Тўлиқ исми шарифи Эдсон Арантес ду Насименту Пеле. У 1940 йилнинг 23 октябрь санасида таваллуд топган. У Бразилиянинг камбағал оиласида ўсиб улғайди. Пелени ёшлигида Дико деб чақиришар эди. Унинг отаси Жоао Рамос ҳам профессионал футболчи бўлиб, Дондино лақаби билан машҳур бўлган. Аммо оғир жароҳат унинг футболчилик фаолиятига якун яслаишига сабабчи бўлади.
Пеле лақабини у ўзининг болалик йиллари ўтган Бауру шаҳрида Бразилия Мустақиллиги нишонланадиган “7 сентябр куни” шарафига қўйилган. 16 ёшли Пеле мамлакатнинг энг кучли футбол жамоаларидан бири ҳисобланадиган “Сантос” жамоасига қабул қилинади.
“Сантос”
1957 йилда 17 ёшли йигитча “Сантос” сафида дебют мавсумини ўтказди. Ҳаммаси кутилганидан ҳам аъло даражада эди. Пеле мавсум давомида 38 учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 41 та гол ёздириб қўйди. Дебют мавсумдаёқ бундай натижа шунчаки фантастика эди!
Иккинчи мавсум янада омадли келди. 18 ёшга тўлган Пеле мавсум мобайнида 46 учрашувда 66 та гол урди. Бутун Бразилия янги қиролнинг ўйинларидан баҳраманд бўлаётган эди. Пеле эса майдонда ўзини “сувдаги балиқ”дек ҳис қиларди. Уни тўхтатиб қолишнинг фақатгина битта йўли бор эди… қўполлик… Бундан бошқа чорани излаган ҳимоячилар ўз дарвозаларига кириб бораётган голларни шунчаки томоша қилишарди.
У 19 ёшида бир мавсумда 100 та, 21 ёшида эса 110 та гол уриб, бутун дунёни ҳайрат кўчаси сари етакларди.
Давоми>>>
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).