Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Верона
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • -:-
      • Барселона
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хитой - Ўзбекистон ўйини ҳаками ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ФИФА ЖЧ-2018 саралаш босқичи «А» гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой - Ўзбекистон ўйинига реферилар бригадасини тайинлади ва учрашув бошланиш вақтини белгилаб берди. Мазкур баҳсни Шри-Ланка мамлакати вакиллари бошқариб боришади.

Бош ҳакам вазифасини Кришанта Дилан Перера Хеттиканканамге бажаради. Унга қанотларда Приянга Намал Паллия Гуруге Приянга ҳамда Хематунга Палитха ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифаси Прашант Ражакришна Куттиаппа Ражарантнамга юклатилди.

Хитой - Ўзбекистон учрашуви Ухань шаҳридаги Wuhan Sports Center стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент - 17:00)да старт олади.

Ёдингизда бўлса, Шри-ланкалик ҳакам Дилан Перера 3-раунднинг 4-тури доирасида, 2016 йил 11 октябрь санасида Тошкентда «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Хитой учрашувини бошқарганди.

Ўшанда термамиз 21503 мухлис кўз ўнгида ғалаба қозонган, ҳар икки жамоадан 2 нафардан футболчи огоҳлантирилганди.

Маълумот учун

Хеттикамканамге (Кришанта) Дилан Перера 1978 йил 19 сентябрда Шри-Ланканинг Калутара шаҳрида таваллуд топган. 2004 йилдан ФИФА рўйхатига киритилган. 2008 йилда Осиёнинг элит ҳакамлари рўйхатидан жой олган рефери катта ўйинларга илк марта 2008 йилда тайинланган. 2014 йилдан бошлаб Осиё Чемпионлар Лигасида ишламоқда. Шу пайтгача мазкур турнирда 20та, ЖЧ-2018 саралашида эса 5та ўйинни бошқарган.

Дилан Перера сўнгги пайт Жанубий Осиёнинг энг кўп тилга олинадиган ҳакамларидан бири бўлиб қолди. ОФК Хитой-Ўзбекистон баҳсини турнинг энг муҳим ўйини деб ҳисобламади, шекилли, ҳакам борасида танловни узоқ куттириб ўтирмади. Ушбу рефери сўнгги 3 йил ичида Ғарбий ва Марказий Осиё минтақасида кўп ўйинларда ишлади, тажрибасини оширди. Футболчилар у билан мулоқотга киришишда ўзларини у қадар йўқотишмайди. Либерал ҳакам сифатида айрим янги қоидаларни баҳс давомида тушунтириб борганига ҳам гувоҳ бўлганмиз.

Жануби-Шарқий Осиё минтақаси ўйинларини кузатган бўлсангиз, бу ерда учрашувларга кўп томошабин ташриф буюради, трансляциялар қилинади, лекин футболчиларнинг маҳорати ҳаминқадар. Хусусан, Шри-Ланка, Непал, Филиппин каби давлатлар футболи 50 йилдан сўнг ҳам ҳозирги мақомидан кўтарилмаса керак. Шундай шароитда ҳам Осиё минтақасида ўзига хос ўрни бор ҳакам бўлишга интилиш ҳам катта жасорат. Биз бу фикрлар билан Кришанта Дилан Перерани идеал ҳакам демоқчи эмасмиз. Шунчаки, ОФК терма жамоамиз иштирокидаги ўйинга онгли равишда савияли рефери тайинлаган, деб ишонамиз.

1 сентябрь куни Эрон - Қатар баҳсида Дилан Перера фаолиятидаги энг қийин ўйинни ўтказган бўлса, ажабмас. Ўшанда у мезбонларнинг уч вакилини (Ашкан Дежага, Рамин Ризоиён, Пежман Монтазари) огоҳлантирди, ўйин шиддатига мослашишга интилди. Фақат учрашувга вақт қўшиб беришда бироз «ҳотамтойлик» қилиб юборди. Баҳсдан сўнг Қатар томони «Ҳакам эронлик футболчилар босимига дош беролмади, шу боис ўйинга жуда кўп вақт қўшиб юборди», дея баралла гапиришди. Лекин қатарликларнинг айблови бўйича ОФК ҳеч қандай чора кўрмади.

Worldreferee.com веб-сайтида маълумот келтирилишича, Дилан Перера халқаро миқёсда клублар ва терма жамоалар иштирокида 80та ўйинни бошқарган. Жами 14та пенальти белгилаган, 6та қизил, 254та сариқ карточка кўрсатган. Сўнгги марта халқаро аренада 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Хитой - Сурия баҳсида ўйинчини майдондан четлатиб, пенальти белгилаган эди. Катта миқёсдаги мусобақаларда ҳозирча ишламаган.

2016 йил 11 октябрь кунги Ўзбекистон иштирокидаги баҳсда бевосита ҳакам иштирок этган ҳолатларнинг статистикаси билан таништириб ўтсак. Жарима тўплари: 16-16; бурчак зарбалари: 3-4; ўйиндан ташқари ҳолат: 1-2; қўполликлар: 14-14; сариқ карточкалар: 2 (Ислом Тўхтахўжаев, 39; Сервер Жепаров, 69) - 2 (Жанг Юнинг, 79; Ду Вей, 87).

Биласизми?

Шри-Ланкадан қуйидаги бош ҳакамлар ФИФА реестрига киритилган: Хеттикамканамге Дилан Перера (2004), Гамини Нивон (2010), Понхен Хадиге (2015), Понхен Хадиге Ражакришна Прасантх (2015), Вираккодикараге Касун Лакмал (2016).

ЖЧ-2018 саралаши доирасида

Ҳакамлар. 2017 йил 1 август ҳолатига кўра оладиган бўлсак, айни пайт қитъамизда ЖЧ-2018 саралаши доирасида 212та ўйин ўтказилди. Мазкур баҳсларни жами 65 нафар ҳакам бошқарди. Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал Жаъфари энг кўп ўйинда ишлаган - 8та. Ундан кейинги ўринда 7та учрашув билан уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Кааф бормоқда. Сингапурлик Муҳаммад Тақи энг кўп сариқ карточка (27та) кўрсатган бўлса, четлатиш борасида Ли Мин Ху (Хитой), Бенжамин Уильямс (Австралия), Хо Вай Син (Гонконг), Жумпей Иида (Япония) бошқалардан бироз олдиндалар - 2тадан. Фаҳад Жобир ал-Марри (Қатар) ва Муҳаммад Тақи ал Жаъфари пенальти белгилаш борасида нисбатан илғор - 5тадан.

Ҳамюртларимиздан Азиз Асимов (4та), Равшан Эрматов (4та), Валентин Коваленко (3та), Ильгиз Танташев (3та) ушбу мундиал саралашида ишлашган. 9-турнинг муҳим ўйинларидан бири 10-турдаги Саудия Арабистони - Япония баҳси Валентин Коваленкога ишониб топширилди. Мазкур учрашув билан ҳакамларимиз бошқарган ўйинлар сони 15тага етади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:07, 30.08.2017. Ўқилди: 10781 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.