Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймар: "Виждоним тоза, нотўғри иш қилганим йўқ"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиялик ҳужумчи Неймар «ПСЖ» аъзоси сифатида дастлабки матбуот анжуманида қатнашди ва табиийки, асосан Каталониядан Парижга йўл олиш жараёни тафсилотлари билан ўртоқлашди.

- Янги марралар сари интилиш имконияти ҳосил қилганимдан, Париждек ғаройиб шаҳарга келганимдан ғоят мамнунман. «ПСЖ» билан машғулотларга киришиш, нуфузли совринлар ютишга илҳақман,-деди Неймар анжуманнинг кириш қисмида.

- Дастлабки қадамни ўзингиз ташлаганингизни тасдиқлай оласизми? Нима сабабдан айнан «ПСЖ»ни танладингиз?

- Бу иззатталаблик самараси. Шунчаки, салоҳиятимни янгича шароитда синаб кўришни ихтиёр этдим. Чунки муҳитни ўзгартириш иштиёқи менга тинчлик бермаётганди.

- Жамоада чин етакчи бўлиш истаги ҳам қарорингизга таъсир ўтказдими?

- Йўқ. «Барса»дан кетишимнинг бу масалага умуман дахли йўқ. Қайтараман, янги чўққиларни забт этиш хоҳиши кучлилик қилди. Клубда бош етакчи эмаслигим мени ҳеч қачон хавотирга солмаган. Бу ролга интилмаганман, интилмайман ҳам. Лекин нуфузли совринларга эга бўлишни истайман, албатта.

- «ПСЖ» ўтган йили ҳам сизга аниқ таклиф билан чиққанди. Нима, ўша пайт чорлов қизиқиш уйғотмаганмиди?

- Бу саволга лўнда жавоб қайтариш қийин. Менимча, муҳитни ўзгартириш учун қулай пайт энди келди.

- «Барселона» вакиллари Каталонияда қолишингизга тарафдор эдилар. «ПСЖ» аъзолари билан гаплашдингизми? Парижда сизни кўнгилдагидек кутиб олишларига айнан ким ишонтирди?

- Тушунарлики, ҳаётимдаги ўта мураккаб қарорлардан бирини қабул қилдим. Ахир «Барса» шароитига мослашиб улгурган, кўплаб дўстлар орттиргандим. Умуман, анчайин мураккаб даврни бошдан ўтказдим, келажакда қандай ишларни амалга ошириш хусусида узоқ ўйладим.

Ўз ўрнида, собиқ жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман - улар мендан ўз ёрдамларини дариғ тутмадилар. Албатта, «ПСЖ»даги йигитлар билан ҳам суҳбатлашдим ва улар жамоага тезроқ мослашишим учун имкон қадар кўмаклашишга ваъда бердилар.

- Қизиқ, қандайдир иккиланиш ҳам сезилдими?

- Ҳа, ахир мураккаб қарор қабул қилиш осонми? Кўпчилик трансфер амалга ошишидан олдин расман баёнот беришимни сўради. Бироқ 100 фоиз ишонч ҳосил қилмай туриб, қандай фикр билдиришим мумкин? Хуллас, барчасини узил-кесил ҳал қилганимдан кейингина қароримни расман ошкор этдим.

- Неймар «ПСЖ»га фақат пул туфайли ўтди - бундай фикрларга жавобингиз қандай?

- Ҳаётимдан умуман бехабар кишиларгина шундай ўйлашлари мумкин. Лекин мен учун бунинг аҳамияти йўқ. Чунки ҳамиша ўзим ва оилам бахти ҳақида қайғураман.

- Неймар, дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиси сифатида ўзингизни қандай ҳис этяпсиз?

- Одатдагидек, ҳеч қандай муаммо йўқ. Аввал қандай бўлсам, ҳозир ҳам шундайман.

- Эмери билан қайси позицияда ўйнашингиз хусусида  гаплашдингизми?

- Йўқ, ҳали улгурмадим. Умуман, мураббий қайси позицияни кўрсатса, ўша жойда ўйнайвераман.

- Пике ижтимоий тармоққа «У қолади» ёзувли фотосуратингизни жойлаштирганди. Бу хусусда нима дея оласиз?

- Бир куни машғулотлардан бўшагач, кечки таомга тўпландик ва бирга суратга тушдик. Пике сурат остига ёзув илова қилишини айтганида, эътироз билдирдим. Чунки «Барса»да қолишим ёки кетишим маълум эмасди. Пике эса ўз билганидан қолмади - бор гап шу.

- Ўзи якуний қарорни қачон қабул қилдингиз?

- Яқинда, атиги 2-3 кун олдин. Қароримни аввало, «Барселона» бош мураббийига айтдим, у эса жамоа аъзоларига эълон қилди.

- «Барса»дан шу тариқа кетишингиз жамоа мухлисларига ёқмагани аниқ. Улар ҳаттоки, сизни хоинга чиқариб, Фигу билан қиёслашмоқда...

- Мухлисларнинг менга хоин сифатида қарашлари, бутун дунёда шундай хаёлга боришлари ачинарли, албатта. Лекин виждоним тоза - ҳеч қандай нотўғри иш қилганим йўқ. Ахир жамоада қолиш ёки қолмаслик аввало, ҳар бир футболчининг ўзига боғлиқ. Яъни у келажагини мустақил белгилаш ҳуқуқга эга.

«Барселона» Неймарнинг отасига катта миқдорда бонус берилмаслигини маълум қилди. Ўтган йили футболчи Каталония клуби билан янги шартнома имзолач, унинг отаси ва агенти ҳисобланмиш катта Неймар 26 миллион евро миқдорида бонус олиши айтилганди.

Шартлашувга кўра, «Барса» шунча пулни бир неча йил давомида тўлаши керак эди. Аммо ESPN хабарига асосан айтсак, Неймар «ПСЖ»га ўтгач, «Барселона» ваъда қилинган мукофот пулини тўлашдан бош тортди.

Неймар «ПСЖ»да 10-рақам остида тўп суради. Парижликлар бразилиялик ҳужумчи трансфери учун 222 миллион евро тўлашади. Хуллас, Неймар футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинчига айланди. Бундан ташқари, 25 ёшли ҳужумчи жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчилари рўйхатида 2-ўринга чиқиб олди.

Энг кўп маош олувчи футболчилар

1. Карлос Тевес («Шанхай Шенхуа») - 38 млн. евро

2. Неймар («ПСЖ») - 30 млн. евро

3. Эзекиель Лавесси («Хэбей Чайна Форчун») - 26,5 млн. евро

4-5. Оскар («Шанхай СИПГ») - 25 млн. евро

4-5. Лионель Месси («Барселона») -  25 млн. евро

6. Криштиану Роналду («Реал») - 23,6 млн. евро

7. Гарет Бэйл («Реал») - 20,2 млн. евро

8. Халк («Шанхай СИПГ») - 20 млн. евро

9-10. Жервиньо («Хэбей Чайна Форчун») - 18 млн. евро

9-10. Аксель Витцель («Тянжин Куанжин») - 18 млн. евро

Муносабат

- «Молиявий «Фэйр-плей»? Бундан хавотир олаётганлар бир финжон қаҳва ичиб олсинлар. Ҳаммаси буткул қонуний ва шаффоф. ОАВда ёзилаётган хабарларга эса тупурдим. Неймарнинг трансферида ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчининг иштиёқи? Кафолат бераман, гап пулда эмас. Ишонинг, у хоҳласа, бошқа клубда бунданда кўпроқ пул топиши мумкин эди.

 - Аслида Неймар жараённи ортга суришга интилди, ўзини чинакам жентльмендек тутди, «Барса»дан жанжал билан кетишни истамади. Шундай экан, уни қанақасига хоинга чиқариш мумкин?

- Неймар трансфери учун ким пул тўлади? Клубми ёки футболчининг ўзи? Албатта, футболчи эмас, биз тўладик.  Носир ал Хелайфи («ПСЖ» президенти).

Неймарнинг трансфери жамоа хўжайинларини сўнгги 15 йил ичида безовталик руҳига туширади. Агар бирор жамоага бутун битта катта давлат ҳомийлик қилса, бунинг йўриғи бошқа. Футболда трансферни амалга ошириш борган сари қийинлашмоқда.

Футболчилар худди МБА баскетболчилари каби қимматлашиб, жамоатчиликдан беркитиладиган «ўйинчоқ»қа айланишмоқда. Аслида бундай бўлмаслиги керак...  Арсен Венгер («Арсенал» бош мураббийи).

- Бу трансфер ноқулайлик ва қўрқув ҳиссини уйғотмоқда. Шу кетишда нимага эришамиз? Балки совун кўпигига ўхшаш нарса яратаётгандирмиз. У бир кун келиб, шундоқ ёрилади ва худди дунёнинг иқтисодий инқирози каби балога гирифтор қилади. Албатта, Неймарнинг трансфери мутасадди ташкилотлар томонидан обдон текширилади. Бироқ дунёдаги кўплаб инсонлар муаммоларга ботиб қолаётган вақтда миллионерларнинг бундай томошаси чинакамига қўрқитмоқда.  Мончи («Рома» спорт директори).

«Барселона» мен учун катта чақирув бўлганди. Клубдаги илк кунларни ҳозиргидек эслайман. Яъни кийиниш хонасида Месси, Хави, Иньеста, Пуйоль ва бошқалар билан кўришганим ҳеч ёдимдан кўтарилмайди. Ҳамиша буюк жамоа сафида ўйнашни орзу қилганман. Каталония - сенга раҳмат. Ишонч билан айтаман, ҳеч қачон Мессидек яқин дўст тополмайман.

Лионель - майдонда жамоадош, ҳаётда эса чин елкадош. «Барселона» ўз уйимдек бўлиб қолганди, Каталония ва Мессини яхши кўраман. Футболчилар ҳаётини тушуниш қийин. Яширмайман, иккинчи марта отамнинг қарорига қарши бордим. Отажон, бунинг учун кечиринг ва аввалгидек қўллаб-қувватлашда давом этинг. Неймар («ПСЖ» ҳужумчиси).

- Неймар ўзини Фигудек тутди. У мухлислар устидан кулди, аммо кулес («Барса» ишқибозлари) бундан азият чеккани йўқ, йиғламайди ҳам. «Барселона» раҳбарларини айблаш ноўрин. Улар имкон борича ҳаракат қилдилар. Бироқ Неймар уларни енгди, худди Фигу вақтида мени чув туширгани каби. Жоан Гаспар («Барселона»нинг собиқ президенти).

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:22, 10.08.2017. Ўқилди: 7083 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.