Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Ламин Ямал қиз дўсти билан ажрашганини эълон қилди! [3633]

“Башакшеҳир” устози Каннаваронинг “Кожаэлиспор”га қарши ўйинни томоша қилгани ҳақида фикр билдирди [2921]

«Барселона» «Реал»да ўйнаган «Арсенал» юлдузини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда [2399]

"Барса" футболчиларига Фликнинг машғулотлари ёқмаяпти [2117]

Каррерас «Валенсия» дарвозасига даҳшатли гол урди (ВИДЕО) [1978]

Роналдунинг 15 ёшли ўғли Португалия U-16 сафида дебют голини урди (видео) [1745]

Алонсо Мбаппе нима учун Винисиусга пенальти тепиш имкониятини берганини тушунтирди [1551]

"Реал"нинг исроиллик мухлиси Мбаппе "Барселона" дарвозасига пенальтидан гол ура олмаганидан сўнг вафот этган [1389]

Ла Лига. «Реал» «Валенсия» дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди (+голлар видеоси) [1374]

Ямал "Реал" билан ўйиндан кейин махсус дастур устида ишламоқда [1344]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 26 29
12 Сурхон 26 28
13 Бухоро 27 25
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8413 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Унаи Эмери: «Баланд дорга осилма, йиқилиш оғир»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери таътил вақти тугаши ва янги чемпионат стартини ўзгача интиқлик билан кутган бўлса, ажабмас.

Ҳар ҳолда, испан мутахассиси Париж жамоаси мухлисларига ёқимли ва ёқимсиз воқеликлар тақдим этган аввалги мавсум учун ўзини оқламоқчи. У L’Equipe газетаси журналистлари билан мусоҳаба чоғи «ПСЖ» режаларига кенгроқ тўхталди, бажарилган ишлар самара келтиришига ишонч билдирди.

Пляж, тоғ, теннис...

- Унаи, янги мавсум бошида кайфият қандай?

- Бутун йил давомида футбол билан яшадим, янги жангларни интизор кутдим. Ҳаттоки, таътил бироқ чўзилиб кетгандек туюлди...

- Умуман, таътил пайти футболдан бирозгина чалғиш уддасидан чиқдингизми?

- Одатда ҳордиқ пайти мавсум бўйи қолиб кетган юмушларни бир ёқли қилишга уринасан. Дейлик, ўз-ўзидан оиланг ва фарзандларингга кўпроқ вақт ажратасан. Мана, жорий ёз Ондаррибия (Испаниядаги балиқчилар шаҳарчаси, Унаи ўша ерда туғилган)да  қадрдон дўстларим билан учрашиб, мириқиб дам олдик. Зеро, мураббийлик фаолиятим бошланганидан буён бирор иш кунини ўтказиб юбормагандим. Тўғри, таътил давомида ҳам Антеро Энрике («ПСЖ» спорт директори) билан доимий мулоқотда бўлиб турдим. Муҳими, Валенсияда яшайдиган 14 ёшли ўғлимга кўпроқ вақт ажрата олдим, барибир. Шунингдек, пляжларга бордим, тоғ саёҳатига чиқдим, спорт билан шуғулландим. Хусусан, асосан теннис ўйнадим. Бу спорт бўйича чакки эмасман, айниқса, ўз даражамдаги рақиб билан ўйнасам, кўп нарсани қойиллатаман. 

Муҳими - жамоавий ўсиш

- Бир қарашда, ўтган мавсум сиз учун фаолиятингиз давомидаги энг оғири бўлди...

- Мураббийлик ишини анча эрта, 32 ёшимдан бошлагандим. Шунга қарамай, ўзимни мудом дебютант мураббийдек тасаввур қиламан. Биламизки, энди ишга киришган мутахассис учун ҳам ижобий, ҳам салбий тажриба бирдек фойдали. Шахсан мен ўтган мавсумга нисбатан «мураккаб» эмас, «қизиқарли» атамасини қўллашни хоҳлардим. Муҳими, биз жамоавий ўйин бобида ўсишда давом этдик. Умуман, кўплаб яхши кунларни кўрдик, ёмонини ҳам ва улардан тегишли хулосалар чиқардик.

- Мавсум якуни бўйича умумий хулосангиз кўпчиликни қизиқтириши табиий...

- Аслида ўтган ишларни ўйлайверадиган инсонлар сирасига кирмайман. Чунки мудом олдинга интилиш керак. Қандай воқеа кузатилмасин, ҳаммаси яхшиликка. Хулоса шуки, 5та соврин учун курашдик ва 3тасини ютдик (мамлакат суперкубоги, Лига кубоги ва Франция кубоги), аммо энг муҳим 2та мусобақа (Франция чемпионати ва Чемпионлар Лигаси)да ишларимиз ўхшамади.

- Бунда ўзингизни нечоғли айбдор ҳисоблайсиз?

- Қандай воқеалар юз берганини чуқур таҳлил қилиб чиқдим ва клуб президенти билан нималарга эътиборни кучайтириш лозимлиги ҳақида гаплашиб олдик. 3та ўзаро учрашувимизда Антеро Энрике ҳам ҳозир бўлди ва қизғин мулоқотлар якунида янги мавсум учун мўлжалланган стратегия ишлаб чиқдик. Хусусан, таътил тугаши ҳамоно яна учрашиб, ишлар қандай кетаётганлигини муҳокама этдик.

Дарвозабонларни «ўз одами» шуғуллантириши даркор

- Дарвозабон сотиб олиш режаси йўқми?

-  Альфонс Ареоля ва Кевин Трапп мени тўлиқ қаноатлантиришмоқда. Аммо барча чизиқларни бирдек кучайтириб боришимиз керак. Оддий айтганда, агар ўта юқори савияли голкипер харид қилиш имкони топилса, бунга қарши чиқмайман. Муҳими, ҳар икки дарвозабонимиз ҳам захирада қолишни истамайди ва шунга яраша ишламоқда. Кимнинг 1-рақамли кипер бўлиши эса уларнинг ўзларига боғлиқ.

- Бу борада Траппнинг имконияти баландроқ, шундайми?

- Аввалги мавсум иккисига бирдек ишонч билан қарадим ва навбати билан майдонга туширдим. Умумий қараш бўйича улар чакки ҳаракат қилишмади, бироқ омадсиз ўйинлари ҳам кузатилди. Шуни ҳисоб олсак, ҳозирча ким асосий ролни қўлга олишию, ким ўринбосар бўлиши маълум эмас.

- Дарвозабонлар мураббийини алмаштирганингиз сабаби нима?

- Хави Гарсияни ўтган йилиёқ «ПСЖ»га таклиф қилмоқчи эдим. Бироқ раҳбарият бу борадаги илтимосимни ўринли ҳисобламаганди. Мана, шу масалани яна ўртага ташладим ва мақсадимга эришдим. Албатта, Николь Дэон (истеъфога чиқарилган дарвозабонлар мураббийи) га раҳмат, унинг ишидан кўнглим тўлди. Бироқ айни пайт бу роль учун ўз ишининг чин устаси керак.

Ҳар лаҳзада мулоқот учун очиқ

- Хатем Бен Арфа билан хайрлашиш қарори сизга тегишлими ёки...?

- Бу масаласида президент ва Антеро билан маслаҳатлашдим. Демак, якуний қарорни бирга қабул қилдик. Албатта, умумий гуруҳдан четда қолиш, якка тартибда шуғулланиш қийин, лекин унга барча зарур шароитларни яратиб бердик. Мисол учун, ёрдамчиларимдан бири Пабло Вильянуэва доимо Хатем билан бирга бўлди, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Симон Колине ҳам унинг хизматида, шунингдек, массажчилар, шифокорлар... Айни пайт ихтиёримизда асосий таркибда тўп суришга қодир футболчилар керагидан кўп. Шундай бўлгач, Бен Арфа билан хайрлашиш - ўринли қарор. Ҳа, у яхши футболчи, аммо «ПСЖ» таркибидан ўрин олиши учун шунинг ўзи етарли эмас.

- Янги спорт директори билан муносабатларингиз қандай?

- У ишга киришганидан буён барча масалаларни ўзаро маслаҳатлашган ҳолда ҳал этяпмиз. Антеро тажрибали мутахассис ва суткалаб ишлашга тайёр. Хоҳласангиз, эрталабки соат  4да қўнғироқ қилинг - ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Нима, кечаси ҳам ишлаяпсизларми?

- Шахсан мен куннинг ҳар лаҳзасида мулоқотга тайёрман. «Валенсия»да клубнинг собиқ президенти билан ҳамкорлик чоғидаёқ мураббий қандай бўлиши кераклигини тушунганман. Зеро, у хоҳлаган пайт хоҳлаган ходимни ҳузурига чорларди.

- Мураббийлар штабида ўзгаришлар катта - Оливье Летанг ва Патрик Клюйверт кетишди. Уларнинг бири ўрнингизни эгаллаши мумкинлигидан чўчидингизми?

- Мураббий учун энг муҳими - унинг иши самараси ва қарор чиқаришда адолат мезонларига амал қилиши. Табиатан фақат шулар ҳақида ўйлайман: ғалаба, жамоани олға бошлаш, виждоним олдида адолатли бўлиш... Хуллас, мудом олдинга назар солиш керак, қолгани иккинчи даражада...

- Дейлик, Клюйверт билан муносабатларингиз қандай эди? Билишимизча, у ҳар доим қарорларингиз, жумладан, селекция бўйича қарашларингизни қўллаб-қувватлаб келган...

- Ҳа, биз жуда яхши тил топишдик, Оливье Летанг билан муносабатларимиз ҳам зўр эди. Мисол учун, мени «ПСЖ»га биринчи бўлиб айнан Оливье таклиф қилганди.  Яъни клуб президенти билан учрашишдан олдин биз кўп бора суҳбатлашгандик. Энди Патрикнинг кетганига келсак, клуб шундай қарорга келди. Тан оламан, баъзан фикрларимиз бир жойдан чиқмасди, аммо доимо бир-биримизни эшитардик. Ахир бу даражадаги инсон гапини инобатга олмаслик мумкин-ми!

Баланд дорга осилсанг...

- Яна ўтган мавсум ҳақида. Хулосалар етарлими?

- Аввалги мавсум икки бўлимдан иборат бўлгандек. Биринчисида 4та ўйинни бой бердик - бу чемпион учун ҳаддан ортиқ кўп. Иккинчисида эса хатолардан тегишли хулосалар чиқардик ва ишларимиз яхшиланди: 30та ўйин, 25та ғалаба, 2та мағлубият ва 3та дуранг. Айниқса, Анхель ди Мария ва Эдинсон Кавани ўзларини кўрсатишди, Кимпембе ва Рабио ҳам. Шунингдек, Лукас чакки кўринмади. Энди янги мавсумнинг бошланғич қисмини худди шундай руҳда ўтказиш лозим.

- Аслида аввалги мавсумолди йиғинларида ҳам яхши ишлаган эдинглар, аммо стартдаги натижалар...

- Йиғинлар ва мавсум - булар бош­қа-бошқа масала. Ахир ҳар доим ўйлаганларинг тўлиқ амалга ошмайди. Таркибда юлдузлар жамланишгани жамоавий ўйин нақдлигини англатмайди. Яширмайман, мураббийлар штабида тортишувлар кузатилди, умумий йиғилишлар ўтказилди, яккама-якка суҳбатлар бўлди. Муҳими, булар самарасиз кетмади. Клуб ҳаёти шунақа... Иш давом этаверади ва жамоа кучига куч қўшиш муҳим саналади.  Футбол фалсафалари ўзгармайди, аммо ишончим комил - тактик жиҳатдан кучайдик, бир-биримизни яхшироқ тушуна бошладик. Бу хулоса ҳам мураббийлар, ҳам футболчиларга тааллуқли.

- ЧЛда «Барселона»га қарши кечган 2та ўйинни қандай эслайсиз?

- Эҳ, уй учрашувидаги 4:0дан ке-йин еттинчи осмонда эдим, аммо меҳмондаги 1:6дек кучли зарбадан шунчаки, гангиб қолдим... Яхшиси, баланд дорга осилмаслик керак, чунки йиқилиш оғриқли бўлади. Бу бир умрга татийдиган сабоқ ва ўз ўрнида фойдали тажриба ҳам. Ҳа, футболда қандай ўйнашинггина эмас, миянгда нималар чарх уриши ҳам муҳим.

- Аслида Каталониядаги ўйин охирида сизлардан омад юз ўгирганди...

- Балки меҳмонда барчаси уйдагидек кечишига қаттиқ ишониб юборгандирмиз. Аммо «Камп Ноу»да «Барселона»га қарши ўйинда бундай хаёл билан узоққа бориш мумкин эмас экан. Рақиб олдинга интилди, боз устига, ҳакам ўйин назоратини қўлдан чиқарди. Бироқ 2та учрашувдан бирида чиройли тарзда ғалаба қозонганимизни унутмаслик керак.

Барча турнирларда ғалабани кўзлаш мумкин, ҳатто ЧЛда ҳам...

- Янги мавсумда ҳаммаси нисбатан яхши бўлишига умидворсиз, албатта...

- Жамоа ва ўйинчиларни қанча яхши билсанг, ўз фалсафангни амалга татбиқ этишинг шунча енгил кечади. Ўйлайманки, ҳозирги жамоа билан кўпроғига эришаман.

- Тактикани алмаштириш ниятида эмасмисиз, мисол учун, 4-4-2 схемасига ўтишни режалаштирмаяпсизми?

- Ҳозир ўйинимиз бир маромда ва тактика футболчиларга ҳам маъқул. Ахир улар биринчи рақам остида тўп суриш ва ўйинни тўлиқ назорат остига олишни ёқтиришади. Шундай экан, нега энди 3 нафар ҳужумчи билан ўйнашдан воз кечишимиз керак? Бу чизма - бизнинг қуролимиз. Статистикага қаранг, «ПСЖ» шу тактика қўлланилган 30та ўйинда 85та гол урди. Хусусан, ди Мария тўп-урарлик салоҳиятини намойиш этди, Верратти дарвоза томон янада кўпроқ зарба бера бошлади, Рабио ва Матюиди учун ҳам рақиблар жарима майдонига кириш оддий ҳолга айланди. Хуллас, жамоамиз учун энг оптимал схема - 4-3-3 ёки 4-2-3-1 ва уларни алмаштиришга ҳожат йўқ.

- Демак, режалар жуда улкан...

- Ҳозир башорат қилишни истамайман. Муҳими, жамоа услуби, ўйини ва индивидуал ҳаракатлар жойида бўлса, йигитларни ғолиблик руҳи тарк этмаса, ҳеч нарсадан чўчимаймиз. Хуллас, барча мусобақалар, ҳаттоки, ЧЛда ҳам зафар қучишимиз мумкин.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:32, 22.08.2017. Ўқилди: 6876 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.