КОНКАКАФ кубоги мусобақасининг АҚШ ва Сальвадор терма жамоалари ўртасидаги чорак финал баҳсида 2та ёқимсиз ҳолат рўй берди.
Бурчак тўплари ўйинга киритилаётган пайтда сальвадорлик футболчилар рақиб жамоа футболчиларининг елкасидан 2 марта тишлаб олишди. Дастлаб Генри Ромеро АҚШлик футболчи Жози Алтидорни, кейин эса Дарвин Серен ҳимоячи Омар Гонсалесни "ғажиб" олди.
«Бугун футболчилар майдондан четлатилиши керак эди. Шахсан ўзим бу вазиятларни кўрмаганим учун ҳакамларни айбламайман», – деди АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Брюс Арена.
«Ўзидан-ўзи рақибни тишлаб олиш керак эмас. Бу аҳмоқлик», – деди дарвозабон Тим Ховард.