Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий Лига. «Қўқон-1912» Тошкентда «Локомотив»га йирик ҳисобда мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Учрашувни майдон эгалари фаол тарзда бошлашди. 5-дақиқада “Локо” футболчилари хавфли ҳужуми ташкил этишди. Азиз Ашуров ўз ўрнида. 9-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда “Локо” футболчилари ҳисобни очишди. Марат Бикмаевнинг зарбасини ҳимоячимиз қайтаришга ҳарчанд уринмасин, тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Гол Мурод Холмуҳаммедов ҳисобига ёзилди. Аниқроғи, автогол қайд этилди.  Орадан бир дақиқа ўтиб энди футболчиларимиз гол уришга яқин келишди. Нестеров сўнгги паллада тўпи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Мезбонларни дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди.

29-дақиқада мезбонлар иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Бикмаевнинг зарбаси Ашуров бизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Биринчи бўлимнинг 43-дақиқада ҳимоячиларимиздан қочиб кетган Марат Бикмаев кучли зарбаси билан Ашуровни доғда қолдирди – 2:0.

Учрашувнинг биринчи қисми шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи таймни фаол бошладик. Илк ҳужумимиз мувафаққият келтириши мумкин эди. Биринчи вазиятда ҳужумчимиз тўпга етиб кела олмаган бўлса, кейинги вазиятда дарвозабон “Локо”ни голдан қутқариб қолди. Бугунги учрашувни  ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ҳам бевосита стадионда кузатиб борганини эътироф этиш жоиз. Юрий Саркисян ҳам Локомотив стадионига келганди у Қўқонлик мухлислар тарафга келиб омад тилади.

60-дақиқада Машарипов ҳимоячиларимиздан қочиб кетиб, тўпни Ашуровнинг устидан ташламоқчи эди. Азиз тўғри жой танлагани боис тўпни ўшлаб олди. 62-дақиқада мезбонлар учинчи тўпни киритишди. Сардор Мирзаевнинг зарбасидарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Шоаҳмедов дарвозамизга аниқ йўллади – 3:0.

67-дақиқада Тўп “Локомотив” ўйинчисининг қўлига теккан эди. Ҳакам пенальти беришга журъат қила олмади. 80-дақиқада майдон эгалари тўртинчи тўпни киритишганди. Рақиб футболчиси ўйиндан  ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади.  89-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган ажойиб зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан бартараф этди.

Олий лига, 26-тур.

“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) – 3:0 (2:0)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рисқуллаев (Тошкент).

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ПФЛ вакили: С. Ризаев.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (9 автогол), Марат Бикмаев (42), Санжар Шоаҳмедов (63).

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 9, Икром Алибоев (18. Тимур Кападзе-71), 10. Марат Бикмаев, 11, Садриддин Абдуллаев, 15. Сардор Мирзаев (22. Мурод Бобожонов-79), 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Шуҳрат Махаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 55. Санжар Шоаҳмедов, 77. Диёр Туропов (99. Жалолиддин Машарипов – 50).

Захира: 12. Маъмур Икромов, 5. Кахи Махарадзе, 33. Олег Зотеев, 42. Муҳаммад Коне.

Қўқон-1912: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (17. Аваз Маматхўжаев – 61), 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов - 43), 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов-64), 99.Филип Райевац.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11.Андрей Сидоров, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 18:13, 25.10.2017. Ўқилди: 3654 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик