Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси кимга тақлид қилишини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионель Месси. Бу футболчи айни дамда миллионлар ўйинининг тирик афсоналаридан бири ҳисобланади. Айниқса, «Барселона»ни усиз тасаввур қилиш қийин. Бугунги саҳифамизда аргентиналик футболчи ҳақида билдирилган ҳамда унга тегишли бўлган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Мессининг устунлиги шундаки, у ҳар бир ўйинда иштирок этишни хоҳлайди. У ҳатто машғулотларда ҳам ғолиб бўлишга ўрганган. Лео машғулотларда ўзига хос футболчи сифатида ажралиб туради. Гол уради ва бунинг учун дарвозабондан узр ҳам сўраб қўяди. Мен бунақа характердаги футболчини илгари кўрмаганман». Бу фикрлар франциялик собиқ футболчи Тьерри Анрига тегишли.

Мессининг ўзи эса доим камтарликка интилган. У ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқара олишини кўп бора таъкидлайди. Қуйидаги фикрлар эса Мессининг қандай инсон эканлигини англашга ёрдам берса, ажаб эмас.

«Мен рекордларимга эътибор бермайман. Чунки рекорд учун ўйнамайман. Тўғри, кўп гол уришга ҳаракат қиламан. Ўйлашимча, ҳужум чизиғида тўп сурган ҳар қандай футболчи гол уришга интилади. Қувонч олиб келадиган мукофотлар ҳам иккинчи даражали. Менинг кучим шундаки, совринларни «Барселона» билан бирга қўлга киритаман».

«Мен футбол ўйнашни, машғулотларни ёқтираман. Футбол оламида сўнгги йилларни ўз ичига олган ҳаётим — шунчаки фантастика. Бир нарсага одатланмаган — агар қайсидир ҳаракатим ўхшамай қолса, уни қайта ва қайта такрорлайман. Сен шуғулланасан, ўйнайсан, ғалаба қозонасан — бу ҳаётингни завққа тўлдиради».

2014 йил Мессига омадсиз келди. «Барселона» Испания миллий чемпионатида омадсизликка учради, чемпионликни «Атлетико» илиб кетди. Бу ҳам етмагандек, УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида яна «Атлетико» Месси ва унинг жамоадошларини тўхтатиб қолди. Аммо бу омадсизлик охиргиси эмасди. Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси Германияга имкониятни бой берди. Гарчи Месси мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса-да, у амалда ҳеч нарса қила олмаганди. Мазкур воқеаларни Лео қуйидагича эслайди:

Давоми

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 09:13, 28.07.2017. Ўқилди: 20716 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик