Миллий жамоамизга хориждан мураббий келишини ҳамма истаяпти.
Буни яхши англаган ЎФФ раҳбарияти ҳам кўз остига олинган ва музокара олиб борилаётган мутахассислар номини расман маълум қилди.
Қуйида ушбу мураббийларнинг профили ва яна эътибор қаратиш лозим бўлган бошқа жиҳатлари хусусида сўз юритамиз.
ВАЛЬТЕР МАЦЦАРИ. 1961 йил 1 октябрда Сан-Винченцо шаҳрида таваллуд топган. 1981-1995 йилларда ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган.
Футболчилик пайтида кўпроқ «Эмполи» клубида тўп сурган. 1996 йилда «Болонья»да бош мураббий ёрдамчиси вазифасида иш бошлаган.
2009 йилдан буён юқори савиядаги клубларни бошқариб келмоқда. «Наполи» ва «Интер»да ишлаган кезлари юқори прессингга асосланган футболни хуш кўрувчи жамоаларни шакллантирди. 2012 йилда Энцо Беарзот номидаги мукофот билан тақдирланган.
Бу итальян мураббийлари учун энг нуфузли совринлардан биридир. 2017 йил 21 майда «Уотфорд»дан бўшатилгандан бери бошқа клубда кўриниш бермади.
Тўғри, термада ишламаган, лекин узунқулоқ гапларга қараганда, уни Италия миллий жамоасига чақиришлари ҳеч гап эмас.
Бизга қандай фойдаси тегади? У ишлаган клублар ажойиб старт олади, кучли тактик ишланмалари билан грандларни ўта мураккаб ҳолга тушириб қўйиши мумкин.
Терма жамоа ҳар ойда майдонга тушмаслигини инобатга оладиган бўлсак, у исталган рақибга прессингдан дарс беришга қодир. Бунинг учун Маццари жамоалари итальянча ҳимоявий футболга, яъни «катеначчо»га тезкорлик билан ва тўлақонли мослашишлари керак.
Демак, юқори савиядаги ҳимоячилар етиштириш талаби олдинга сурилади. Эдинсон Кавани («ПСЖ»), Валон Беҳрами («Удинезе») ва Марек Гамшик айнан у «Наполи»да ишлаган кезлари порлагандилар.
БЕРТ ВАН МАРВЕЙК. 1952 йил 19 майда таваллуд топган. Фаолиятининг асосий қисмини Маастрихтнинг МВВ клубида ҳимоячи позициясида ўтказган.
Мураббийлик соҳасига 1998 йили «Фортуна Ситтард» клуби орқали кириб келган. 2001|2002 йиллар мавсумида «Фейеноорд» билан УЕФА кубоги соҳиби бўлган.
Ишлаган термалари: Голландия (2008 йил 1 август - 2012 йил 27 июнь), Саудия Арабистони (2015 йил 1 сентябрь - 2017 йил 15 сентябрь). ЖЧ-2010 финалчиси.
Сўнгги 10 йилликда матбуот назаридан тез йўқолиб қоладиган мураббийлардан бири. Айниқса, муайян муддатларда ҳам ўйин сифати, ҳам натижани таъминлай олиши билан машҳур.
Негадир сўнгги иш жойи Саудия Арабистонида уни қадрлашмади, ваҳоланки, ушбу мамлакат термаси билан атиги 3та ўйинда мағлуб бўлганди, холос.
Бизга қандай фойдаси тегади? Айниқса, бугунги термамизнинг бироз ишончсиз кайфиятига мос келади. Қисқа вақтда футболчиларда ишонч уйғота олиши, мотивацияни ошириши, миллий жамоа атрофида ажойиб муҳитни яратиши мумкин.
Эсингизда бўлса, 2008 йили Голландия термасини қабул қилиб, шогирдлари билан ўта ишончли ўйин кўрсатган ва мундиал финалига қадар етиб борганди.
Эътиборли жиҳати, Берт ван Марвейк Осиё футболи билан яхши таниш ҳамда бизга яқин минтақада миллионлар ўйини паст-баландликларини яхши билади.
СЛАВЕН БИЛИЧ. 1968 йил 11 сентябрда собиқ Югославиянинг Сплит шаҳрида таваллуд топган. 1988-2000 йилларда ҳимоячи позициясида ўйнаган. Футболдаги фаолиятини Сплитнинг «Хайдук» клубида бошлаб, айнан ўша ерда якунлади.
Орада «Вест Хэм» ва «Эвертон» клубларида ҳам ўйнади. 1998 йилги жаҳон чемпионатида Хорватия сафида бронза медали соҳиби бўлди. 2001 йилда жонажон «Хайдук» клубида бош мураббий сифатида фаолият юритган.
Янги ролда ўзини эркин ҳис қилиши учун Арсен Венгер ва Марчелло Липпи машғулотларида шахсан иштирок этган.
Сўнгги иш жойи - «Вест Хэм»да ҳам илк мавсумдаёқ кучли бешталикка кира олди. Унинг янги жамоаси ҳақиқий инглизча футбол кўрсатиб, прессингдан кўра кўпроқ ҳужумга таяниб иш кўрганди.
Ишлаган терма жамоаси: Хорватия (2006 йил 1 июль - 2012 йил 30 июнь). 2008 йилги Европа чемпионатига йўл олишда Англияни «Уэмбли»да енгган ва турнирнинг ўзида чорак финалга қадар етиб борганди.
Бизга қандай фойдаси тегади? ДАВОМИ
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).