Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

PFA талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди [0]

Скалони: «Месси билан маслаҳатлашмасдан туриб бирорта ҳам қарор қабул қилмайман» [0]

Роналду Жаҳон чемпионати олдидан эгизакларининг туғилган кунини нишонлади [0]

«Манчестер Сити» футболчиси Роналдуни тарихдаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайди [0]

Осимхеннинг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинди, аммо... [0]

Эндрю Робертсон «Тоттенхэм» мухлисларига видеомурожаат йўллади [0]

Дунёнинг энг қиммат футболчилари: Мбаппе учинчи ўринга тушди, Хвича – олтинчи [0]

«Реал» раҳбари сешанба куни юлдуз футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда (Фабрицио Романо) [0]

Ла Лига 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини расман эълон қилди [0]

Анчелотти Неймарнинг жароҳати ва ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Жаҳаннамга хуш келибсиз» ёхуд «Бешиктош»нинг уй аренаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Стадионлар / Машҳур стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЧЛ гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Бешиктош» - «РБ Лейпциг» ўйини 2:0 ҳисобида мезбон жамоа ғалабаси билан якунланди.

Истанбулда жойлашган «Водафон Арена» стадионида бўлиб ўтган бу учрашувда диққатни тортадиган 2та воқеа кузатилди. Биринчиси - меҳмонлар вакили Тимо Вернер трибуналар шовқинига чидолмади, иккинчиси - чироқлар кутилмаганда ўчиб қолди...

«СЭ» нашрининг қуйидаги мақоласи шулар ҳақида.

Атрофда шовқин

«Жаҳаннамга хуш келибсиз» - бу ёзув Истанбулдаги «Али Сами Йен» аренаси кириш дарвозасини «безаб» турарди. Яъни 2011 йилга қадар ушбу аренадан фойдаланган «Галатасарой» клуби рақибларни шундай «мулойим»лик билан қарши оларди. Пойтахт жамоасининг янги уй стадиони - «Турк Телеком Арена» эҳтирослар туғёни бобида ўз ворисидан сира қолишмайди. Бироқ жорий мавсум Европани турк «жаҳаннами» билан таништириш бошқа стадион - «Водафон Арена» чекига тушди. Очиғи, Туркиянинг амалдаги чемпиони майдонидаги учрашув иштиёқли «РБ Лейпциг»га ҳақиқий синов онларини тақдим этди. Ҳакамнинг старт ҳуштаги чалингани ҳамоно «Водафон Арена» трибуналарида шундай шовқин кўтарилдики, таъбир жоиз бўлса, немис клуби вакиллари қулоқларини қўллари билан бекитиб олишдан ўзга чора тополмадилар, гўё. Айниқса, ҳужумчи Тимо Вернер жуда қийналди - юқори децибел (шовқин ўлчови)га мослашолмаслигини тушунган 21 ёшли футболчи қулоққа қўйиладиган махсус ҳимоя воситаси (овоз пасайтиргич) сўради, бироқ унинг нафи ҳам сезилмади, шекилли. Хуллас, ўзини ёмон ҳис этган Вернер 32-дақиқада мураббийлар штабидан ўрнига захирадан футболчи туширишини илтимос қилди. Ўйиндан кейин футболчи юзага келган ҳолатга алоҳида тўхталди: «Умрим бўйи ҳеч қачон бундай манзарани кўрган эмасдим. Тан оламан, барчасидан кўз юмиб, ўйинга эътибор қаратиш уддасидан чиқолмадим. Ҳаттоки, махсус восита ҳам ёрдам бермади. Ишонинглар, ҳалигача ўзимни нохуш сезяпман». «Лейпциг» бош мураббийи Ральф Хазенхютль  эса шунчаки, шогирди ёнини олди:  «Футболчиларни бундай ҳолатга тайёрлаш - иложсиз иш. Одамни кар қиладиган шовқин ва тан оламан, у бошида бутун жамоамни издан чиқарди...».

Ичкари ёруғ, фақат...

«Эшитиш» қобилиятидан мосуво бўлган «Лейпциг» барчасига қийинчилик билан мослашгунича мезбонлар бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этиб, танаффусгача 2та гол қувончини туйишди. Мухлислар иккинчи 45 дақиқаликда гол кўришмади, аммо ЧЛ оқшомининг ўзгача гўзал лаҳзалари иштирокчиларига айланишди. Гап шундаки, ўйин давом этаётган паллада «Водафон Арена» чироқлари ва прожекторлари кутилмаганда, ўчиб қолди. Натижада майдонни зулмат қоплади ва бош ҳакам Сергей Карасёв жамоаларни четга чиқарди. Шу тариқа ўйин нақ 12 дақиқа тўхтаб қолди. Бу вақтда трибуналарда ажиб бир манзара юзага келди - смартфонлар экранларидан таралган турли-туман нурлар ёғдуси. Бу манзара кўзда тутилмаган танаффусни яна бироз чўзишга ҳам арзирди. Электр таъминотидаги узилиш сабаблари бартараф этилиб, прожекторлар қайта нур сочгач, футболчилар ўйинни давом эттиришди ва «Бешиктош» ижобий натижани сақлаб қолиб, «G» квартети пешқадами бўлиб олди. «Водафон Арена» эса Туркияда аллақачон оммалашган ўзига хос шиорни ўзиники қилди - «Жаҳаннамга хуш келибсиз».

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:54, 05.10.2017. Ўқилди: 7094 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик