Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 36 77
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 36 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОИТСга чалинган футболчилар жамоаси

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунёда шундай ғайриоддий клублар бор эканки, ўқиб беихтиёр ёқа ушлайсиз. Бугунги саҳифамизда ана шундай жамоаларга тўхталиб ўтамиз.

КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМОАСИ

2008 йилда Чехиянинг катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган шаҳри — Брнода жамоа тузилади. Қизиғи шундаки, «БРНО СУПEРСОНИCС» деб аталган жамоанинг деярли ҳамма футболчиси сўқир эди. Фақат дарвозабон кўра оларди, холос. Биринчидан, футболчилар ўйнаётган пайтда трибунада умуман шовқин чиқмайди. Фақат бош ҳакам майдонда футболчилар номини айтгандагина товуш чиқариши мумкин. Шунингдек, футболчилар жароҳат олганларида қуйидаги сўзни қўллашади — «Вой!»

Спортнинг бу кўриниши 1986 йилда Испанияда ўйлаб топилган ва 2004 йилда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Футболнинг мазкур тури бўйича мутлақ чемпионлар бразилияликлар ҳисобланади.

ХАСТА АЁЛЛАР КЛУБИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Зимбабве аҳолиси энг кўп ОИТСга чалинган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам мазкур давлатда «АРВ Сwаллоwс» номли футбол жамоаси тузилган. Гап шундаки, мазкур жамоа ОИТСни таҳлил қилиб, унга қарши курашувчи препарат номи билан аталган ва жамоа фақатгина ОИТСга чалинган аёллардан иборат. Футбол ўйини бу аёллар учун касалликни унутиш ва чалғиш воситаси ҳисобланади. Ҳар бир ўйин муолажалар орасида ўтказилади. Бу хаста аёллар инсон қанчалик оғир касалликка чалинмасин, барибир, яшашда давом этиши кераклигини исботлаб беришди.

МУРАББИЙСИЗ ЖАМОА

Мазкур жамоа бразилиялик безори ва анархистлар томонидан тузилган. Энг қизиғи, «АУТОНОМОС ФC» жамоаси аъзолари «Ҳаммасини ўзинг бажар» шиорига амал қилишади. Шунданми, жамоада сардор ҳам, бош мураббий ҳам йўқ. Ҳаммасини биргаликда ҳал қилишади. Масалан, журналистлар интервю олмоқчи бўлса, биргаликда интервю беришади. 2012 йилда «Аутономос» қошида яна иккита жамоа тузилди — ёшлардан иборат бўлган ва аралаш. Ушбу жамоа аъзоларининг ҳаммаси тенг.

СУВ ЎРТАСИДАГИ СТАДИОН

1986 йилгача Таиланднинг сув билан ўралган кичиккина қишлоғи — Кох Панида қайиқлар пойгасидан бошқа ҳеч қандай спорт тури йўқ эди. Лекин кейинчалик ташаббускорлар дарахтли майдон ҳосил қилишди ва футбол ўйнай бошлашди. Шу тариқа янги жамоа — «Панйи Буойс» тузилди. Зич қилиб тахланган ва сирпанчиқ майдонда футбол ўйнаш ижобий таъсир кўрсатди — «Панйи Буойс» Жанубий Таиланднинг иккинчи дивизионидаги энг яхши жамоалардан бирига айланди.

ЧEМПИОН РОБОТ-ФУТБОЛЧИЛАР

«ЧИБА БРАИНС ФC» рўйхатимиздаги энг ҳайратга солувчи клуб ҳисобланади. Чунки мазкур жамоа одамлардан эмас, роботлардан ташкил топган. Бу футболчи-роботларни япониялик ихтирочилар яратишган. Ҳатто роботлар 2007 йилда инсонлар билан футбол ҳам ўйнашганди. 2030 йилда бундай одамсифат робот-футболчиларни кенг кўламда ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар мазкур робот-футболчилар 2050 йилларга бориб ажойиб ўйин кўрсатишига, ҳатто жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритишига ишонишяпти.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 19:23, 24.06.2017. Ўқилди: 8705 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик