Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор Рашидов: «Ал-Жазира»ни танлаб, фаолиятимда бурилиш ясашни хоҳладим»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сардор Рашидов «Ал-Жазира» билан шартнома тузди.

Келишув 2 йилга мўлжалланган. Маълумот учун айтиш керак, «Жазира» шу йил декабрь ойида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Айнан шу ҳолат ҳам Рашидовнинг ушбу жамоа таклифини қабул қилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Қолаверса, Қатарнинг икки клуби бирлашиши натижасида Сардор ўйнаган «Ал-Жаиш» фаолиятини тўхтатганди. Аслида ҳамюртимиз кўплаб жамоалардан чорлов олди ва якунда айнан «Ал-Жазира» либосини кийишни маъқул кўрди. 

- Сардор, аввало, «Ал-Жазира» жамоаси билан шартнома тузганингиз сабаб, табриклаймиз. Хўш, бу вариант қандай юзага келди?

- «Ал-Жазира» бош мураббийи ва шахсан клуб президенти мени жамоа сафида кўришни исташди. Бу биринчи қадамни ташлашимда муҳим омил бўлди. Қолаверса, «Ал-Жазира»нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиши ҳам танлов бўйича бир тўхтамга келишимни осонлаштирди. Чунончи, салоҳиятимни дунёсининг гранд клубларига қарши ўйинларда синаб кўриш хоҳиши кучлилик қилди. Умуман, бунинг вақти ҳам келганди. Яна бир томони, «Ал-Жазира» якунланган мавсум БАА чемпионати ғолибига айланди. Хуллас, ҳаммаси бир бўлиб, БАА клуби таклифини қабул қилдим. Бундан бағоят хурсандман, албатта.

- Билишимизча, олдингизда бошқа вариантлар ҳам бор эди. Дейлик, Қатар клубларидан ҳам таклиф олганингиз ҳақида ўқидик? Уларни ҳам кўриб чиққандирсиз...

- Йўқ, очиғи, Қатарда қолишни истамадим. Зеро, фаолиятимда бурилиш ясашни хоҳладим. Агар Юлдузлар лигасида қолганимда, ҳозирги имкониятга эга бўлмасдим. Оддий айтганда, ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўриш истаги баландроқ бўлди.

- Умуман, «Ал-Жаиш»нинг бошқа клуб билан бирлаштириш қарорини қандай қабул қилишди?

- Қатарнинг 2та етакчи клубини бирлаштириш ғояси мамлакат футбол федерациясидан чиққани аниқ. Шахсий фикрим, бу унчалик тўғри қарор бўлмади. Ҳар ҳолда, бирлашишда маъно кўрмаяпман. Чунончи, «Ал-Жаиш» ОЧЛда муваффақиятли иштирок этадиган Қатар клубларидан бири эди. Миллий федерациянинг ушбу қарори билан чемпионатдаги рақобатга ҳам маълум даражада путур етади, менимча. Ахир «Жаиш» чемпионлик учун кураш олиб борадиган 3-4та жамоа қаторида гавдаланаётганди. Энди эса «Ал-Садд» ва янги тузилган жамоа қолди, холос. Хулосам шуки, бу қарор Юлдузлар лигаси савияси пасайишига олиб келади. Шу боис ҳам, Қатарда қолиш вариантига ижобий қарамадим.

- Шунингдек, БААнинг яна бир клуби - «Ал-Айн»дан ҳам таклиф олганингизни эшитгандик. Айтишларича, шахсан Умар Абдулраҳмон сизни ўз жамоаси сафида кўришни истаган экан.

- Ҳа, бу тўғри маълумот ва уни тасдиқлайман. Билишимча, айнан Умар Абдулраҳмон клуб раҳбарларига мени харид қилишни тавсия этган ва улар номзодимга қизиқиб қарашган. Лекин «Ал-Айн» келаси мавсум ОЧЛда қатнашмайди. Зеро, жамоа БАА чемпионатида атиги 4-ўринни эгаллади.

- «Ал-Жазира» билан тузилган 2 йиллик шартномангиз бандлари ҳақида маълумот бера оласизми? Унинг молиявий жиҳатлари «Ал-Жаиш»никидан яхшироқми?

- Албатта ижобий томонга ўзгариш бор. Шунинг учун таклифни қабул қилишда ортиқча иккиланмадим.

- «Ал-Жаиш»да 10-рақам остида ўйнадингиз. «Ал-Жазира»да ҳам «10»ни танлайсизми ёки...?

- Афсуски, клубда бу рақамнинг эгаси бор экан - Муборак Буссуфа. Бу футболчи «Анжи»да Одил Аҳмедов билан бирга ўйнаган эди. Дарвоқе, мен билан бирга машҳур Лассана Диарра ҳам «Жазира» аъзосига айланди.

- Хўш, ўзингизга рақам танладингизми?

- Ҳозирча йўқ. Очиғи, рақамнинг алоҳида аҳамияти бўлмаса керак.

- Клуб таркибига қачон қўшиласиз?

- 14 июль куни.

- Демак, «Жазира» билан ҳали тўлиқ танишмагансиз. Жамоа қароргоҳи, стадиони...

- «Ал-Жазира» базаси масаласида қандайдир шубҳага ўрин йўқ. «Манчестер Сити»да қандай шароит яратилган бўлса, «Жазира»да ҳам худди шундай. Чунки клуб айнан «Манчестер Сити» хўжайинига тегишли.

- Алоҳида уй ажратишдими?

- Бу масалани БААга боргандан кейин ҳал қиламиз.

- Бош мураббийнинг сиздан умиди катта экан. У билан гаплашдингизми?

- Ҳали улгурмадим. Ҳозирда мураббий таътилда. Дубайга боргач, албатта, алоҳида гаплашиб оламиз.

- Араб диёрида сизни Криштиану Роналдуга ўхшатишади. Бунга қандай қарайсиз?

- Шундай таққослашларни эшитиш ёқимли. Лекин футболчи аввало, ўз номи ва ўйин услубига эга бўлиши лозим. Хуллас, мен айнан шуни истайман.

- Роналдунинг «Реал»дан кетиши ҳақида хабарлар урчиди. Сиз бунга ишонасизми ёки ҳаммаси оддий гап-сўз, шов-шув кўтаришмикан?

- Ким билади, балки ҳақиқатдир. Испаниядаги солиқ тизимидан нафақат Роналду, балки Месси ҳам азият чекаётгани ҳақида ўқияпмиз. Шу сабаблими, Криштиану чиндан ҳам, клубини алмаштирмоқчидир. Менга қолса, унинг «Реал»дан кетмагани яхши. Ахир шундай тақдирда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у билан тўқнаш келишим мумкин.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:27, 07.07.2017. Ўқилди: 14725 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик