ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймарнинг отаси агент сифатида келажакда ўғлини “Реал” клубига ўтиши мумкинлигини айтди.
“Хаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Баъзида истаклар жуда ўзгарувчан бўлиб қолади. Ҳозирча ўғлим ПСЖда, лекин 5-6 йилдан сўнг нима бўлишини билмайман. Неймарнинг парижликлар билан шартномаси узоқ муддатга мўлжаланган.
Сизларда битта ёмон одат бор, ким қаерга кўчиб ўтмасин, орадан уч ой ўтиб бошқа клубга кетиши мумкин каби уйдурмаларни тўқиб чиқасизлар.
Бизда бир мақсад бор, у ҳам бўлса Европадан бошқа жойга чиқмаслик. Неймарнинг Европага келишига қийинчилик билан эришдик.
Балки Неймар бир неча йилдан сўнг Бразилия клубларига қайтар, масалан “Палмейрас”, “Фламенго” ёки “Сантос” жамоаси аъзосига айланиши мумкин. Аммо буларнинг бари ҳозирча шунчаки режа холос”, - дейди Неймарнинг отаси.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).