Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Наҳот, ўсмир ва ёш футболчиларимиз қитъа даражасига ҳам ета олишмаса?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қанчалик оғир бўлмасин, ўсмирлар ва ёшларимизнинг Осиё чемпионатига йўлланма ололмаганликлари миллий жамоамиз кўрсатган натижаларга мантиқий якундек.

Йўқ, «оҳ-воҳ» урмоқчи эмасмиз, шунчаки, воқеликка реал кўз билан қараяпмиз. Ҳа, кейинги йили тегишлича 18 октябрь - 4 ноябрь оралиғида Индонезия ва 20 сентябрь - 7 октябрь кунлари Малайзияда ташкиллаштириладиган U-19 ҳамда U-16 тоифасидаги Осиё чемпионати вакилларимизсиз ўтади.

Яхшиямки, U-23 белгиси остидаги термамиз 9-27 январь кунларига белгиланган ва Хитой мезбонлик қиладиган ҳисоб бўйича 3-қитъа биринчилигига йўл олди (акс ҳолда, янги мавсумда йирик турнирларсиз қолардик).

Ҳозирча 3та ёш тоифасидаги жамоаларимизнинг Осиё миқёсидаги турнирларда қандай иштирок этганига назар ташлаймиз. Балки бу ўсиб келаётган ёш футболчиларимизда иштиёқни ошишига хизмат қилар...

Нега бундай бўлди?

Аввало, таъкидлаш жоиз, ОФК томонидан терма жамоалар ўртасида 9та даражада  турнир ташкиллаштирилади. Биз учун олдимизда турган энг муҳими - 2019 йили БАА майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги.

Авваллари 16, 19 ва 23 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги финал босқичига йўл олишда айтарли муаммо сезмасдик. Дейлик, 5 йилча  аввал ўсмирлар ва ёшларимизнинг ҳаттоки, ЖЧда гуруҳдан чиқишларига кўникиб улгургандик.

Лекин сўнгги йилларда омад юз ўгирдими ёки бошқа жамоалар кучайиб кетди, ҳарқалай, Осиё чемпионатида ҳам соврин ютолмадик.

Мана, дастлаб ўсмирларимиз, кейин ёшларимизнинг саралаш босқичида вазифани бажаролмаганликлари футболда ёш авлодни тайёрлашда хатоларимиз борлигини кўрсатиб турибди.

Саудия ёки Тожикистон термаларининг ўзаро ўйинларда бизни енггани оддий факт эмас. Ачинарлиси шуки, навбатдаги ўсмирлар ва ёшлар мундиалларида яна Ўзбекистон футболи қатнашмайди.

Бундан фожиа ясашимиз керакми? Миллий жамоа салоҳияти мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги термалари мундиалларга мунтазам чиқиши билан ўлчанадими?

Шу жойда риторик савол: ёшлар тизимидаги мундиалларни ўтказиб юбормайдиган Гондурас ёки Мали футболининг жаҳон миқёсидаги ўрни қандай?

Янги асрда КХДР жамоаларининг қитъа миқёсидаги охирги 7та чемпионатдан 4тасида финалда ўйнагани қандай натижа берди?

Ўсмирликдан катта футболга неча қадам?

1985 йилдан буён Осиёда ўсмирлар ўртасида чемпионат ўтказилмоқда. Япония ва Хитой ўсмирлар термалари шу пайтга қадар 17та чемпионатнинг 14тасида иштирок этган.

КХДР, Ж.Корея, Япония, Хитой, Саудия Арабистони ва Уммон ўсмирлари 2 мартадан, Қатар, Эрон, Таиланд, Ўзбекистон ва Ироқ вакиллари эса 1 мартадан Осиё чемпиони бўлишган.

Навбатдаги қитъа биринчилигида доимий етакчилар - Хитой, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон термалари қатнашмайди. 2008 ва 2010 йиллари Тошкентда ташкиллаштирилган Осиё чемпионатида жамоамиз ўз даражасида иштирок этганди.

2012 йили Эрон мезбонлик қилган биринчиликда эса ўсмирларимиз футболимиз тарихида илк марта қитъа чемпиони бўлишганди. 2012 йилнинг 6 октябрь куни Япония термасига қарши кечган финални эсланг.

Орадан атиги 5 йил ўтди ва ўшанда чемпионликни таъминлаган Дилшод Нуралиев энди ўсмирларимизни Осиё чемпионати-2018га олиб чиқолмади.

Яна бир далил, ўша финалда гол урган Акобир Тўраев ҳам, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида бехато зарба йўллашган Акром Комилов, Отабек Шукуров ва Алишер Мирзаев ҳам миллий жамоамизда чинакамига бўй кўрсатишгани йўқ ҳали.

Дарвозабон урган гол. ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:10, 18.11.2017. Ўқилди: 2852 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик