Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Шоғуломов: “Абрамовнинг ўйин услуби менга жуда ёқади”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 23 июль куни “Сўғдиёна”га қарши навбатдаги назорат баҳсини ўтказди.

Ўйинда 2:2 натижаси қайд этилди. Вадим Абрамов жамоасидан Шерзод Ҳакимов ҳамда Мўйдин Мамазулумов рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу учрашувда “Нефтчи” бош мураббийи аксар ўйинчилар қатори Алишер Шоғуломовга ҳам дам берди. Ўйиндан сўнг клуб расмий сайти ундан интервью олди.

– Алишер ака, “Нефтчи” сафига қўшилганингизга маълум бир вақт бўлди. Таассуротлар қандай ? Тошкентдаги тайёргарлик жараёни борасида ўз фикрларингизни билдирсангиз.

– Тошкентда жуда хам қизғин тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Машғулотларда кўпроқ тўп билан муомила қилишга урғу бериляпти. Шунингдек жамоа учун фойдали бўлган бир қатор ўртоқлик баҳсларида иштирок этдик. Умуман олганда иккинчи даврага қизғин хозирлик кўряпмиз.

– Ҳозиргача Тошкентда 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказилди ва 3 хил натижа қайд этилди. Ортда қолган беллашувлар борасидаги фикрларингиз ?

– Очиғи, “Қизилқум” билан ўйинда чин маънода ўзимизга “ўхшамадик”. Чунки оғир машғулотлар жараёнидан сўнг бу ўйинда иштирок этиш қўшимча босим туғдирди. Албатта бу мағлубият учун баҳона бўла олмайди. Лекин “Қўқон-1912″га қарши баҳс нисбатан бошқача кечди. Учрашувда мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажардик ва муваффақиятга эришдик. “Сўғдиёна”га қарши ўйинда эса ўтган учрашувдаги футболчиларга дам берилди. Жиззахликларга қарши беллашув ҳам қизғин кечди. Афсуски, сўнгги дақиқаларда ғалаба қўлдан чиқарилди. Умуман олганда, “Сўғдиёна” билан ўйинда ҳам жамоамиз яхши ўйин кўрсатди.

– Янги жамоа таркибидаги мақсадларингиз билан ўртоқлашсангиз, Фарғонада бошланаётган фаолиятингиздан нималар кутяпсиз ?

– Албатта яхши ниятлар билан “Нефтчи”га келдим. Мен Вадим Карленовичнинг таклифи билан фаолиятимни Фарғона клуби билан боғлаяпман. Бу мураббийни қандай даражадаги мутахассис эканлигини барча яхши билади. Бевосита ҳужумчи сифатида Вадим Карленовичнинг футбол фалсафалари менга жуда ёқади. Насиб қилса, иккинчи даврада кўплаб голлар уриб мухлисларни хурсанд қилмоқчиман.

– Янги жамоадошларингиздан қайси футболчиларни алоҳида эътироф этасиз?

– Мансур Саидов, Мўйдин Мамазулумов ва Шерзод Ҳакимовларни алоҳида айтиб ўтишим мумкин. Ўйинларда ушбу жамоадошларим билан бир-биримизни жуда яхши тушуниб ҳаракат қиляпмиз. Умуман олганда жамоамизда хар бир футболчини мана шундай алоҳида эътироф этиш мумкин. Вадим Абрамов иккини давра олдидан яхши жамоа шакллатирмоқда.

– “Нефтчи”га рақиб сифатида кўп тўқнаш келгансиз. Бироқ кунлар келиб Фарғона клуби шарафини ҳимоя этиш ҳақида хеч ўйлаганмисиз ёки бу жамоага ўтиш варианти аввал ҳам бўлганми ?

– Юрий Саркисян даврадан бери “Нефтчи”га қизиқиб келардим. Ўша даврлари хар бир етишиб чиқаётган ёш футболчи “Нефтчи”дек жамоада ўйнашни орзу қиларди. Ҳа албатта, “Нефтчи” жамоасида ўйнаш истаги аввал ҳам бўлган. Мана эндиликда жамоа футболчиси сифатида фаолиятимни давом эттираман

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 10:45, 24.07.2017. Ўқилди: 3455 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик