Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳом Мўминжонов: «Янги футболчилар билан музокараларга киришганмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Навбаҳор» - «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Навбаҳор» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги қўлга киритилган ғалаба ва чемпионатда қайд этилган натижадан хурсандман ва бундан фахрланаман. 11 ой давомида мен билан биргаликда ёнма-ён ишлаган ёрдамчи мураббийларимизга каттакон раҳмат айтаман. Меҳнатларимиз самараси ўлароқ «Навбаҳор» чемпионатни бешталикда якунлади.

Шу жумладан футболчиларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Бир қатор етакчилар йўқлигига қарамай ўзларини нималарга қодир эканликларини намойиш этиб, ғалабани қўлга киритишди.

Эришганларимиз билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Турли хил гап-сўзлар бўхтонларга эътибор қаратмаган ҳолда ишлашда ва изланишда давом этамиз. Зеро олдимизда муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган 2018 йилги чемпионат турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, йил давомида бизни қўллаб турган Наманган халқини ҳам ғалаба ҳамда бешинчи ўрин билан муборакбод этаман.

-  Мавсум якунига кўра «Навбаҳор»ни бир қатор футболчилар тарк этади деган маълумотлар пайдо бўлди. Шунга ҳам ойдинлик киритиб ўтсангиз?

- 2017 йилги мавсум энди тугади. Футболчилар билан йил бошида имзоланган шартномалар муддати якунланди. Имкон қадар ҳозирги таркибдаги ўйинчиларни жамоада олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Жамоадаги футболчилар билан шартнома муддатларини узайтириш борасида гаплашамиз.

Келишувга эришган ўйинчиларни сафимизда олиб қоламиз. Умуман олганда таркибни кучайтириш борасида селекция ишларини мавсум якунланмай турибоқ бошлаб юборганмиз.

Бундан бир ой вақт олдин Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган беш-олти нафар футболчи билан музокараларга киришганман. Улар билан оғзаки тарзда келишиб қўйганмиз. Лекин, айнан қайси футболчиларни жамоага таклиф этганлигимиз сирлиги учун уларни айнан кимлар эканлигини айта олмайман.

- Барчага маълумки, Наманган футболидан бир қатор иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Айни пайтда бошқа клубларда тўп сураётган маҳаллий футболчиларни кўз остингизга олиб қўйганларингиз ҳам борми?

- Албатта бор. Маҳаллий бўлган уч нафар футболчи билан музокаралар олиб бордик. «Насаф»да ҳам асли наманганлик бўлган яхши футболчилар тўп суришмоқда.

Ҳозирда айнан кимларни таклиф этганлигимизни ўзингларга маълум сабабга кўра айта олмайман. Улар билан тез-тез гаплашиб турибмиз. Музокараларни келгусида ҳам давом эттириб жамоага жалб этиш борасида иш юритамиз.

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси билан ҳам ўртоқлашсангиз?

- 2018 йилги мавсумга пухта тарзда тайёргарлик кўришни мақсад қилганмиз. Айнан шу мақсадда 15 декабрь куни Наманганда тўпланиб, янги мавсум олдидан 10 кундан иборат дастлабки  ўқув-машғулот йиғинини ўтказамиз.

"Навбаҳор" ФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:45, 26.11.2017. Ўқилди: 6386 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик