Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 0:2
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:1
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 1:0
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 1:0
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол клублари расмий дўконларидаги энг «антиқа» маҳсулотлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол ва бизнес - бу атамаларнинг ўзаро уйғунлашиб кетганига анча бўлди.

Мисол учун, профессионал клубларга тегишли расмий дўконлар пештахталарига боқиб, биринчи рақамли спорт турининг аллақачон ўз сарҳадини мисли кўрилмаган даражада кенгайтирганини осонгина англаш мумкин.

Демак, бугун футбол жамоалари томонидан сотувга чиқарилган энг «антиқа» маҳсулот ёки буюмларга бирров назар соламиз.

«Сент-Этьен» - гулчелак

Франция клубининг лақаби - «яшиллар». Жамоанинг турли йўналишлардаги ишида бунинг ифодаси яққол кўринади. Дейлик, «Сент-Этьен» асосан яшил рангли футколкадан фойдаланади. Қарангки, клубнинг расмий дўконларида ҳам кўкаламзорлаштириш воситаларини кўриш мумкин. Мисол учун, боғбонлар учун мўлжалланган сув сочадиган махсус челаклар ҳам сотувга қўйилган. Хуллас, чинакам боғбонлар сифатли гулчелак қидирсалар, бемалол клуб дўконига мурожаат қилишлари мумкин.

«Зенит» - туз

«Зенит» - Россиядаги энг кучли спорт брендларидан бири. Жамоа шунга мувофиқ, турли йўналишларга мансуб ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Мана, «Соль Петербурга» компанияси ўзаро шартномага кўра, клуб дўконини юқори сифатли туз билан таъминлаб келмоқда. Бежирим қадоқларда Санкт-Петербург жамоасининг собиқ ва ҳозирги юлдузлари суратлари бор: Халк, Витцель, Данни...

«Халл Сити» - ваннахона учун ўрдакча  

Айниқса, Россияда Англиянинг «Халл» жамоасига қизиқиш катта. Ахир бу жамоада рус мутахассиси Леонид Слуцкий бош мураббий сифатида иш бошлади. Эътиборли томони, «Халл» расмий дўкони ҳам футболга алоқаси йўқ маҳсулотлар билан тўлдирилган. Бунга ваннахонага мўлжалланган чиройлигина тебранма ўрдакча мисол бўла олади. Табиийки, бу буюмда клуб тимсоли бор.

«Милан» - лонгборд

Италиянинг номдор жамоаси ҳозир бор эътиборини еврофутболнинг элит гуруҳига қайтишга қаратган. Клуб раҳбарияти расмий дўконларда сотувга чиқарилган буюмлар воситасида ҳам турли гуруҳларга мансуб мухлисларни «Милан» байроғи остида бирлаштиришга уринмоқда. Демак, ёш аудитория клубнинг расмий рангига мос сифатли лонгбордни 130 еврога харид қилиши мумкин.

«Крилья Советов» - шампунь ва гель

Бенуа Ангбва биринчи рақамли юлдуз - Криштиану Роналдудан анча узоқда, албатта. Лекин факт шуки, Самара клуби шахсий маҳсулотлари (шампунь ва гель)ни кенг тарғиб этишда айнан шу ҳимоячи сиймосидан фойдаланган. Ҳа, майдонда меҳнаткашлиги билан ажралиб турган Бенуа ҳозир жамоада эмас - «Крилья» биринчи дивизионга тушиб кетгач, самараликлар сафини тарк этди. Аммо унинг суратини ҳали ҳам шампунь ва гель қутиларида кўриш мумкин.

«Олимпиакос» - болалар беланчаги

Футбол клублари орасида янги фарзандли бўлган мухлисларни ўйлайдиганлари ҳам топилади, албатта. Жамоанинг расмий рангларига ҳамоҳанг ҳолда ишлаб чиқарилган чақалоқлар сўрғичи - оддий нарса. Ҳарқалай, Грециянинг «Олимпиакос» клуби раҳбарияти шундай фикрлаб, клуб дўконида махсус беланчак сотишни йўлга қўйган. 

«Фулхэм» - пластирь

«Фулхэм» ярага ёпиштириладиган малҳамли мато - пластирни сотувга чиқаришдан олдин мухлислар ўртасида сўров ўтказган-ўтказмагани маълум эмас. Аниқи шуки, жамоа фанатларини қандайдир жароҳат безовта қилаётган бўлса ҳам, бу асосан қалб ярасидир. Ахир бир неча йил муқаддам АПЛдан тушиб кетган «Фулхэм» ҳозирча элитага қайтишдан анча йироқ...

«Гремио» - ов ашёси

Лотин Америкасидаги мухлисларнинг ўта эҳтиросли ва «қайноқ» эканликлари барчага маълум. Лекин клуб раҳбарияти расмий дўкон пештахталарига ов пичоғини эсдалик буюми сифатида қўйгани аниқ, албатта.

«Арсенал» - совун

Гигиена воситаси саналган ушбу маҳсулот футбол мухлислари фольклорига ёмон ҳакамлик рамзи сифатида кирган. Шуни назарда тутсак, кўпинча адолатсиз ҳакамликдан нолийдиган клуб ўз дўконида совун сотиши шарт, гўё...

«Астон Вилла» - парда

Бирменгемлик мухлислар ўз уйларини севимли клублари рамзлари билан жилоланган пардалар воситасида жиҳозлаш имкониятига эгалар. Бу улар учун Жон Террининг жамоа сафига қўшилганидан кейинги иккинчи муҳим янгиликдир.

«Боруссия» - жирингловчи соат

Агар уйдаги энг ёқимсиз буюмни аниқлаш учун махсус сўров ўтказилса, уйқунинг айни ширин палласида қулоқни қоматга келтирадиган даражада жиринглайдиган соат олдинги ўринларни эгалласа керак. Бироқ «Боруссия» айнан шундай соатларни ўз бренди остида сотувга қўйишдан тийилмаган. Эҳтимол, дортмундликлар мухлислар эртароқ туриб, ўйин вақтигача барча юмушларини бажаришга улгуришларини ўйлагандирлар...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:48, 07.09.2017. Ўқилди: 5147 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.