Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал
12-тур ОКМК 0-0 Шўртан
12-тур Бунёдкор 1-1 Пахтакор
12-тур Қизилқум 0-0 Сўғдиёна
12-тур Сурхон 0-0 Нефтчи
12-тур Насаф 1-0 Навбаҳор
12-тур Хоразм 1-2 Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига: кутилган натижа, амалга ошмаган тахмин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон чемпионатида биринчи давра якунига етди. Олий лигада шу вақтга қадар кутилган натижалар жуда кўп бўлган.

Кўравериб кўзимиз пишиб кетган. Шу боис ҳам анча-мунча ўйин билан бизни ҳайрон қолдириш қийин. Аммо ўтган 15та тур баҳслари давомида бир қатор шов-шувли воқеалар ҳам рўй бердики, бу ҳақида энди алоҳида суҳбатлашишга тўғри келади.

Хўш, Ўзбекистон чемпионати қайси жиҳатлари билан мухлисларнинг диққатини ўзига тортди? Биз кутган қандай воқеалар дарҳақиқат рўёбга чиқди-ю, қай бири ҳайрон қолдирди? Ҳозир шу ҳақида...

КУТИЛГАН ВОҚЕАЛАР

ЕТАКЧИ

Ўзбекистон чемпионатида янги мавсумда ҳам «Локомотив»нинг етакчилик қилиши олдиндан кутилган эди, десак муболаға бўлмас. Гарчи мавсум бошланиши олдидан «темирйўлчилар» сафини бир қатор етакчилар тарк этишган бўлсада, бу ҳолат ички биринчиликдаги гегемонликка асло таъсир ўтказмади. «Локомотив»дан Сервер Жепаров, Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Санжар Шоаҳмедов кетишди. Эътиборли жиҳати, уларнинг ҳеч бири олий лигада қолмади ва хориж клубларига йўл олди.

Шунга қарамай, жамоада барқарорлик сақланиб қолди. «Локомотив» биринчи давра якунларига кўра, 10та ўйинда ғолиб чиқиб, иккита дуранг ва икки мағлубият билан яққол етакчи бўлиб турибди. «Темирйўлчилар» сал қолса, биринчи давранинг ўзидаёқ масалани ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Бетараф мухлислар бахтига 15-турда «Бунёдкор» ўз майдонида «Локомотив»ни 1:0 ҳисобида енгиб, мавсумнинг иккинчи ярми учун интригани сақлаб қолди. Лекин барибир, «Локомотив»­нинг чемпионлик имконияти ҳамон юқори бўлиб турибди - иккинчи ўриндаги «Қўқон-1912» билан орадаги фарқ 5 очко. Шу ўринда «Локомотив»­нинг захирада битта ўйини борлигини ҳам қўшимча қилиш даркор.

АУТСАЙДЕР

Элитани тарк этишга даъвогарлар борасида ҳам мавсум олдидан қилинган тахмин ўзини оқламоқда. «Обод» ўтган мавсум якунида яхши ўйин намойиш этиб, олий лигада қолишнинг уддасидан чиққан бўлса-да, бу йил яна «жон» сақлаш учун курашиши айтилганди. Ҳозирча ҳаммаси ўйланган «сценарий» остида кечмоқда: «ободчилар» айни вақт мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида боришмоқда. Бу жамоа янги мавсум олдидан таркибни кўнгилдагидек кучайтира олмади. Натижада мазкур ҳолат қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Тошкентликлар 15 учрашувдан фақат 2тасида ғалаба қозонишган. Яна 3 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, оз эмас, кўп эмас, нақ 10 учрашув мағлубият билан якунига етган.

Натижада 9 очко жамғарган «Обод» яққол аутсайдерга айланиб қолди. Катта эҳтимол билан шу клуб жорий мавсум якунида элитани тарк этади. Ушбу тахминга нафақат жамоанинг мусобақа жадвалидаги ўрни, балки молиявий ҳолати ҳам сабаб сифатида кўрсатилмоқда. «Обод»даги инқироз ҳақида турли хабарлар тарқаганига анча бўлганди. Яқинда буни жамоа бош мураббийи Рауф Инилеев ҳам тан олди. «Биз уч ойдан буён маош олмадик, сафар ўйинларига ҳам ўз ҳисобимиздан бориб келмоқдамиз. Бундай шароитда ғалаба учун курашиш жуда қийин», - деди тажрибали мураббий.

Шу кетишда агар бирор мўъжиза рўй бермаса, «Обод»дан фақат хотира қолмаса эди, деган ҳадик ҳам йўқ эмас. Агар мавсум охирида у ҳам «МҲСК», «Трактор» ва «Дўстлик» сингари мозий қаърига сингиб кетмаса, шунинг ўзи «Обод» учун улкан ютуқ бўларди. Олий лига эса бир гап бўлар...

КУТИЛМАГАН ВОҚЕАЛАР

ЕТАКЧИ

«Қўқон-1912» ўтган мавсум олий лигада қолиш учун курашганди. Жамоа бошқарувига Нўъмон Ҳасанов келгач, қўқонликлар барқарор ўйин намойиш эта бошлашди ва элитада қолишнинг уддасидан чиқишди. Ўшанда баъзилар шу натижани ҳам анча кутилмаган, деб топишганди. Аммо улар адашган эканлар. «Қўқон-1912» ҳақиқий сенсацион натижаларни бу йилга олиб қўйибди ва мавсум бошидан буён бизни ҳайрон қолдирмоқда. Водийнинг ушбу клуби биринчи даврада қаторасига 11 ўйинда мағлубиятга учрамади ва айни пайт ҳақли равишда мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Қўқон-1912» жорий мавсум ўтказилган 14 учрашувдан 10тасида ғалаба қозонди, яна иккитасида дуранг қайд этди. Жамоа фақат 2та ўйинда мағлубиятга учраган. Агар кимдир чемпионат бошланиши олдидан шундай тахмин билдирганда, аниқки, уни ақлдан озганга чиқарардик. «Қўқон 1912» мана шундай ақл бовар қилмас натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортмоқда. Агар Нўъмон Ҳасанов шогирдлари мавсум якунига кўра кучли учликдаги ўрниларини сақлаб қолишни уддалашса, нафақага чиққач, бемалол невараларига сўзлаб беришга арзийдиган натижа бўлади...

АУТСАЙДЕР

«Қўқон-1912» ҳайратомуз ўйини билан мухлисларни хурсанд қилаётган бўлса, Фарғона вилоятининг бошқа клуби - «Нефтчи»нинг ишлари анча ёмон. Жамоанинг шонли даври ортда қолганига кўниккандик, лекин бу қадар пастга шўнғишини кўпчилик кутмагани айни ҳақиқат. «Нефтчи» узоқ йиллардан буён етакчилар сафидан узоқда қолмоқда, аммо бу қадар йироқлашиб кетиши фарғоналиклар учун нохуш янгиликка айланди. Жамоа биринчи даврада нақ саккизта ўйинда мағлубиятга учради. Бу кўрсаткич эса 15-ўриндан юқорисига тортмаслиги тайин эди.

Ёмон томони - ҳозирда 14-ўриндаги «Шўртан» билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил этади. Бу эса «жон» сақлаш учун кураш олиб бораётган жамоа учун кўплик қилади. Ҳатто бош мураббийнинг алмашиши ҳам вазиятни ўзгартира олганича йўқ. «Нефтчи» бошқарувидан Андрей Фёдоров кетиб, унинг ўрнини Вадим Абрамов эгаллагач, фарғоналик мухлислар бироз енгил тин олишганди. Аммо клубни «ертўла»дан олиб чиқиш ҳозирча ҳатто Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийининг ҳам қўлидан келмаяпти. Вадим Карленович «Нефтчи» бошқарувида икки ўйинда мағлубиятга учраб, биттасида дуранг қайд этди. Агар вазият ўзгаришсиз қолаверса, фарғоналиклар тарихда илк марта қуйи лигага тушиб кетишлари мумкин.

СОБИҚ ЕТАКЧИЛАР

Бундан уч-тўрт йил муқаддам олий лигада ғолиблик учун кураш асосан икки жамоа - «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасида кечарди. Бу икки клубнинг галма-галдан чемпион бўлишлари эса тенденция даражасига чиққанди. Аммо шундан буён кўп сувлар оқиб ўтди ва эндиликда вазият анча ўзгарган. Футболга яқинда мухлислик қила бошлаган укаларимиз бу клубларни кўпроқ ўртамиёна сифатида таниб бормоқдалар.

«БУНЁДКОР»

Жорий мавсум айниқса, «Бунёдкор» учун жуда оғир кечмоқда. Бир вақтлари бу клуб шарафини қитъанинг ва ҳаттоки, дунёнинг етакчи футболчилари ҳимоя қилишган бўлса, ҳозирда Ўзбекистон чемпионати даражасида ҳам ўртамиёна ҳисобланган футболчилар тўп суришига кўникиб қолдик. Ўз тарбияланувчиларига бўлган ҳаддан зиёд ишонч ва бесамар селекция туфайли «Бунёдкор»нинг ишлари анча ортга кетди. Айни пайт клуб мусобақа жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Ҳаттоки, мураббий алмашиши ҳам вазиятни ўзгартира олмади. Сергей Лушан кетиб, ўрнига Миржалол Қосимов келса ҳамки, «Бунёдкор» очко йўқотишда давом этмоқда. Ҳозир клубнинг асосий умиди Ўзбекистон кубоги бўлиб турибди. «Қалдирғочлар» келаси мавсум Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этишни ўз олдиларга мақсад сифатида қўйишган. Афтидан, бу вазифани бажариш учун клубга фақат шу кубок ёрдам бера олади, шекилли.

«ПАХТАКОР»

«Пахтакор»нинг аҳволи эса нисбатан дурустроқ. Гарчи биринчи давранинг ўзида жамоа бош мураббийи 4 марта ўзгарган бўлса-да, клуб аста-секин ўзини ўнглашда давом этмоқда. Ҳар ҳолда «шерлар» бешинчи ўринга кўтарилиб олишди. Энг муҳими, кучли учлик билан орадаги фарқ бор-йўғи икки очкодан иборат. Худди «Бунёдкор» билан бўлгани сингари, «Пахтакор» ҳам келаси мавсум Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этишга умид қилмоқда. Бунинг учун эса камида энг юқори ўриндаги трио сафидан жой олиш лозим бўлади.

Ҳозир мусобақа жадвалига назар ташласак, «шерлар» мазкур вазифани бемалол бажара олишларига амин бўламиз. Бироқ бунинг учун ҳали кўп тер тўкишга тўғри келади.

НИМА КУТЯПМИЗ?

Иккинчи давра олдидан олий лиганинг аксарият клубларида катта ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Хусусан, юқорида тилга олинган «Бунёдкор» ва «Пахтакор»га янги футболчилар таклиф этилиши ҳақида гаплар юрибди. «Шерлар» қароргоҳида бу борада ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Жамоа бошқарувига Шота Арвеладзе келди, шунингдек, Черногория терма жамоаси ҳимоячиси Дарио Симич ҳам иккинчи даврани «Пахтакор»да ўтказади. Қўшимчасига «Ливерпул»нинг ўтмишдаги юлдузи Райан Бабель ҳақида ҳам турли миш-мишлар бор. Мабодо бу хабар ўз тасдиғини топмаган тақдирда ҳам, тошкентликлар сафига барибир, Европадан кучли футболчи келса керак. Чунки «Пахтакор»нинг янги раҳбарияти суперклуб ташкил этиш ҳақида баёнот берди.

«Бунёдкор» эса бу қадар юқори мақсадни ўз олдига қўя олмасада, таркибни сезиларли тарзда кучайтириши аниқ. Ҳар ҳолда, Миржалол Қосимов жамоани қабул қилиб олиш олдидан раҳбариятга тегишлича шарт қўйган бўлса керак.

Хуллас, олий лигада рақобатбардош клублар сони яна ошишидан умидвормиз. «Локомотив»нинг чемпионлик курашида катта устунликка эгалиги ва «Насаф»нинг ҳар доимгидек кучли учлик учун курашда барқарор иштирок этаётганини инобатга олсак, кураш янада қизғин кўриниш олса керак. Бу курашнинг қандай якун топишини билиш учун эса олий лигани кузатиб бориш лозим бўлади. Насиб қилса, ушбу мавзу юзасидан мавсум охирида бафуржа суҳбатлашамиз...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:49, 04.07.2017. Ўқилди: 4238 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.