Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳом Мўминжонов: «Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:

- Биринчи навбатда бугунги байрам билан барча юртдошларимизни ўзим ва клубимиз номидан табриклайман.

Бевосита ўйин борасида гапирадиган бўлсам, ғалабамиз мухлисларимиз учун бўлди. Учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлагани ўйингоҳга келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.

Биринчи даврада ўз майдонимизда ўтказилган учрашувларда кўп ўйинларда дуранг қайд этганимиз ва бизни натижаларимизга сабр қилиб, мураббийлар штабига ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Кейинги ўйинларда ҳам “Навбаҳор”ни кучлилар сафига қўшилиши учун бор имкониятларимизни ишга солиб, уларни янада хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Остон Ўрунов ўйинга киришиб кета олмагандек таассурот қолдирди. Ойбек Қиличев эса футболчиларни кўп алдамоқда. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?

- Остон Ўрунов ёш футболчилардан бири саналади. Секин-аста уни тарбиялаб тоблаб бормоқда. Футболчимиз ёш бўлишига қарамай майдонда катта хажмдаги ишни амалга оширди. Учрашувни таҳлил қилиб чиққанимиздан кейин ҳам  Остонни муносиб тарзда тўп сургани аниқланади деб ўйлайман.

Ойбек Қиличевга борасидаги саволга келсак, Ойбек ўйинни ўз қўлида ушлаб турди. Айнан унинг хатти-ҳаракатлари самараси ўлароқ муҳим ғалабани қўлга киритдик. Тўғри қайдадир Қиличев тўпни ўзида ушлаб қолган бўлиши мумкин.

Тўпдан тезда қутулиш билан ҳам натижа қайд этиш қийин. Шундай экан, унинг ҳаракатлари жамоамиз фойдасига ишлади. Бугунги кунда ушбу футболчимиз мамлакатимиздаги етакчи ярим ҳимоячилардан бири саналади.

- Учрашувдан олдинги режаларни барчасини майдонда амалга оширишни имкони бўлдими?

- “Пахтакор” жамоасининг сўнгги ўйинларини жиддий тарзда ўрганиб чиққандик.  Биринчи бўлимда кўпроқ рақибга ўйнаш имкониятини бердик. Танаффусдан кейин эса бошқа услубда тўп суришни мақсад қилгандик.

Мураббийларимиз билан рақибни ўрганиш чоғида шундай тўхтамга келгандик. “Пахтакор” “Локомотив” билан ўтган муросасиз ўйинда ғалаба қозонган бўлсада иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмини бўшроқ ўтказганди.

Айнан шундан келиб чиққан ҳолда тактика танлагандик. Ёрдамчим Владимир Андреев бугун эрталаб, “Пахтакор” ўйинини ўрганиб чиқиб бошқача тактик услубда тўп суришимизни маслаҳат берди. Агарда эътибор берган бўлсангизлар 23-турга қадар 4х2х3х1 тактик схемаси асосида ўйнаб келаётгандик.

Бугун эса 4х1х4х1 тактик схемасини қўлладик. Ўйин услубини ўзгартирганимиз ва футболчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани муносиб тарзда бажарганликлари сабабли ғалабага эришиб, наманганлик мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 01:15, 02.10.2017. Ўқилди: 3792 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик