Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳом Мўминжонов: “Иродали дуранг учун йигитларга раҳмат”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лигадан ўрин олган “Шўртан” – “Навбаҳор” (3:3) ўйинидан сўнг, меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини айтди.

"Ўзинглар кўрганинглардек ўйин қизиқарли бўлди. Иродали дуранг қайд этганликлари учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Йигитлар икки тўп фарқи билан ортда қолаётган бир пайтда руҳий томондан тушкунликка тушмасдан охиригача курашишди. Бугун ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли ўз дарвозамиздан учта тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Ҳимоядаги хатоларни бартараф этиш устида ишлаймиз. Учрашувда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Шунга қарамай сафардаги дуранг ёмон натижа эмас. Фурсатдан фойдаланиб, Намангандан жамоамизни бевосита ўйингоҳда қўллаш учун етиб келган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Улар 1:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган пайтимизда ҳам жамоага далда бўлиб туришди.

Учрашув сўнггида юзага келган вазият хусусида бир нима дея олмайман. Негаки, майдонда футболчилар ҳаракат қилишади. Улар ўша ҳолатда ҳакамнинг хуштаги чалинмаганлиги сабабли ўйинни давом эттириб гол уришди. Бу борада футболчиларнинг ўзларидан сўраб билиб олишингиз мумкин.

Ўйин пайтида ҳар бир мураббийда ҳиссиётлар кузатилади. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда баҳс охирларида рақиб жамоа мураббийи билан бироз тортишиб кетдик. Охир-оқибат, ҳамкасбимиз билан келишиб олдик. Ўша вазият учун ҳамкасбимдан узр сўрайман. Ҳис-ҳаёжонлар жунбушга келганлиги сабабли футболда шундай ҳолатлар ҳам рўй бериб туради.

Жамоамиз ўз олдига қўйилган мақсад йўлида интилмоқда. Жорий йилги чемпионатда 2016 йилгидан кўра яхшироқ натижа қайд этиш ва мавсумни имкон қадар юқори ўринларда якунлашга ҳаракат қиламиз. Биринчи даврада кўплаб очколарни бой бермаганимизда “Навбаҳор” жамоасини чемпионатни муносиб тарзда ўтказиш учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокимига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман.  

Ёшларимиз биринчи даврани муносиб тарзда ўтказа олишмаганди. Таркиб йил бошида шакллантирилганлиги сабабли ёшларимиз мураббийи Шуҳрат Қорабоев натижаларни ижобий кўриниш олиши учун вақт беринглар деб сўраганди. Давралар оралиғида таркибни анча ёшартириб, кўпроқ уларга имконият берилмоқда. Бу ҳол ўз самарасини бериб, натижалар ҳам ижобий кўриниш олмоқда. Биласизки, футболда натижа ўз-ўзидан келмайди. Футболчилар майдонда яхши ўйнаётганликлари сабабли ютуқлар қўлга киритилмоқда. Ёшларимиз иштирокни шу зайлда давом эттиришса асосий таркибга муносиб футболчилар етишиб чиқади. Ёшларимиз иштирокидаги ўйинларни жамоамиз мураббийлари мунтазам равишда кузатишмоқда. Келгусида “Навбаҳор” ўз тарбияланувчилари билан ҳам фахрланади деган умиддаман. Қолаверса, клуб қошида ташкил этилган академия ҳам иш бошлайди. Бу ҳам иқтидорли ёшларни тарбиялашда бизга асқотади. Бир сўз билан айтганда орзу ва ниятларимиз улкан. Вилоят раҳбарларига клубни ривожлантириш борасидаги уч йиллик дастурини тақдим этганмиз. Ҳозирда режаларимизни амалга ошириш устида иш олиб борамиз" - деди Мўминжонов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:55, 21.09.2017. Ўқилди: 3421 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик