Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 22.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:0
      • Лацио
      • 22.02.2026 16:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Торино
      • 22.02.2026 19:00
      • Аталанта
      • 2:1
      • Наполи
      • 22.02.2026 22:00
      • Милан
      • 0:1
      • Парма
      • 23.02.2026 00:45
      • Рома
      • 3:0
      • Кремонезе
      • 23.02.2026 22:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Пиза
      • 24.02.2026 00:45
      • Болонья
      • -:-
      • Удинезе
      • 22.02.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 22.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 22.02.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:0
      • Вулверхэмптон
      • 22.02.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 1:3
      • Фулхэм
      • 22.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 1:4
      • Арсенал
      • 24.02.2026 01:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 22.02.2026 01:00
      • Атлетико
      • 4:2
      • Эспаньол
      • 22.02.2026 18:00
      • Хетафе
      • 0:1
      • Севилья
      • 22.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Леванте
      • 22.02.2026 22:30
      • Сельта
      • 2:0
      • Мальорка
      • 23.02.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Валенсия
      • 24.02.2026 01:00
      • Алавес
      • -:-
      • Жирона

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ПФЛ Олий ва Биринчи лига футбол клубларига қўйиладиган талабларни кучайтирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ФИФА ва Осиё Футбол Конфедерациясининг директив ҳужжатлари, шунингдек бошқа норматив ҳужжатлар асосида ОФК, ЎФФ ва ПФЛ ташкил қиладиган мусобақаларида иштирок этиш учун профессионал футбол клубларига қўйиладиган талаб ва тамойилларни кучайтирди.

Лицензиялаш бўйича регламентга  Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар ва клубларга бериладиган ҳуқуқ, вазифа ва ваколатлар киритилган. Ушбу меъёрий ҳужжатда, шунингдек, Ўзбекистондаги футбол клубларини лицензиялаш тартиби аниқлаб олинган бўлиб, спорт, инфратузилмавий, кадрлар, маъмурий, ҳуқуқий ва молиявий мезонлар ҳам ўрнатилган.

Лицензиялаш бўйича талаблар футбол клубларида адекват бошқарув ва ташкилотчилик тизимини йўлга қўйиш, жамоаларга малакали ва тажрибали кадрларнинг ишга қабул қилинишига эришиш, футбол клубларини замонавий талабларга мос спорт иншоотлари билан таъминлаш, ишқибозларга футбол томоша қилиш, жонли трансляцияларни кўпайтириш ва уларга зарур шарт-шароит яратиб бериш каби долзарб масалаларни ўз ичига олган.

Бугунги кунда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга инвестиция киритиш ва бу билан юқори малакага эга бўлган мураббийларни тайёрлаш, уларни жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш кераклигини инобатга олган ҳолда Олий лига клубларига айнан шу масалада ҳам юқори талаблар қўйилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистондаги футбол клубларини лицензиялаш тизими футбол стандартларини доимий равишда мукаммаллаштириш ва уни кейинчалик ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ижро муддати 2018 йилнинг 1 февралигача бўлган ушбу стандартларнинг ОФК лицензиялаш тизимига мос келишига катта эътибор берилган.

15 саҳифадан иборат ҳужжатда клубларга энг аввало қуйидаги талаблар қўйилган:

1. Олий лига клублари ўзларининг футбол мактабларига (академия) эга бўлишлари шарт. 

2. Футбол мактаблари (академия) ўз спорт иншоотлари (футбол майдонлари, машғулот заллари, тренажер заллари, ўқув хоналари, ётоқхона) ва спорт асбоб анжомларга (футбол тўплари, спорт формалари, турли тренажерлар, фишкалар, футбол макетлари) эга бўлиши зарур.

3. Футбол мактаблари (академиялари) ўзларининг овқатланиш тизимига эга бўлиши ва сифатли овқатланишни ташкил этиши зарур.

4. Футбол мактабларида (академия) U-10, U-14, U-16, U-18 ёш тоифаларидаги камида 4 та жамоа бўлиши шарт.

5. U-16, U-18 ёшли ўсмирлар ўртасида  айланма  (уй-мехмон) тизимда ўтказиладиган Республика биринчилиги мусобақаларда ўз жамоасини иштирокини таъминлаш.

6. U-10, U-14 ёшли болалар ўртасида регионал ва Республика босқичи тизимида ўтказиладиган мусобақаларда ўз жамоасини иштирокини таъминлаш.

7. Клублар ўзининг Ўзбекистон чемпионатида (олий ёки 1-лигада) иштирок этувчи аёллар жамоасига эга бўлиши  ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиши лозим.

8. Клублар ўзининг Ўзбекистон чемпионатида (олий ёки 1-лигада) иштирок этувчи мини-футбол (футзал) жамоасига эга бўлиши  ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиши лозим.

Шунингдек, кадрлар ва маъмурий масалалар бўйича энг аввало футбол клубларининг муқим офиси ёки биноси, ўқув-машғулот объектлари, шу жумладан, стадиони бўлиши мажбурий қилиб белгиланади. Клуб офиси ва машғулотлар базасида ходимлар, футболчи ва мураббийлар учун барча шаоитлар таъминланган бўлиши керак.

Бундан ташқари ҳужжатда футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларга қўйиладиган талаблар ҳақида ҳам гап боради. Энг аввало стадионнинг сертификати бўлиши талаб қилинади. Стадионларга қўйилган талабларда футбол майдонининг аҳволи, иштирокчилар, учрашув расмийлари ва мухлислари учун мўлжалланган жойлар, мухлислар ва ОАВ учун ажратилган жойлар бўйича алоҳида мезонлар ишлаб чиқилган. Ҳужжатда стадионни ёритиш тизими, автомобиллар тураргоҳлари каби бир қарашда оддий кўринадиган масалаларгача алоҳида талаблар қўйилган. Жумладан, ёритиш тизими майдоннинг барча қисмида, бурчаклари билан биргаликда 1200 люксдан кам бўлмаслиги лозимлиги кўрсатилган.

Футбол клублари ташкилий-ҳуқуқий тузилишидан қатъий назар, йиллик молиявий ҳисобот мустақил аудиторлар томонидан тайёрланиши ва текширилиши керак. Клуб томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисобот, ОФКнинг клубларни лицензиялар бўйича талаблар ва принципларига мос келувчи бухгалтерлик ҳисоботи талабларига жавоб бериши лозим. Футбол клублари, шунингдек, лицензиялаш тартибига асосан, ҳар йилнинг 31 декабрь санасигача футболчиларнинг трансферлари учун муддати якунланган қарзларга эга эмасликларини исботлаши шарт.

Олий лига ва Биринчи лига клублари олдига қўйиладиган талаблар бўйича Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ўз фикрларини билдириб ўтар экан, лицензиялаш жараёнида талабларни бажармаган клублар қуйи лигага йўл олишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Олий лиганинг аксарият клублари лицензиялаш бўйича талабларни бажаришда муддатларни жуда кечиктиради. Баъзи клублар эса талабга жавоб берадиган шароитларни ҳалигача тайёрламаган. Лицензиялаш талабини бажармаган клублар, мусобақа жадвалида қайси поғонани эгаллаб турганидан қатъий назар, келаси мавсумда Олий лига баҳсларида иштирок этишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, янги талабларга кўра Олий лига клублари таркибида тўп сурадиган футболчиларга ёши бўйича квоталар киритилади. Бу орқали ёш футболчиларга мунтазам ўйин амалиёти тақдим этиб бориш йўлга қўйилади”, - дейди ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов.

-  Биринчи лига клублари олдига ҳам мана шундай қатъий талаблар қўйиладими? 

- Ҳа, Биринчи Лига даражасини Олий лигага яқинлаштириш мақсадида бир қанча ўзгаришлар амалга оширилади. Жумладан, келаси мавсумдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг бир жамоаси Биринчи Лигада иштирок этади. Бу йўл орқали юртимизнинг барча ҳудудларида футбол ривожланишига эришишни мақсад қилганмиз. Биринчи лига жамоалари таркибида фақат 24 ёшгача бўлган футболчилар тўп суриши белгилаб қўйилади. Бу орқали ёш футболчиларнинг захира ўриндиғига ўтириб қолишини олдини олиш кўзда тутилган. Шунингдек, ёш футболчиларнинг мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиши терма жамоаларимизга номзодларнинг кўпайиши ва рақобат кучайишини таъминлайди. Олдинда Олимпиада, Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати каби катта футбол мусобақалари турибди. Мақсадимиз, ана шу мусобақаларда терма жамоаларимиз учун кучли футболчилар етишиб чиқишига эришиш.

Миллий терма жамоамиз кучайишини барчамиз истаймиз. Бу ҳақида жуда кўп гапирилади. Аммо миллий чемпионатимиз савиясини кўтармай туриб, миллий терма жамоамизни кучайтира олмаймиз. Олий ва Биринчи лига жамоалари олдига қўйилаётган юқоридаги талабларнинг барчаси футболимизни кучайтириш, миллий терма жамоамизнинг юқори даражаларга чиқишини таъминлашга қаратилган”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:45, 08.11.2017. Ўқилди: 5748 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.