Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Шоаҳмедов: «Келаси йили яна хорижда ўйнайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Қатарнинг «Ас-Сайлия» клубида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов фаолиятини яна Ўзбекистон Олий лигасида давом эттиряпти.

Футболчи амалдаги мамлакат чемпиони Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан мавсум охиригача шартнома имзолади. Аслида, Санжар учун «Локомотив» бегона эмас. Ўтган йили у айнан «темирйўлчилар» таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлганди.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Шоаҳмедов шунчаки ­«уйи»га қайтди. Ярим ҳимоячи 2015-2016 йилларда «Локомотив» сафидаги мазмунли ўйинлари, тўпурарлик маҳорати билан мухлислар қалбидан жой олган эди.

Биз Санжар билан учрашиб, ундан иккинчи давранинг ортда қолган ўйинлари, Қатар чемпионатидаги иштироки ҳамда режалари юзасидан интервью олдик.

- Санжар, кўпчилик фаолиятингизни хориж клубларининг бирида давом эттирсангиз керак, деб ўйлаганди. Лекин кутилмаганда «Локомотив» билан шартнома имзоладингиз. Бу қарорни қабул қилишингизда етарлича асосларингиз бормиди?

- Ҳа, ўзига яраша сабаблари бор эди. Яқинда оиламда фарзанд дунёга келганди. Уйдагилар билан маслаҳатлашганимда, улар оиланг, фарзандинг олдида бўлганинг афзалроқ, деб айтишди. Ўйлаб қарасам, ота-онам нотўғри маслаҳат беришмабди. Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги пайтда оилам олдида бўлишим муҳимроқ экан. Яна легионер мақомида ўйнашга улгураман. Чунки хориж клубларидан етарлича таклифлар бор эди. Саудия Арабистони, Эрон каби давлатлар жамоаларидан чақирув олгандим. Бу клублар билан маълум бир муддат музокаралар ҳам давом этди. Лекин якунда юқорида айтган сабаб туфайли Ўзбекистон чемпионатида қолишга қарор қилдим. «Локомотив»дан ҳам ҳар томонлама манфаатли таклиф тушганди. Қолаверса, бу жамоа менга бегона эмас. Ўтган йили чемпион ва кубок соҳиби бўлгандик. Насиб қилса, бу мавсумда ҳам «олтин дубл»га эришамиз.

- Легионер сифатида хориж клубида ўйнаш қандай эканлигини тушуниб етдингиз. Наҳотки, сиз санаб ўтган давлатлар клубларидан тушган таклифлар сизни қизиқтириб қўймади?

- Албатта, қизиқтирди. Қатар чемпионатида ўйнаб, бунинг мазасини тотиб кўргандим. Легионер сифатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Аммо ҳозир вазият шуни тақозо қилди ва қароримдан асло афсусланмайман. Легионер сифатида ўйнашга ҳали улгураман. Музокара олиб борган жамоаларнинг эшиклари мен учун очиқ.

- Сизга Қатар чемпионатида илк бор легионер сифатида ўйнаш бахти насиб этди. Умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ҳаммаси ажойиб. Қатар юлдузлар лигасида ўйнаганимдан жуда ҳам хурсандман. Дунёга машҳур футболчилар - Хави, Кейта ва бошқа юлдузларга қарши тўп суриш бахти насиб этди. «Ал-Жаиш», «Ал-Садд», «Лаҳвия» каби ўз сафига машҳур футболчиларни жамлаган клубларга қарши ўйинларда майдонга тушдим. Бу жамоаларда барча йўналишлардаги ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилган. Жумладан, ўзим ўйнаган «Ал-Сайлия»да ҳам футболчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган эди.

- Қатарда сизга нима ёқмади?

- Ноқулай ҳолатга тушмадим. Фақат - Ватан, ота-она соғинчи қийнади.

- Йил охирида сизга бўлган таклифларга яна қайтасизми?

- Шубҳасиз. Юқорида таъкидлаганимдек, улар қишда яна алоқага чиқишларини айтишди. Насиб қилса, кейинги мавсумни хориж жамоаларининг бирида ўтказаман.

- Сиз билан бундан бир ойлар аввал суҳбатлашганимизда, қайси клублар қизиқиш билдираётганини сир тутгандингиз. Балки, энди айтиш мумкиндир?

- Келинг, шу жамоалар сирлигича қолсин. Чунки буни ошкор қилишдан фойда йўқ. Энди буни билиш ҳеч кимга қизиқ бўлмаса керак.

- «Локомотив» сафига иккинчи даврадан қўшилдингиз. Ярим йилда Ўзбекистон олий лигасида нима ўзгарибди?

- Жуда кўп нарса. Биринчи галда жамоалар анча кучайган. Бунинг натижасида чемпионатимиз савияси ҳам ошган. Мавсум бошида «Қўқон-1912», «Бухоро» каби жамоаларнинг ҳозирги эгаллаб турган ўринларда бўлишларини ҳеч ким ўйламаган эди. Олий лигага қайтган «Динамо» ҳам ёмон таассурот қолдирмаяпти. «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоаларидан очко тортиб олди. Ҳамма ўйинлар жуда қизиқарли кечмоқда.

- «Локомотив»даги ҳозирги ҳолатингиздан кўнглингиз тўқми?

- Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. «Локомотив»да аввал икки йил мобайнида тўп сурганим фойдамга ишлаяпти. Ҳолатимдан кўнглим тўқ. Ўз устимда ишлашга ва мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- «Локомотив» ўз таъқибчиларидан сезиларли даражада ўзиб кетди. Очиғи, «темирйўлчилар»нинг чемпион бўлишларига шубҳа қолмади, ҳисоб. Сизда ҳам шундай ўй-фикрлар хаёлингиздан ўтяптими?

- Ҳали бу борада фикр билдиришга эрта. Кутилмаган натижалар ҳар бир турда қайд этилмоқда. Ҳеч ким «Локомотив»нинг очко йўқотмаслигига кафолат бера олмайди. Тўғри, иккинчи ўриндаги жамоадан анча ўзиб кетдик. Лекин олдинда ҳали ўйинлар кўп ва уларда ҳар қандай натижани кутиш мумкин.

- «Машъал» билан ўз майдонингизда дуранг ўйнадинглар. Ўша куни муборакликлар кучли ўйин намойиш этишдими ёки рақибни бироз менсимай майдонга тушганмидинглар?

- «Машъал»ни кучсиз жамоа демаган бўлардим. Муборакликлар бир неча йилдан бери деярли бир хил таркибда ўйнаб келишяпти. Бу уларнинг устун жиҳатлари ҳисобланади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 10.09.2017. Ўқилди: 5129 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик