Златан «ПСЖ»да қирол бўлди, «МЮ»да йўлбошчи. Агар йўлбошчи жароҳат олса, унинг ўрнига янгиси сайланади, эскиси эса четда қолиб кетади.

Селекция ходимлари айни пайт ривожланиш билан машғул ва фақат олға интилмоқда. Қайсидир футболчининг келажаги ҳақида қайғуришга уларнинг вақти йўқ.

Йилига 11,6 миллион евро тўлаш - менежмент учун зарар. Бу таклиф ўтган йили бутун дунё диққат марказида турганди. Мазкур шартнома нафақат миллионлар ўйини учун фойдали таклиф бўлди, балки маркетинг томонидан ҳам анча даромад келтирди. Швециялик ҳужумчининг трансфери эълон қилинган илк ҳафтадаёқ клуб Златан футболкалари сотувидан 90 миллион евро фойда кўрди.

Ҳозирда харидорлар оқими бир мунча камайган. Клубда бошқа футболчилар ўзини намойиш этмоқда ва энди уларнинг атрибутлари кўпроқ сотилади. Жароҳатланган футболчига улардан кўпроқ пул тўлаш мантиқан нотўғри, албатта. Мухлислар ва журналистлар сарф-харажатларни ҳисоблашни яхши кўришади.

Шартномадаги маош миқдорини сезиларли тарзда пасайтириш ҳам шубҳали қадам бўларди. Мавсум сўнги драматик тарзда кечди, манчестерликлар бу йўлни чиройли тарзда босиб ўтишди, футболчининг атрибутларидан тушган фойда космик даражада бўлди. Эҳтимол, маош борасида чеклов ўрнатишга ҳожат йўқдир, аммо ҳамкорликни давом эттиришга ҳам айтарли сабаб кўринмаяпти.

«МЮ» футболчига фақатгина биргина сабаб билан янги шартнома таклиф этиши мумкин. Борди-ю, Златан клуб афсонасига айланиб, бутун фаолиятини шу клубга бағишлаган бўлганида бошқа гап. Ҳозирча эса, «Манчес­тер Юнайтед» шведнинг ўрнини нисбатан ёшроқ ва энг асосийси, муносиб номзод ҳисобига тўлдиришни ўйлаётганини тўғри тушуниш мумкин.

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:14, 23.06.2017. Ўқилди: 4772 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик