Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба.

      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • 1:2
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • 1:0
      • Осасуна
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Эспаньол
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • 0:3
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • 2:4
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      • Эрон
      • 0:0
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • -:-
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
  • «A» Серия
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 2:2
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • 1:1
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Сассуоло
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4764]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4049]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2694]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2327]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2153]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2120]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1798]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1635]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1605]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1597]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пул жимликни ёқтиради ёки "Лилль" ўз мавқеъсини тиклаб оладими

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Франциянинг камтар жамоаси - «Лилль» жорий трансферлар бозорида нақ 65 млн. евро сарфлашга улгурди.

Хўш, бу француз диёрида яна бир суперклуб тузиш ҳаракатими ёки оддий эрмак? Биласиз, бу ёзда бир қатор улкан харидлар амалга оширилди. Умуман, трансферлар бозори аҳамиятли воқеаларга бой бўлди. Дейлик, «Милан» қайта тикланиш ишларини бошлаб юборди, Англия жамоалари соҳиблари доимгидек, ўзлари хоҳлаган футболчига эга бўлиш йўлида пулни сира аямаяптилар, бундеслига гранди - «Бавария» ёзда илк марта 100 миллион евро харажат қилишдан тийилмади. Еврофутбол тождори - «Реал» эса Ла-лигадаги асосий ёш иқтидорларни ўз томонига оғдирган бўлса, «Монако» ва «Бенфика» каби жамоалар ўз одатига кўра, олди-сотти жараёнида мисли кўрилмаган даражада пул топди. Бундай ёрқин манзара олдида «Лилл»нинг трансфер сиёсати сояда қолгандек. Ваҳоланки, Лига 1да ўртача старт олган жамоа янги футболчилар хариди учун кўп сарфлаш масаласида олдинги қаторлардан жой олди. Аниқроғи, Европада атиги 8та клуб трансферларга «Лилл»га нисбатан кўпроқ маблағ ажратди. Франциянинг ўзига қарасак, мега-бой - «ПСЖ»ни ҳисобга олмаганда, бошқа ҳеч бир жамоа бунчалик катта харажатга қўл урмади.  

Шунча маблағ қаердан келди?

Тўғри, «Лилль» охирги йилларда Франциянинг кўплаб жамоаларидан фарқли ўлароқ, маблағ етишмовчилигидан ортиқча қийналгани йўқ. Умуман олганда, бу клуб доимо яхшигина селекцион бўлими ва эффектли ишлайдиган академияси билан алоҳида ажралиб туради. Рақамларда айтсак, «доглар» охирги 5 мавсум давомида янги футболчилар харидига жами 63,5 млн. евро сарфлаб, сотувдан нақ 185 млн. евро топишганди. Хуллас, даромад ва харажат миқдори ўртасида каттагина фарқ бор. Бу вақтда «Лилль» таркибида Эден Азар, Матьё Дебюши, Люка Динь, Димитри Пайе, Дивок Ориги, Идрисса Гана Гуйе, Жибриль Сидибе, Софьян Буфаль ва бошқа бир қатор номдор футболчилар жавлон уришгани ҳам жамоада ишлар тўғри йўлга қўйилганидан далолат. Шу жойда «Лилл»нинг бошқа йўналишлардаги даромадига ҳам эътибор қаратиш жоиз. Мисол учун, телеҳуқуқлар сотуви улуши чакки эмас. Қоидага кўра, Франция олий дивизионининг ҳар бир иштирокчиси трансляциялар ортидан йилига камида 35 млн. евро олади. «Лилль» анча таниқли жамоалардан бири эканлигини инобатга олсак, унга янада кўпроқ улуш тегиши аниқ. «Доглар»нинг мамлакат футболида муҳим ўрин тутишларини уй стадионига мухлислар ташрифи чакки эмаслигидан ҳам билса бўлади. Дейлик, аввалги мавсум «Лилль» ўз майдонида ўртача ҳисобда деярли 30 минг мухлис қаршисида тўп сурди ва бу Франция лигаси бўйича тўртинчи яхши кўрсаткичдир. Хуллас, жамоа ғазнасида доимо пул бўлган, фақат раҳбарият бунгача катта харажатга қўл урмасди.

Нега энди шунча сарфланди?

Жорий йилнинг январь ойида «Лилль» мухлисларини шодлантирган хабар эълон қилинди: «Клубнинг 95 фоиз акцияси Формула-1 пойгаси жамоаси - «Лотус»нинг собиқ хўжайини - Жерар Лопес томонидан сотиб олинди». Бу воқеа сармояларнинг катта оқимига йўл очди. Умуман олганда, тиришқоқ ва доимо ўз олдига юксак мақсадларни қўювчи менежер Франция шимолида суперклуб шакллаштиришни режалаштирган ва шунга мувофиқ, бошқарув лавозимларига ўзи каби иштиёқи баланд кишиларни чорламоқда. Янги «Лилл»нинг энг ёрқин «фигура»си - бу ҳар бир футбол мухлисига яхши таниш бўлган Марсело Бьельса.Тактикага боғлиқ антиқа тажрибалари билан яққол ажралиб турувчи мураббий «Ла- цио»даги 2 кунлик (!) ишидан сўнг бутун йил давомида дам олди. Аммо аргентиналик мутахассис бўш вақтини беҳуда ўтказмади. У Европа ва Лотин Америкасидаги турли турнирларни мунтазам равишда кузатиш асносида тажрибасини бойитди. «Лилль» билан шартнома тузишига қадар эса жамоанинг ёшлар ва ўсмирлари ўйинларида кўп бора кўриниш берди. Лекин трансферлар учун Бьельсанинг ёлғиз ўзи масъул эмас. Ҳар ҳолда, «Лилл»нинг янги спорт директори - Луис Кампос ҳам бу борада ўз сўзига эга. Ушбу функционер тор футбол доираларида анча обрўли. Дейлик, у аввалига «Интер»да Жозе Моуриньо штабида ишлади, кейин эса португалиялик мураббий ортидан «Реал»га йўл олиб, харидлар бўйича спорт менежменти вакили функцияларини бажарди. Фактлар асосида гапирсак, Лука Модрич ва Рафаэль Варан айнан Кампоснинг саъй-ҳаракатлари натижасида «Мадрид» сафидан жой олишганди. У шундан сўнг «Монако»да ишлади ва ёзда Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнаган ажойиб таркибнинг шаклланишида бош роллардан бирини бажарди. Оддий айтганда, Кампос юқори савияли мутахассис ҳисобланади. Клуб бош директори лавозимига эса Марк Ингл тайинланди. У «Барселона»да спорт директори ўринбосари ва маркетинг бўйича вице-президент сифатида фаолият юритгани билан мақтана олади. Яъни Марк Каталонияда Жоан Лапортанинг раҳбарлик даврида самарали иш олиб борган. Қолаверса, 2010 йили Инглнинг ўзи президент бўлишга даъвогарлик қилди, бироқ сайловда атиги 3-ўрин билан чекланди.

 

Кимлар сотиб олинди?

«Лилль» гарчи ўз тарихидаги энг серхаражат трансферлар кампаниясини ўтказган бўлсада, бирор харидга ақлга сиғмас даражада маблағ ажратгани йўқ. Сотиб олинган энг қимматбаҳо футболчи - бу Тьяго Маию. 20 ёшли бразилиялик Европа футболи назарига тушганига анча бўлганди. Мисол учун, вақтида «Челси» ва «Зенит» каби бой клублар унга алоҳида қизиқди. Бироқ Тьяго якунда Марсело Бьельса билан бирга ишлашни маъқул кўрди, шекилли, «Лилль» сафига қўшилди. Хуллас, жамоа бу футболчи трансферига 14 млн. евро сарфлади. Маия - «бокс-ту-бокс» тизими учун ҳақиқий таянч ярим ҳимоячиси . У охирги 3та мавсумда тўпни олиб қўйиш ва ҳужумни узиш бўйича бинойидек статистика қайд этди: битта ўйин давомида ўртача ҳисобда 2,8 ва 1,9 марта. Бу фақат бузиш ишларига ихтисослашмаган ярим ҳимоячи учун ажойиб кўрсаткич. Маию яна узатмалар масаласида ҳам зўр. Дейлик, Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида битта ўйинда ўртача 56 марта тўп ошириб, 86 фоизга тенг аниқлик кўрсатди. Бунга алдаб ўтишда ҳам эффектли ҳаракатланишини қўшиш керак - уринишларининг 68 фоизи муваффақиятли чиққан. Иккинчи қимматбаҳо харид - Луис Араужо. Тўғри, шу трансфер юзасидан саволлар келиб чиқиши мумкин. Гап шундаки, «Сан-Паулу»дан сотиб олинган футболчи Бразилия чемпионати олий лигаси доирасидаги 9тагина ўйинда клубининг бошланғич таркибидан ўрин олганди, холос. Хуллас, «Лилль» ҳали Бразилия жамоасида ўз жойини топмаган йигитга 10,3 миллион тўлади. Боз устига, Луис фақат чап оёғида тўп суришга мойил - чамаси 3 фоиз ҳолатда тўпга ўнг оёғи билан зарба беради. Араужо «Сан-Паулу»дан таклиф этилган ягона футболчи эмас. Французлар Тьяго Мендесни ҳам айнан шу жамоадан сотиб олишди. Энг қизиғи, унинг мавсумдаги статистикаси Араужоникидан ҳам паст - бошланғич таркибда атиги 4та ўйин. Яна бир томони, Мендес 25 ёшда, тўғри, унинг фаолиятида тўлақонли мавсумлар ҳам кузатилган. Тьяго ўйин услубига кўра, ўз адаши - Маиюни эслатади. Битта фарқи шуки, Мендес йиғинчоқроқ ўйнашни хуш кўради. Умуман, Марсело Бьелса бразилиялик футболчилар жуфтлигини майдон марказига мўлжаллаган бўлса, ажабмас. Шунингдек, «Брага»дан Шека сотиб олинди. У аввалги мавсум ижара асосида айнан «Лилль» шарафини ҳимоя қилганди. 22 ёшли португалиялик атлетик сифатларга эга ва Патрик Колло бошқарувида чакки таассурот қолдирмагани учунми, клуб 5 млн. евро тўлаб, унинг трансфер ҳуқуқини ўзиники қилди. Ҳужумчи Анвер ал Ғози («Аякс»дан 9 «лимон»га сотиб олинди)дан ҳам умид катта. Ўтган мавсум «Анже»нинг 11тагина ўйинида илк дақиқалардан майдонга тушган Николас Пепе - «эль роко» эътиборини тортган яна бир футболчи. Ивуарлик йигит жуда чаққон ва тезкор, бироқ алдамчи ҳаракатлар масаласида айтарли мақтанолмайди (битта ўйинда ўртача 1,1та муваффақиятли уриниш). Айтиш жоиз, 22 ёшли ярим ҳимоячида ҳам юқори савияда ўйнаш тажрибаси кам. Шунга қарамай, «Лилль» унинг учун 10 млн. евро берди. Ҳа, «доглар» олдинги клубларида асосий таркибга муқим жойлашмаган кўплаб йигитларни нисбатан баланд нархда сотиб олишди. Кевин Малькюи эса аксинча, бой тажриба соҳибидир. У «Сент-Этьен»нинг асосий ҳимоячиларидан бири эди. 25 ёшли француз орқа чизиқнинг ўнг қанотига жавоб беради. Кевин ўтган мавсум ҳимоявий ҳаракатларда яхши таассурот қолдирган бўлсада (битта ўйинда 2,6 марта тўп олиб қўйиш), ҳужумда фаол эмас. Ҳимоянинг ўнг қанотига яна бир номзод бор - Эдгар Иэ. «Барселона»нинг португалиялик тарбияланувчиси ўтган мавсум «Белененсеш»­да ўйнаб, атиги 12та учрашувда қатнашди. Аммо у тўпни олиб қўйишда жуда эффектли - 83 фоиз омадли уриниш. Бироқ 23 ёшли ўйинчига 5 млн. евро тўлангани ғалати, барибир. Бундан ташқари, Наим Стили трансфери учун «Ред Стар» жамоасига 2 миллион тўланди. Тўғри, раҳбарият 25 ёшли туркни дарҳол ижара асосида «Дижон»га юборди. Хуллас, 65 «лимон»га харид қилинган футболчилар орасида эътиборни тортадигани кўринмаяпти. Бу фикр нечоғли тўғри ёки нотўғри эканлигини мавсум ўйинлари кўрсатиб беради.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:48, 29.08.2017. Ўқилди: 4000 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 20
2 Брентфорд Игор Тиаго 16
3 Борнмут Антуан Семеньо 10
4 Лидс Доминик Калверт-Льюин 9
5 Ливерпуль Юго Экитике 8
6 Ньюкасл Бруно Гимараэс 8
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
8 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 7
10 Астон Вилла Морган Роджерс 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.