Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11879 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ахбор Имомхўжаев: "Нашр қилинадиган китоб энциклопедия бўлишига ишонаман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Даракчи" газетасининг "Кеча ва бугун" лойиҳаси қаҳрамони таниқли футбол шарҳловчиси, Ўзбекистон спорти фахрийси, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор ИМОМХЎЖАЕВ.

Ўзбекистон телевидениеси тарихида ўзбек тилида футбол учрашувини шарҳлаган биринчи спорт шарҳловчиси ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди...

"ТУFИШГАН АКА-УКАЛАРИМНИНГ ЙЎҚЛИГИ АРМОН"

— 1936 йил 19 февралда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилганман. Мен отам Рустамхўжа ва онам Хайрихоннинг иккинчи турмушидан дунёга келган фарзандман. Отамнинг биринчи аёли ва онамнинг турмуш ўртоғи вафот этган экан. Отамнинг биринчи оиласидан уч ўғли, онамнинг эса икки қизи бўлган. Фарзандлар жуда аҳил-иноқ ўсганмиз. Лекин барибир туғишган ака-укаларимнинг йўқлиги армон бўлиб қолган. Болалигимни хотирлаганимда, кичкина опам Шарифахон ўзи тарбиячи бўлиб ишлайдиган Қибрайдаги боғчага олиб бориши кўз олдимдан ўтади. Иккинчи жаҳон уруши якунланмаганди, йўлда жангга кетаётган “Ватан учун!” ёзувли ўттизтача танкларни томоша қилардик. Танкчи танкдан бошини чиқариб, бизга қўл силтарди (кўзига ёш олди)...

"КАТТА ФУТБОЛГА­ ҚЎЙГАН ИЛК ҚАДАМЛАР..."

— Мен туғилган йили Йўлдош Охунбобоев илк ғишт қўйган Шайхонтоҳур туманидаги 45-сонли ўғил болалар мактабига ўқишга борганман. Тадбирлар ўтказсак, қизлар мактабига таклифнома юборардик ва аксинча. Синфдошим таниқли кулгу устаси Ҳасан Йўлдошев ўша вақтда расм чизишга қизиқарди. Қўшни синфдаги Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Каримов эса актёрликка иштиёқманд эди. Куни кеча мактабимизда Эргаш Каримов музейи очилиши муносабати билан синфдошлар йиғилдик.

Мактабда энг қизиққан фанларим тарих ва география эди. Бунинг боиси тарих устозим Осиё Шокирова, география фани устозим Қобил Муҳамедовнинг ўз касбининг устаси эканида эди. Илк китобим “Футбол — қувончим, дардим, фахрим” нашрдан чиққанида Осиё опага олиб борганимда, қувонч кўз ёшлари билан дуо қилганди.

Юқоридаги икки фан қатори жисмоний тарбия фанига ҳам муҳаббат уйғона бошлаган. Мактабимизда 8 ва 10-синфлараро, 5 ҳамда 7-синфлараро футбол бўйича чемпионат ўтказиларди. Устозимиз Давид Жавадов ҳам 90-ўрта мактаб, ҳам бизни мактабда ишлагани боис икки мактаб ўзаро ўртоқлик учрашувларини ўтказарди. Юқори синфдаги ўқувчилар Хайрулла, Ғани, Зокирхон, Тўлқин, Қулаҳмад, Мирзааҳмад футбол ўйнаганда нафақат мен, балки директоримиз ҳам мароқ билан томоша қиларди. Улар мактабни тамомлаб кетишгач, биз ўринбосар бўлганмиз. Дарвозабонлар Аҳмад Ота­жонов, Рамзиддин Зайнуддинов, ҳимоячилар Мирвоҳид Пўлатов, Эркин Шоаҳмедов, Камол Обидов, Ҳабибулло Алиев, Мирвоҳид Қосимов ва мен. 9-синф ўқувчиси бўла туриб, ҳатто 10-синф йигитларини ҳам футболда ютардик. У вақтда ҳозиргидек профессионал даражадаги спорт кийимлари, копток бўлмасди. Юқори синф ўқувчилари Хайрулла ва Ғани ака “Спартак” майдонига боришарди, мен ҳам уларга эргашардим. Ҳафтада уч марта мураббий Альберт Содиқовнинг машғулотларига қатнайдиган бўлганман. Бу катта футболга қўйган илк қадамларим эди. 1954 йилда мактабни тамомлаганман.

"ДИРЕКТОР ҲАМ, ЎҚИТУВЧИ ҲАМ, ҚОРОВУЛ ҲАМ ЎЗИМ ЭДИМ"

— География фанига қизиққаним учун Ўзбекистон Миллий университетига ҳужжат топширгандим, кутилмаганда имтиҳонга математика қўшилди. Аттестатимдаги 15 та баҳонинг 5 таси “3”, 5 таси “4”, 5 таси “5” баҳо. Аниқ фанларга ҳушим йўқ-да (кулади). Бир дўстим “Тарих факультетига ўқишга кириб, кейин бошқа факультетга ўтсанг бўлади”, деб ўргатди, айтганини қилдим. Тўртта имтиҳоннинг учтасидан беш, адабиётдан “4+” олдим. Мен қолиб, иккита тўрт баҳо олганлар ўқишга қабул қилинди. Хафа бўлганимни кўрган дадам олдига солиб, академик Саримсоқовнинг олдига олиб кирди. Шунда домла “Менинг меҳнат таътилига чиққанимдан фойдаланишибди. Қаршимда ўтирган шу олти абитуриентнинг ҳаммаси “5” олган, лекин ўқишга қабул қилинмаган. Ўғлингиз шу баҳо билан Тошкент Давлат педагогика университетига кира олади”, деган. Катта акам эса қўшимча иккита имтиҳон топшириб, ўзи ишлайдиган икки йиллик педагогика коллежига ўқишга киришимни маслаҳат берди. Қисқаси, ҳам бошланғич синф ўқитувчиси, ҳам етакчи мутахассисликка эга бўладиган шу коллеж талабасига айландим. Ўқишни тамомлайдиган йилимиз 5-7-синфларга жисмоний тарбия ўқитувчиси тайёр­лайдиган курс очилди. Шу тариқа коллежни учта мутахассислик билан тамомладим. Йўлланмага кўра Тошкент вилояти Мирзачўл туманидаги 13-мактабга жисмоний тарбия ва фуқаро муҳофазаси фанларидан ўқитувчи этиб тайинлашди. Ҳашар йўли билан спорт майдонлари қурдик. Шу вақтгача спартакиадада юқори ўринни олмаган мактаб бу гал иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Ўзим ҳам волейбол ва ўқ отиш мусобақасида қатнашгандим. Мактаб директоримиз мукофот ўрнига нав­батдан ташқари бир ҳафта меҳнат таътили берди. Бир йилдан сўнг туман Пахтакор жамияти раиси лавозимига ўтказишди. Бир дўстим “мактаб стажи институтники билан қўшилмайди, дарс соатларингни қолдир”, деб маслаҳат берди, шундай йўл тутдим. Бу орада ҳарбий хизматга чақиришди. Ота-онам кекса бўлгани ва оила боқувчиси эканим боис ҳарбий хизматдан озод этилдим. Стажим узилиб қолмаслиги учун вилоят Халқ таълими бўлимига мурожаат қилганимда, мени Оҳангарон туманида 12 та хонадондан иборат “Жанжал” қишлоғида жойлашган 7-мактаб филиалига бошланғич синфлар бўйича илмий бўлим мудири ва ўқитувчиси қилиб тайинлашди. Бошланғич синфларга дарс берардим. Энг қизиғи, директор ҳам, ўқитувчи ҳам, қоровул ҳам ўзим эдим (мириқиб кулади). Февралда ишга борган бўлсам, майда ишни тамомлаб, Тошкентга қайтдим. 1955-йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти очилди. Ҳужжат топширмоқчи эдим, ҳайъат аъзолари “Волейболдан олган 3-разрядингизни ё бир ҳафта ёки бир йилдан сўнг янгилаб келинг, шунда стажингиз ҳам куймайди”, дейишди. Шу тариқа Самарқанд дарвозадаги 13-мактабда бош етакчи бўлиб ишлаб турдим. Бир йилдан сўнг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг Футбол факультетига ўқишга кирдим ва тўрт йил ўқидим. Бу орада республика миқёсидаги ҳакам, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси бўлдим. Кейин Зангиота туманида 83-мактабда иш бошладим, футбол бўйича тўгарак очдик. Бир йилдан сўнг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига ишга ўтдим.

"ИЛК СПОРТ ШАРҲЛОВЧИСИ СИФАТИДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАНМИЗ"

— 1956 йилда “Пахтакор” стадиони қурилди, ҳашарга борардим. Шу йили “Пахтакор” жамоаси ҳам ташкил қилинди. Бу икки воқеа сабаб, Ўзтелерадиокомпанияда спорт шарҳловчилари учун уч босқичли республика танлови эълон қилинди. Йигирма олти киши қатнашиб, танловдан икки киши: Роман Турпищев ва мен Ўзбекистондаги илк спорт шарҳловчиси сифатида рўйхатга олиндик. Романга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Альберт Азарян, менга Ўзбекистон халқ артисти Турғуной Юнусхўжаева устозлик қилишган. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетасининг биринчи бош муҳаррири, рус ёзувчиси Юлиан Семеновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” китоби таржимони — тоғам Туйғун Валиевнинг ҳам менга анча меҳнати сингган. Қисқаси, 1961 йил телевидение қурилиб жиҳозлангач, илк бор иккита спорт шарҳловчиси: Роман Турпищев ва Ахбор Имомхўжаевнинг овози янграган.

Футбол ва “Қувноқ стартлар” кўрсатувларини зиммамга олиб, кўрсатувлар тайёрлаганман. Телевидениеда спорт шарҳловчилигидан бўлим мудири, бош муҳаррир даражасига кўтарилганман. Ўзбекистон Футбол Федерацияси очилгач, у ерга ишга ўтмоқчилигимни айтганимда телевидение раҳбарлари бир ой муҳлат сўраб, “Ўрнингизга одам тополсак, рухсат берамиз”, деб спорт шарҳловчилигига танлов ўтказиб, ўринбосар топишган (кулади). Бу орада бир йил олий лигада “Пахтакор” футбол жамоаси бошлиғи бўлдим. “Пахтакор” ҳалокатидан бир йил аввал “Пахтакор-79”га бағишланган телемарафон ўтказиш учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элбек Мусаев ва Ўзбектелерадиокомпанияси раис ўринбосари Убай Бурхон “Ахбор ака, телевидениега қайтинг!” деб туриб олишган, рад этолмаганман. Лекин нафақага Ўзбекистон Футбол Федерациясидан чиққанман.

80 ёшли юбилейимни ўзига хос тарзда ўтказдик, мини футбол турнири ташкил қилдик. Аввал набира ва жиянлардан ташкил топган жамоа тўп сурди. Танаффусда Муяссар Раззоқова, Козим Қаюмов, Болтабой Тошматов даврани қизитишди. Кейин фахрийлар жамоалари — "Тонг" (Тошкент) - "Фартуна" (Самарқанд) майдонга тушди. Ҳаммага расмим туширилган медаллар топширилди.

81 ёшга кирганимга қарамай, ҳафтада уч маротаба футбол фахрийларидан тузилган “Тонг” жамоасида ҳозир ҳам футбол ўйнайман, ҳакамлик қиламан.

"ФУТБОЛИМИЗНИНГ 100 ЁШИГА МУНОСИБ СОВFА"

— Кунларнинг бирида “Шарқ” нашриёти бош муҳаррири Аҳрор Аҳмедов китоб ёзишни маслаҳат берди. 1988 йили “Ассалом, Олимпиада” номли китобимни чоп этишмагач, қўлим ёзишга бормай қолганини айтдим. Лекин руҳлантирди, натижада “Футбол — қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” номли китобларим нашрдан чиқди. Бир куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов “Ҳозирги авлод Геннадий Красницкий ва Биродар Абдураимовни танимаяпти. Яқинда футболимиз 100 ёшга тўлади. Шу боис улар ҳақида китоб ёзсангиз”, деб қолди. Шу кунларда китобнинг рус тилидаги таржимаси “Мои воспоминания о славных представителей футбольного века” якунига етай деб қолди. Ўзбек тилидаги “Асл футболдаги асл қадрдонларим ҳақида” деб номланган китобда футбол тарихи 1912 йилда Қўқонда ташкил қилинган “Мусулмонлар” жамоасидан бошланган, ҳозирги авлод футболчиларидан Одил Аҳмедов, Виталий Денисов ҳам киритилган. Жами 237 нафар футболга алоқадор одамлар ҳақида батафсил маълумот ёзилган. Бу китоб футбол энциклопедияси бўлиб қолишига ишонаман!

"БИР КЎРИШДАГИ МУҲАББАТ"

— Рафиқам Фаридахон билан узоқроқ қариндош эдик. Илк бор уйига борганимда, дераза артаётган экан. Кўришиш учун қўл чўздим ва иккаламиз ҳам қўлимизни қаттиқ сиқиб қўйдик. Ўшанда юрагим жиз этган, бу — бир кўришдаги муҳаббат эди! 1958 йил 12 август куни Фаридахон билан оила қурганмиз. Отам янгича тўй ўтказишга рухсат бермаган, эскича қилганмиз. Бир куни иккинчи қизим Мадинага дугонаси “Отанг­ни мақтайверасан, атлас кўйлакдаги чиройли аёл билан кинога кириб кетаётганини кўрдим”, дебди. Қизим “Ҳар йили 12 август куни отам онамни учрашувга чақириб, совға-саломлар билан хурсанд қилишни анъанага айлантирган”, дея жавоб берган. 1979 йил 11 августда “Пахтакор” жамоаси ҳалокатга учрагач, ҳар йилги анъанадан воз кечганмиз. 2007 йил Қаршининг “Севинч” қизлар жамоаси Украинанинг “Беличанка” жамоаси билан икки ҳафталик ўқув машғулотига кетаётганида мени ҳам бирга олиб кетишган. Жамоа раҳбари Абдураҳман Юмангулов билан “Пахтакор” ҳалокатга учраган Куриловка ўрмонига борганмиз. Шукр, ўша ерни кўриш орзуим амалга ошган (кўзига ёш олди).

2009 йил 3 январда рафиқам қандли диабет хасталиги билан оламдан ўтди. Ўша йили 15 майда 70 йиллик юбилейини ўтказмоқчи эдик... Ишонсангиз, ҳалигача йўқлигига кўниколмаганман (кўзига ёш олди).

Бахтли турмушимиздан икки ўғил, уч қизнинг ота-онаси эдик. Кичик қизим Олиахон 30 ёшида жигар хасталиги билан оламдан ўтган, уч фарзанд қолган.

15 набира, 11 та эварамиз бор. Ўғилларим Аброр, Зафар ва набирам Диёр, келиним Умидахон — издош­ларим, бу бахтим! Шунингдек, азиз тенгдошларим Дилбар Абдураҳмонова, Ботир Зокиров, Қаҳрамон Дадаев, Акмал Азизхўжаев, Эркин Воҳидов, Тўлқин Тожиев, Галина Мельникова, Гурам Дараселия, Тўти Юсупова билан фахр­ланиб юраман.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 19:11, 14.09.2017. Ўқилди: 8721 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик