Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига. “Металлург” – “Машъал” (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A
Мамлакат миллий чемпионатининг 17-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилади.   Барча учрашувларда устунлик “Машъал” томонида   “Металлург” ва “Машъал” жамоалари олий лига баҳсларида ўзаро жами 29 та учрашув ўтказишган. Умумий натижаларда кичик устунлик “Машъал” жамоасида эканлигини кўрамиз. Муборакликлар 13 та ўйинда, бекободликлар эса 9 та учрашувда ғолиб бўлишган. 7 та ўйин дуранг натижа билан тугаган. Тўплар нисбатидаги фарқ – 48:43, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 46 очкони, “Металлург” эса 34 очкони  қўлга киритган.
“Металлург”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.
Шу йилнинг биринчи даврасида – Муборакда ўтказилган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўйин тақдирини ҳал этган голни Зоҳир Қўзибоев 51-дақиқада киритган эди. “Металлург” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолиши ҳам мумкин эди. Бироқ 85-дақиқада Дилмурод Каримов пенальтини аниқ амалга ошира олмаганди. Жавоҳир Илёсов ажойиб сейви билан жамоасининг ютуғини сақлаб қолганди.

“Металлург” ўз майдонида жиддий рақиб
Мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган дастлабки йиллардаги ўйинларида ҳам устунлик “Машъал” жамоаси томонида бўлган. Дастлабки 8 мавсумда “Металлург” рақибини бир марта таслим этиб, 4 та ўйинни бой берган, 3 та учрашувда эса дуранг натижага эришган. 2010 йилдан эътиборан эса “Металлург” ўз майдонида “Машъал”га имконият бермай келаяпти. Қаторасига 6 мавсумдан буён бекободликлар ғалаба нашидасини суришмоқда. Ўтган мавсумда эса мазкур клубларнинг ўзаро тўқнашувидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди. “Металлург” рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 та тўп йўллади. Учрашувда Муроджон Тошматов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар дублга эришишган бўлишса, Дилмурод Каримов ҳамда Дониёр Одиловлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишганди.   Жаҳонгир майдонга туша олмайди   Футболчилик фаолиятининг дастлабки йилларини воҳада ўтказиб, кейинчалик пойтахт вилояти жамоалари қўним топган Жаҳонгир Абдумўминов собиқ жамоадошларига қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Унинг “Динамо”га қарши кечган учрашувда олган сариқ карточкаси мавсум бошидан буёнги тўртинчиси эди. Шу боис у газчиларга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, “Динамо” посбони билан тўқнашувдан кейин жароҳат олган Жавоҳир Эсонқуловнинг ҳам хизматларига таяна олмаймиз. Жавоҳирнинг мухлислари учун маълумот, унинг чап оёғи суяги синган. Даволаниши учун камида икки ой вақт кетиши мумкин. Футболчининг кайфияти, руҳияти ёмон эмас. Жамоадошлари ёлғизлатиб қўйишмаяпти. У базада, йигитлар қуршовида, шифокор назоратида истиқомат қиляпти. Жамоадошларнинг қўллаб қувватлашлари Жавоҳирнинг янада тезроқ сафга қайтишига ёрдам беради деб умид қилиб қоламиз.   Учрашувни мамлакатимизнинг энг кучли ҳаками бошқариб боради   Ўзбекистон футбол федерацияси Профессионал футбол лигаси 17-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйъатини эълон қилди. Унга кўра Бекободда “Металлург” – “Машъал” ўртасида кечадиган учрашувда Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг яхши ҳаками, жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариш бўйича мутлоқ рекордчи, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар ишлаёдиган бўлди. Равшанга қанотларда доимий шериклари Абдуҳамидиллу Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками Анатолий Рубаков.   12 август (шанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар: 
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.   Бекободда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув: 
08.08.2016      “Металлург” – “Машъал” – 6:0
04.04.2015      “Металлург” – “Машъал” – 1:0 07.11.2014      “Металлург” – “Машъал” – 4:2 17.11.2012      “Металлург” – “Машъал” – 2:1 20.06.2011      “Металлург” – “Машъал” – 3:1 18.09.2010      “Металлург” – “Машъал” – 1:0
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 17:24, 09.08.2017. Ўқилди: 2091 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик