Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ раҳбарига «Нефтчи» жамоаси мухлисларидан мурожаатнома!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сиз ЎФФга президент бўлиб сайланганингиздан кейин, футбол мухлислари жуда ҳам хурсанд бўлишганди. Жумладан, сизнинг ЎФФда энди шаффофлик бўлишини таъкидлаганингизда жуда қувонган эдик.

Шу кунга қадар федерация бир қатор ходимларини истеъфога чиқариб, ишқибозлар орасида катта обрўга эга бўлаётган эдингиз. Аммо сизнинг сўнгги - келаси йилдан Супер лигада 12 жамоа иштирок этиши ҳақидаги қарорингиз биз мухлисларни жуда ранжитди.

Ҳозир бизлар чинакамига шок ҳолатдамиз. Негаки, Ўзбекистонинг беш карра чемпиони, мамлакатнинг энг совриндор клуби бўлмиш – Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси кейинги мавсумни Про лигада ўтказишига тўғри келади.

Бу эса бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши тайин. Фарғонада Супер Лига бўлмагач, хомийлар ҳам бу жамоага у қадар жиддий эътибор бериши шубҳа остида қолади. Натижада “Нефтчи”дек жамоанинг йўқ бўлиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Ишқибозлар эса бунга асло кўз юмиб тура олмайди.

Хурматли Умид Махаматжонович!   Биз водийлик мухлислар футболни жуда севамиз. Жамоаларимиз ғалаба қозонса байрам қиламиз, мағлуб бўлса   ғам чекамиз. Футбол бизнинг ҳаётимиз, шодлигимиз, ғам-ғуссамиз.

Жамоамизнинг бундай адолатсиз тарзда Про лигага сургун қилиниши натижасида Фарғона вилоятидек катта ҳудуд миллионлар ўйинидан узилиб қолади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев  айтганларидек, "раҳбар биринчи ўринда халқни рози қилиши керак". Шунда файз ва барака бўлади. Халқни норизо қилганлар эса узоққа бормайди. Биз мазкур мурожаатномада очиқ фикр билдиришни жоиз деб билдик.

Биз бу қарордан норозимиз!

Қарорни тайёрлаш ва қабул қилиш олдидан федерация раҳбарлари жойларда бўлиб, вилоят ва шаҳар футбол федерациялари мутахассислари, Супер лига ва Про лига жамоаларининг мураббийлари билан маслаҳатлашганларида яхши бўлар эди. Афсуски, бундай қилинмади. Пойтахтдаги футбол мутахассисларининг фикрларигина эшитилди.

Шунингдек, Жиззахнинг “Сўғдиёна”, Самарқанднинг “Динамо” каби клубилари ҳам шу куйга тушишлари мумкин.  Ҳокимият қарамоғидаги жамоаларга қийин бўлади.

Супер Лигада 7-9 миллиард сўм атрофида пул сарфлаётган бўлса, Про Лигада 2 миллиард сўм маблағ билан чекланиш мумкин. Раҳбариятга эса кам пул кетгани афзал. Шу боис, кўплаб жамоалар Про Лигада қолиб кетишади.

Агар ЎФФ чиндан ҳам мамлакатимизда футболни ривожлантиршмоқчи бўлса, кучлилар сафидаги жамоалар сонини ошириши керак. Футболи ривожланган мамлакатларда қаранг, чемпионатда 20 та жамоа иштирок этади.

Яна бир гап, 12 та жамоа қатнашадиган чемпионатлар ҳали Жаҳон футболида яхши натижаларни қайд этган эмас. Бунга бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Сиздан илтимос қиламизки, ЎФФ чиқарган қарорини бекор қилиб, Супер Лигадаги жамоалар сонини ошириши керак. Акс ҳолда Ўзбекистон футболи яна орқага қараб кетиши тайин.

Агар жамоамиз кучлилар сафида қолса, сизга ишонтириб айтамизки, кейинги мавсумда яна бир гранд клуб Супер Лигада пайдо бўлади.

Иккинчи даврада жамоага келган мураббий асосан махаллий ёшларни тарбиялаб янги мавсум учун пойдевор ҳозирлаётган эди.

Ана шу фарғоналик иқтидорлар негизида кейинги мавсумда кучли жамоани тузиш режалаштирилганди.

Фақат "Нефтчи" Фарғона эмас, бир вақтлар Ўзбекистон пойтахти бўлган, ҳозирги вақтда аҳоли кўплиги ва иқтисодиёт жиҳатда республикада етакчи ўринда турадиган Самарқанд хамда Жиззаҳ вилоятида ҳам футболни оммалаштириш савияси пасайиб кетади.

Агар биздек оддий халқнинг фикр мулоҳазалари, эътироз ва муносабатлари Сизга қадар етиб борса, ҳамда фикрларимизни эътиборга олсангиз бошимиз осмонга етар эди!

Фарғона ҳалқини катта футболсиз қолиш ёки қолмаслиги сизнинг ҳукмингизда деб биламиз. Фарғоналиклар сиздан қувончли қарор кутамиз!

Кўп сонли фарғоналик мухлислар номидан Абдураҳим АЛАМОВ.

"Футбол Экспресс" газетаси

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:32, 04.12.2017. Ўқилди: 8225 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик