Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 17 37
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 17 18
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италиясиз мундиал ёхуд Швеция грандлар кушандасими?

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Блоглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Биз Италияни йирик мусобақаларнинг фаворити сифатида билардик. Бу юрт вакилларига қарши қайси мамлакат терма жамоаси ўйнамасин, албатта, алоҳида тайёргарлик билан майдонга тўшарди. Турли йилларда бу мамлакат футболида Паоло Росси, Чезаре Мальдини, Паоло Мальдини, Роберто Баджо каби дунё даражасидаги футболчилар етишиб чиққан.

ЖЧ-2018 саралашида ҳам Италия ёмон ўйнамади. Жампьеро Вентура ҳам таркибни ёмон шакллантирмаётганди. Таркибда бир қанча янги иқтидорли ёшларни кўрдик. Улар келгусида ўз устида купроқ ишласалар Апеннин ярим оролида янги Буффон, Мальдини ва Баджолар етишиб чиқса не ажаб?

Гуруҳ босқичида Италияни Испания терма жамоаси синовдан ўтказди. Сўнгги йилларнинг энг кучли жамоалардан бири испанлар Италияни гуруҳда қолдириб кетди. Улар ҳақиқатан ҳам Италиядан бир бош устун эди. "Реал" ва "Барселона"нинг етакчи футболчиларидан тузилган Испания гуруҳда ҳақли равишда биринчи ўринни эгаллади. Италия плей-оффда кучини кўрсатиши аниқ эди. Уларнинг рақиблари Швеция термаси Златан Ибрагимовичсиз қолган бўлса ҳам анойи жамоа эмасди. Швеция терма жамоаси Златан Ибрагимович етакчилигида ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 саралашидан ўтолмади. Улар охирги марта ЖЧ-2006 мундиалида иштирок этишган.

Швеция терма жамоаси азалдан ҳам грандлар учун ноқулай рақиб бўлиб келган. Эсингизда бўлса, 2002 йилда Япония ва Жанубий Кореяда ўтган ЖЧда Швеция Аргентинани йиғлатганди. Энди Италиянинг бошига шу кунни солди. Ўша Аргентинага қарши ўйин худди кечаги Италияга қарши ўйиннинг кўчирилган нусхаси деса ҳам бўлади. Чунки аҳамияти жиҳатидан иккала ўйин ҳам ҳаёт-мамот жангги эди. Қизиғи, ўша ўйинда Швецияни дуранг натижа қаноатлантирарди.

Аргентина терма жамоаси эса мусобақа фаворитларидан бири эди. Улар саралаш босқичини юз фоизлик натижа билан якунлаган, мундиалга эса фақат ва фақат чемпионликни мақсад қилишганди. Мундиалдаги дастлабки баҳсда Нигерия терма жамоаси мағлуб этилди. Иккинчи ўйинда эса Англияга кичик ҳисобда имконият бой берилди — 0:1. Охирги тур олдидан Англия ва Швецияда 4 очко, Аргентинада 3 очко бор эди.

Швецияга қарши баҳсни ҳам Аргентина ҳужумлар ёмғири остида ўтказди. Аммо ҳимояни икки қатор қўйиб олган Швеция терма жамоаси аргентиналик юлдузларнинг орзуларини яксон қилди. 59-дақиқада шведлар ярим ҳимоячиси Андерс Свенссон жарима тўпини қойилмақом ижро этди ва Аргентинанинг аҳволи янада қийинлашди. Ахир бундан бу ёғига уларни дуранг ҳам қаноатлантирмасди. Ҳимояга ётиб олган Швеция дарвозаси 88-дақиқага келиб ишгғол этилди. Эрнан Креспо аргентиналиклар учун умид яратиб берди. Бирок 1:1 ҳисоби ўйинда якуний натижа бўлиб қолди. Аргентина мундиални гуруҳ босқичида якунлади. Таркиб эса ҳакикатан ҳам чемпион бўладиган таркиб эди. Ўша учрашувда кимлар майдонга тушгани билан танишинг.

ЖЧ- 2002. Гуруҳ босқичи
Аргентина – Швеция - 1:1
Рифу (Япония). "Мияги" стадиони. 45777 томошабин. Ҳакам — Али Бусайим (БАА)
Аргентина: Кавальеро, Сорин(Верон, 63), Почеттино, Самуэль, Шамот, Альмейда (Кили Гонсалес, 63), Дзанетти, Аймар, Клаудио Лопес, Батистута(Креспо, 59), Ортега.
Бош мураббий: Марсело Бьелса
Швеция: Хедман, Мёльберг, Мьялбю, Якобссон, Лучич, Линдерот, Александерссон, А. Свенссон(Юнссон, 68), М. Свенссон, Ольбак( А. Андерссон, 46), Х. Ларссон(Ибрагимович, 88).
Бош мураббий: Томми Сёдерберг
Голлар: Креспо (88) — А.Свенссон (59).
Ноаниқ пенальти: Ортега (88)

Кўриб турганингиздек, Швеция ўшанда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бирини мундиалдан маҳрум килганди. Италия терма жамоаси ҳам охиригача курашди. Лекин Швеция терма жамоасининг ҳимояси бехато ўйнади.

Уч жаҳон чемпионатидан бери омади юришмаётган "Скуадро адзурра"га 2006 йилги жаҳон чемпионлиги хайрли келмаган кўринади. ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 мундиалларида Италия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетганди. Энди эса мундиалдан ҳам қуруқ қолди. Аммо "А" сериядаги интрига муҳитидан шуни англаймизки, бу мамлакатда ҳали истеъдодлар талайгина. Улар ҳали катта мусобақаларда ўзларини кўрсатишади. Бунга шубҳа йўқ! Айникса, терма жамоанинг ЖЧсиз қолиши бутун мамлакат футболини ларзага келтиргани табиий. Ана шунинг учун итальянлар энди ҳаммасини "ноль"дан бошлайдилар. Бу аниқ! Янги-янги Баджолар, Тоттилар, Мальдинилар, Пирлоларни кўрамиз ҳали. Шу ўринда ЖЧ йўлланмасини Златан Ибрагимовичсиз ҳал этган Швеция терма жамоасига ҳам омадлар тилаймиз!

Сафарали Сиддиқов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:07, 21.11.2017. Ўқилди: 4107 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.