Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий Лига: 27-турда бизни қандай қарама-қаршиликлар кутмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

3-4 ноябрь кунлари Олий Лигада 27-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасидан бир қатор қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган учрашувлар ўрин олган бўлиб, қуйида мазкур турда баҳс юритадиган клубларнинг ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

3 ноябрь (жума)

«Нефтчи» (Фарғона) – «Локомотив» (Тошкент)

27-турнинг қизиқарли ўтиши тахмин қилинаётган учрашувларидан бири Фарғонада бўлиб ўтади. Унда жорий йилги мавсумни у қадар муваффақиятли ўтказа олмаётган «Нефтчи» мусобақа жадвали пешқадами «Локомотив»ни қабул қилади. Мазкур жамоалар шу пайтгача миллий чемпионларимиз доирасида 25 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 14тасида «Локомотив», 7тасида «Нефтчи» вакиллари ғалаба қозонишган. 4та ўйинда эса ғолиб аниқланмаган – дуранг. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони томонида – 44-32.

Биринчи даврадаги учрашув: 0:4 («Локомотив» ғалаба қозонган)

 

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Пахтакор» (Тошкент)

Тур доирасидан ўрин олган яна бир ўйинда «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни қабул қилади. Ушбу икки клуб Олий Лигада 43 марта ўзаро баҳс юритишган. Мезбонлар ушбу учрашувларнинг 4тасида, меҳмонлар эса 35тасида зафар қучишган. Яна 4та беллашув дуранг билан якунига етган. «Пахтакор» футболчилари рақиб дарвозасини 114 бор ишғол этишган. Жиззахликлар эса мазкур рақиб дарвозасига 37 марта йўл топа олишган.

Биринчи даврадаги учрашув: 2:3 («Пахтакор» ғалаба қозонган)

 

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)

Мусобақа жадвалининг 4-поғонасини банд этиб турган «Бунёдкор» навбатдаги турда 7-ўринда бораётган «Навбаҳор»га қарши баҳс юритади. Мазкур клублар ҳозирга қадар Олий Лигада 21 бор ўзаро ўйин ўтказишган. Уларнинг 15тасида «қалдирғочлар», 2тасида «лочинлар» ғалабага эришишган. 4та учрашувда эса томонлар муроса қилишган – дуранг. Тўплар нисбати – 44-11 тошкентликлар фойдасига.

Биринчи даврадаги учрашув: 1:1 (дуранг)

 

4 ноябрь (шанба)

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Шўртан» (Ғузор)

«Олмалиқ» жамоаси эса бу турда «Шўртан»ни қабул қилади. Олмалиқликлар ғузорликларга қарши ҳозиргача 17 марта майдонга чиқишган. «Олмалиқ»да 7та ғалаба, «Шўртан»да эса 5та ғалаба мавжуд. Яна 5та учрашув дуранг билан ниҳоясига етган. «Олмалиқ» вакиллари ушбу рақиб дарвозасини 29 бор ишғол этишга муваффақ бўлишган. Ғузорлик футболчилар эса 23 марта «Олмалиқ» дарвозасига йўл топишган.

Биринчи даврадаги учрашув: 1:0 («Олмалиқ» ғалаба қозонган)

 

«Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод)

Олий Лига мусобақа жадвали 2-поғонасида бораётган Қаршининг «Насаф» клуби навбатдаги учрашувини Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув иккала жамоанинг ўзаро 40-қарама-қаршилиги бўлади. Шу пайтга қадар ўтказилган 39та ўйиннинг 25тасида «Насаф» вакиллари ғалабага эришишган. 10та учрашув эса бекободлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган. 4та ўйин дуранг билан ниҳоясига етган. Қаршилик футболчилар 67 марта «Металлург» дарвозасига йўл топа олишган. «Металлург» эса «Насаф» дарвозасига 31та гол киритишга муваффақ бўлишган.

Биринчи даврадаги учрашув: 0:1 («Металлург» ғалаба қозонган)

 

«Қизилқум» (Навоий) – «Динамо» (Самарқанд)

Турнинг яна бир шиддатли тарзда ўтиши кутилаётган ўйини Навоийда кечади. Унда мусобақа жадвалида ёнма-ён кетаётган «Қизилқум» ва «Динамо» ўзаро баҳс олиб боришади. Мазкур икки клуб Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ҳозиргача 33 бор тўқнаш келишган. «Қизилқум» ҳисобида 14та ғалаба, «Динамо»да эса 10та ғалаба мавжуд. Ўзаро ўйинларнинг 9таси дуранг билан ниҳоясига етган. Тўплар нисбати эса 43-42 самарқандликлар фойдасига.

Биринчи даврадаги учрашув: 1:0 («Қизилқум» ғалаба қозонган)

 

«Бухоро» (Бухоро) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

27-турнинг яна бир диққатга сазовор ўйини Бухорода кечади. Унда «Бухоро» «Қўқон-1912»га қарши баҳс олиб боради. Мазкур клубларнинг мусобақа жадвалида 5- ҳамда 6-ўринларни эгаллаб турганини инобатга олсак, учрашув қизиқарли ўтишига шубха йўқ. «Бухоро» ва «Қўқон-1912» ҳозирга қадар Олий Лигада 23 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ҳозирча «Бухоро»да 12та, «Қўқон-1912» ҳисобида эса 9та ғалаба мавжуд. Фақатгина 2та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Бухоролик футболчилар ушбу рақиб дарвозасига 45та гол киритишга муваффақ бўлишган. Қўқонликлар эса 33 бор «Бухоро» дарвозасини ишғол этишган. 

Биринчи даврадаги учрашув: 1:2 («Қўқон-1912» ғалаба қозонган)  

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 00:56, 02.11.2017. Ўқилди: 4489 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик